Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Текин фойдаланиш шартномаси бўйича тарафлар



Download 0,88 Mb.
bet77/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2. Текин фойдаланиш шартномаси бўйича тарафлар,
уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Текин фойдаланиш шартномаси хўжалик шартномаларидан бири бўлмаса-да, лекин айрим соҳаларда, масалан, маиший, маърифий соҳаларда, шунингдек, маҳалла аҳолиси ўртасида, қўни-қўшничиликда анча муҳим роль ўйнайди. Шартноманинг бу аҳамияти унда иштирок этишга томонлар ўртасида рағбатни оширади. Ссуда шартномаси бўйича фақат икки тараф субъект сифатида муносабатларга киришиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 617-моддасига мувофиқ, ссуда шартномасида тараф сифатида ссуда олувчи ва ссуда берувчи иштирок этиши мумкин.


Мол-мулкни текинга фойдаланишга мулк ҳуқуқи асосида муайян мол-мулки бўлган ҳар қандай шахс бериши мумкин. Шунингдек, ФКнинг 618-моддасига биноан ашёни текин фойдаланишга бериш ҳуқуқига унинг мулкдори бўлмаган, лекин қонун ёки мулкдор томонидан ваколат берилган бошқа шахслар ҳам эга бўлади. Айни пайтда, тижорат ташкилоти ўз муассиси, иштирокчиси (акциядори), раҳбари, ўз бошқарув ёки назорат органларининг аъзоси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмас (ФКнинг 618-моддаси 2-қисми). Ссуда шартномаси ссуда берувчининг манфаатларини кўзлаб тузилмайди, бинобарин, бу шартнома ижара шартномасидан фарқ қилган ҳолда, мулкдорнинг бирор манфаатларига жавоб бермайди ва мулкдорнинг ушбу шартномадан манфаат кўришига оид ҳуқуқтари бўлмасдан, фақат ссуда олувчининг манфаатларини кўзловчи мажбуриятларигина мавжуддир. Чунончи, ФКнинг 619-моддасига биноан, ссуда берувчи ашёни текин ҳамда вазифасига мувофиқ фойдаланиш шартларига жавоб берадиган ҳолатда барча мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатлари билан бирга топшириши шарт. Ушбу мажбурият ссуда берувчининг асосий мажбурияти бўлиб, бунда ссуда олувчининг манфаатлари кўзланган. Чунки ссуда олувчига зарур ашё топширилмаса, топширилса-да, у лозим даражада сифатли бўлмаса, бунда ссуда берувчи ФКнинг 620, 621-моддаларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади, яъни агар ссуда берувчи ашёни ссуда олувчига бермаса, ссуда олувчи шартномани бекор қилиш ва етказилган ҳақиқий зарар ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли бўлади (ФК 620-моддаси).
ФКнинг 621-моддасига мувофиқ, ссуда берувчи текин фойдаланиш шартномасини тузиш пайтида қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик билан ашёнинг камчиликларини айтиб қўймаган бўлса, бу камчиликлар учун жавобгар бўлади.
Ссуда берувчи ашёни топшираётган пайтда унинг камчиликларини айтиб, зарур бўлса, шартномада кўрсатиб, топшириши лозим. Агарда айтиб топширмаган бўлса, ссуда берувчи айбининг даражаси, етказилган зарардаги ҳақиқий иштироки, яъни ҳиссаси унинг бу ҳаракатни қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир қилганлиги билан белгиланади.
Ссуда берувчи атайин ёки қўпол эхтиётсизлик натижасида шартноманинг тузилиш вақтида айтиб ўтилмаган ҳолатлардагина нарсанинг камчиликларига жавоб беради. Бошқа ҳолатларда жавобгарлик юзага келмайди. Шартнома тузилаётган вақтда билмаган камчиликлар учун ссуда берувчи ижарага берувчидан фарқли равишда жавобгарликка тортилмайди.
Ссуда олувчи ссуда берувчи жавобгар бўлган камчиликларни аниқласа, ўз хоҳишига қараб қуйидагиларни талаб қилишга хақли:
уларнинг текинга бартараф этилиши;
ўзининг камчиликларни баратараф этишга кетган харажатларини қоплашни;
шартноманинг муддатдан олдин бекор қилинишини ва у томондан кўрилган реал зарарнинг қопланишини.
Ссуда олувчи томонидан нарса камчиликларининг аниқланиши унга уч оқибатдан бирини танлаш имконини беради. Шу ўринда уларнинг биринчиси – ссуда берувчи томонидан ашёдаги камчиликларнинг текин бартараф этилишини ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра жавобгарлик ҳисобланмаслигини таъкидлаш ўринли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 621-моддаси, 3-қисми ссуда берувчига бузуқ ашёни кечиктирмасдан тегишли ҳолатдаги худди шундай ашё билан алмаштириш имконини беради.
Cсуда берувчининг фойдаланишга тақдим этилган нарсанинг камчиликлари учун жавобгарликдан озод қилиниш ҳоллари ҳам мавжуд. Бу у томонидан ашёни дарҳол алмаштириш ҳоллари (ссуда олувчининг талаблари ҳақида огоҳлантирилгандан кейин), шунингдек, нарсанинг камчиликлари шартнома тузишда айтиб ўтилган ёки ссуда олувчига маълум бўлган, ёки ссуда олувчи томонидан белгиланган тартибда (шартнома тузиш ёки ашёнинг тақдим этилишида ашёни кўриб чиқиш ёки унинг носозлигини текшириш) аниқланган вазиятлар бўлиши мумкин.
Ссуда берувчи ссуда олувчини текинфойдаланишга берилаётган ашёга учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантириши лозим. Ссуда берувчи ссуда олувчини тақдим этилган ашёга мавжуд ҳуқуқлар тўғрисида огоҳлантирмаган тақдирда, ссуда олувчи нафақат шартноманинг бекор қилинишини балки, реал зарарнинг қопланишини ҳам талаб қилишга ҳақли.
Ссуда олувчига қабул қилиб олинган ашёни соз ҳолатда тутиш, яъни, биринчидан нафақат жорий, балки капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, иккинчидан, уни сақлаш бўйича барча харажатларни тўлаш мажбурияти юкланади. Шу ўринда мазкур норманинг диспозитив эканинитаъкидлаш лозим: мазкур қоида шартномада бошқа ҳол назарда тутилмаган тақдирдагина қўлланилиши мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish