Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet9/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Омборхона деганда эса, товар-моддий бойликларни доимий ёки вақтинча бўлсада сақлаш, ташиш, талон-торож қилишдан, табиий офатлардан, айнишдан ва йўқ бўлиб кетишдан асраш учун махсус жиҳозланган, мослаштирилган алоҳида қурилма ёки жой тушунилади26.
Олий суд Пленуми қарорларида бошқа бино (ёки хона) тушунчаси берилмаганлиги учун бошқа бино деганда нима тушунилади? деган савол туғилади.
Бошқа бино (ёки хона) деганда кишиларнинг вақтинча яшашлари учун мўлжалланган ва расмий равишда уй-жой мақомига эга бўлмаган жойлар тушунилади. Масалан, поездлардаги купелар; кемалардаги каюталар; саёҳатчилар, геологлар, қурувчилар томонидан вақтинча қурилган чодир (палатка)лар ёки вақтинча яшаш учун қўйилган вагонлар; ичида ётоқхонаси бор машиналар.
Ғайриқонуний кириш деганда уй-жойга, омборхона ёки бошқа бинога ўғрилик, талончилик ва босқинчилик қилиш мақсадида кириш тушунилади. Ғайриқонуний кириш нафақат яширин, балки очиқдан-очиқ, тўсиқлар, одамлар, шунингдек, қўриқловчи ходимларнинг қаршилигини енгиб содир этилиши мумкин. Алдаш йўли билан, шунингдек, қалбаки рухсатномалардан фойдаланиб, масалан, сантехник, алоқа бўлими ходими, газ, электр энергия ва ёнғиндан назорат қилувчи ходимлар ва бошқалар тариқасида бинода пайдо бўлишни ҳам ғайриқонуний кириш деб баҳолаш керак.
Бунда қалбаки рухсатномадан фойдаланиш, агар уни айбдорнинг ўзи тайёрламаган бўлса, қилмиш қўшимча равишда ЖК 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан квалификация қилинмайди.
Агар босқинчилик қилиш учун айбдор қалбаки рухсатномани ўзи тайёрлаган бўлса, унда қилмиш жиноятлар жами тариқасида ЖК 164-моддаси (босқинчилик) ва ЖК 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) тегишли қисмлари билан квалификация қилинади.
Махсус мосламалар (илгаклар, қармоқлар, магнитлар, сўриб олувчи резинка ичаклар, қисқичлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб ўзганинг мулкини эгаллаш тушунтирилаётган уй-жой, омборхона ва бошқа хонага кириб қилинган талон-торожнинг квалификациявий белгисини ташкил этмайди27, яъни ичкарига кирмасдан мулкни олиш ЖК 164-моддаси 3-қисми “в” банди (уй-жойга, омборхонага ёки бошқа биноларга ғайриқонуний кирган ҳолда) белгиси билан квалификация қилинмайди.
Уй-жойга ёки омборхонага кириб босқинчилик қилишда шахснинг босқинчилик қилишдаги мақсади айбдор ҳали уй-жойга ёки омборхонага кирмасдан олдин пайдо бўлган бўлиши керак.
Ғайриқонуний кириш бирдан-бир мақсад бўлиб қолмасдан, айбдор ўғирлаб кетмоқчи бўлган бойликлар сақланаётган жойга кириб боришнинг усули ҳисобланади. Шу сабабли уй-жойдан, бинодан ёки бошқа омборхонадан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш нияти ғайриқонуний киришдан олдин юзага келади28.
Агар шахс уй-жой, омборхона ёки бошқа бинонинг ичида бўлгани ҳолда босқинчилик қилиш мақсади кейин туғилган бўлса, бу уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кириш (ЖК 164-моддаси, 3-қисми “в” банди) сифатида баҳоланмайди.
Агар ходим ўз иш жойига кириш мумкин бўлмаган вақтларда (жумладан, иш вақти тугагандан сўнг, меҳнат таътили даврида, иш жойига кириш тақиқланган вақтларда) иш жойидаги мулкни талон-торож қилса, бунда кириш мулк эгасининг эркига хилоф равишда амалга оширилганлиги учун қилмиш уй-жой, омборхона ёки бошқа хоналарга кириб талон-торож қилиш ҳисобланади.
8. Босқинчилик баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилса, у ЖК 164-моддаси 3-қисми “г” банди билан квалификация қилинади. Баданга оғир шикаст етказиб босқинчилик қилиш деганда, босқинчилик ҳаракатларини содир этиш вақтида айбдор томонидан жабрланувчининг баданига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш)да белгиланган даражада шикаст етказиш назарда тутилади.
Бунда босқинчилик содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолиши, руҳий касалга чалиниши ёки соғлиғининг тўрт ойдан кам бўлмаган даврга ёмонлашуви ёки умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолиши ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14-банди 2-хатбошисида берган тушунтиришга кўра, агарда босқинчилик жараёнида қасддан одам ўлдирилса, содир этилган жиноий ҳаракатни ЖК 97-моддасининг 2-қисми “и” банди (тамагирлик ниятида қасддан одам ўлдириш) ва ЖК 164-моддаси (босқинчилик)нинг тегишли қисмлари билан жиноятлар жами тариқасида квалификация қилинади.
Агарда босқинчиликни содир этиш вақтида эҳтиётсизлик орқасидан жабрланувчининг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган бўлса, содир этилган жиноий ҳаракатни қайд этилган жиноятлар мажмуаси билан квалификация қилиш керак, яъни ЖКнинг 164-моддасининг 1-қисми ҳамда ЖК 111-моддасининг тегишли қисмлари билан жавобгарлик белгиланади.
Агарда босқинчилик жараёнида эҳтиётсизлик туфайли жабрланувчи ҳаётидан маҳрум этилган бўлса, бундай жиноий ҳаракатни ҳам жиноятлар жами билан, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 1-қисми ва ЖК 102-модданинг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим29.
9. Босқинчиликнинг жавобгарликни ўта оғирлаштирувчи турларига қуйидагилар киради:
а) босқинчилик йўли билан жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан босқинчилик содир этиш;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб босқинчилик содир қилиш.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 4-қисми “а” бандида жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилинганлиги учун жавобгарлик кўзда тутилган.
Жиноят қонунига мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробари ва ундан ортиқ бўлган миқдор жуда кўп миқдор, деб белгиланган.
Агар айбдор кўп ёки жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш мақсадида ҳаракат қилган, лекин унинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларига кўра, ўз мақсадига эриша олмаган бўлса, талон-торож қилинган мулкнинг миқдоридан қатъи назар қилмишни кўп ёки жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилишга суиқасд қилиш, деб квалификация қилинади.
10. Ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган босқинчилик учун жавобгарликни ўта оғирлаштирувчи ҳолат сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 4-қисми “б” бандида жавобгарлик белгиланган.
Ўта хавфли рецидивист тушунчаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисмида берилган бўлиб, унга кўра, беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш, яъни:
а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши;
б) илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Агар босқинчилик икки киши томонидан содир этилиб, бири ўта хавфли рецидивист бўлса, иккинчиси эса, ўта хавфли рецидивист бўлмаса, фақат олдинги жиноятлари учун ўта хавфли рецидивист деб топилган шахснинг ўзи жавобгар бўлади, бошқа шахслар бу норма билан жавобгар қилинмайди30.
11. Босқинчиликнинг уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир қилиниши ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “в” банди бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 29-моддаси 3-қисмида уюшган гуруҳ тушунчаси берилган бўлиб, бунга кўра, икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб ҳисобланади.
Уюшган гуруҳнинг хавфлилиги шундаки, гуруҳ олдиндан тузилган муайян режа билан ҳаракат қилади, гуруҳ раҳбари гуруҳнинг ҳар бир аъзосига вазифаларини белгилаб беради. Уюшган гуруҳ раҳбарининг босқинчиликда бевосита қатнашиши шарт бўлмай, гуруҳга раҳбарлик қилиб туради, шунингдек, жиноятни тез ва осон бажарилиши, унинг фош бўлишининг олдини олиш чораларини кўради. Шунинг учун гуруҳ аъзолари қандай жиноятни содир қилган бўлсалар, гуруҳнинг раҳбари ўша жиноятда ташкилотчи сифатида жавобгар қилинади. Босқинчилик уюшган гуруҳ томонидан содир этилганида талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини ҳар бир гуруҳ аъзосига тақсимлаган ҳолда эмас, балки гуруҳ аъзоларининг барчаси биргаликда талон-торож қилган мулкнинг умумий миқдоридан келиб чиққан ҳолда жавобгар қилинади31.
Уюшган гуруҳ иштирокчилик шакли сифатида талон-торожни содир этишда гуруҳ аъзоси ҳаракатларининг юқори даражада биргаликда олиб борилиши билан тавсифланади.
Уюшган гуруҳ деганда барқарор, ташкилотчиси мавжуд бўлган, одатда, бир неча жиноятни содир этиш мақсадида тузилган, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўриғи ишланган, ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланган, техник воситалар билан таъминланган, жиноятни яшириш чоралари кўрилган, умумий интизом ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилинадиган гуруҳни тушунмоқ лозим.
Жиноят кодексида уюшган гуруҳнинг моҳияти учта белги: уюшганлик, олдиндан бирлашганлик ва ягона мақсад орқали икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этиши билан изоҳланади.
Уюшган гуруҳ томонидан содир этилган босқинчиликда далолатчи, ёрдамчилари ҳам бўлган бўлса, улар бу жиноятни амалга оширишда бевосита қатнашмаганликлари учун уларнинг ҳаракати иштирокчиликнинг алоҳида тури сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 28-моддаси ва ЖК 164-моддаси 4-қисми “в” банди билан босқинчилик жиноятида иштирокчи сифатида квалификация қилинади.
Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб босқинчилик қилиш деганда эса, уюшган гуруҳ таркибига кирмаган ҳар қандай бошқа шахснинг уюшган гуруҳ ёки уюшган гуруҳнинг бирор аъзоси топшириғи билан босқинчилик қилиши тушунилади.
Қонун мазмунига кўра, шахс жабрланувчига нисбатан босқинчилик қилиб, ўзининг жиноий ҳаракатлари уюшган гуруҳ манфаатларига қўл келаётганлиги, уюшган гуруҳ манфаатлари учун хизмат қилаётганига кўзи етса, қилмиш ЖК 164-моддаси 4-қисми “в” банди билан квалификация қилиниши мумкин. Чунки, айбдор ўз қилмиши билан уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб жиноят содир қилаётганини билади ва шуни истаб ҳаракат қилади.
Агарда жиноий уюшма томонидан босқинчилик жинояти содир этилса, айбдорлар ЖК 242-моддаси ва ЖК 164-моддаси 4-қисми “в” банди билан (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса) жиноятлар жами тариқасида жавобгарликка тортилади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish