Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet8/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Портловчи моддалар деганда порох, динамит, тротил, нитроглицерин ва кислородли ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусусиятига эга бўлган кимёвий моддалар ва аралашмалар тушунилмоғи лозим.
Портлатиш қурилмалари деганда портловчи моддалар билан тўлдирилган ва портлашни амалга ошириш учун мўлжалланган йиғилган ҳолдаги қурилмалар тушунилмоғи лозим18.
Юқорида таъкидланган Пленум қарорига мувофиқ, пневматик милтиқ, сигнал, старт, газ пистолетлари ёки газ балонлари, ракетницалар ва бошқа имитация-пиротехник ёки ёритгич воситалари қурол жумласига кирмайди.
Бошқа қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган нарсаларга: инсоннинг ҳаёти ёки соғлиғига хавфли бўлган, тан жароҳати етказиши мумкин бўлган ҳамма нарсалар тушунилади. Буларга болта, ошхона пичоғи ёки бошқа пичоқлар, бритва, лом, арматура бўлаги, ғишт, тош, трос, занжир ва ҳоказолар киради19.
Газ тўппончалари, газ баллончалари, кўздан ёш оқизувчи, без­овта қилувчи ёки заҳарли моддалар тўлдирилган пуркагич ва бошқа ҳар қандай қурилмалар газли қуроллар сирасига кири­тилиши лозим.
Фикримизча, шахс босқинчиликни содир этишда ҳаёт ёки соғ­лиқ учун хавфли бўлган бирон-бир модда тўлдирилган газли қу­ролни ишлатса, айбдорнинг қилмиши қурол сифатида бошқа предметлардан фойдаланиш белгиси бўйича қуролли босқинчи­лик деб квалификация қилиниши керак. Агар газли қуролдаги модда шахснинг ҳаёти ёки соғ­лиғи учун хавфли бўлмаса, унинг ишлатилиши айбдорнинг ҳаракатларини қуролли босқинчилик деб квалификация қилиш учун асос бўлмайди. Бунда айбдорнинг ҳаракатлари ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишла­тиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан таҳдид солиб талончи­лик қилиш ҳисобланади (ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “а” банди). Аммо агар айбдор газ қуролини ўз ҳужумининг реалли­гини мустаҳкамлаш мақсадида ишлатган бўлса, бу ҳолда унинг ҳаракатлари ЖК 164-моддаси 2-қисмининг “а” банди бўйича ква­лификация қилиниши лозим”20.
“Била туриб яроқсиз қуролдан ёки ёлғондакам қуролдан (масалан, тўппонча ёки старт тўппончаси макетларидан) баданга шикаст етказишни ният қилмаган ҳолда фойдаланилганда, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаганда қуролли босқинчилик сифатида баҳоланиши мумкин эмас21.
Агар айбдор ўзининг қуроли яроқсиз эканлигини ёки ҳақиқий эмаслигини олдиндан билган бўлса, жабрланувчи ушбу қуролни яроқли ёки ҳақиқий, деб ўйлаган қатъи назар қилмиш қуролли босқинчилик сифатида баҳоланмаслиги лозим, чунки бу ерда айбдор жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлигига шикаст етказишни кўзламаган бўлади ва бундай ҳолатда жиноят содир қилган шахснинг ўз қилмишига бўлган руҳий муносабатига асосланган ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан эмас, ЖК 164-моддасида назарда тутилган оғирлаштирувчи белгилар бўлмаса, ЖК 164-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
Қуйидагилар:

  1. яроқсиз, яъни синган, бузуқ қуроллар;

  2. қурол макетлари;

  3. ташқи кўринишидан ҳақиқийсига ўхшаш ўйинчоқ қуроллар;

  4. ҳақиқий қуролга ўхшаб ишланган нарсалар (зажигалкали пистолет, сувенирлар)

  5. ўқланмаган ҳақиқий қуроллар қурол сифатида баҳоланмайди.

Лекин юқорида санаб ўтилган нарсалардан жабрланувчига шикаст етказиш (масалан, зарба бериш) мақсадида фойдаланилган бўлса, унда айбдорнинг қилмиши қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб босқинчилик содир этиш, деб топилади.
Агар жабрланувчи айбдорнинг қўлидаги қуролни яроқсиз эканлигини, ўқланмаганлигини, макет, ўйинчоқ ёки ёлғонлигини билган бўлса, унда айбдорнинг қилмиши босқинчилик сифатида эмас, балки талончилик (ЖК 166-моддаси) деб квалификация қилинади.
“Босқинчилик жараёнида айбдор томонидан рухсатнома талаб қилинадиган ўқотар қурол ишлатилганда ҳамда қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни (портловчи, заҳарли моддаларни ва ҳ. к.) ишлатиб босқинчилик содир этилганда унинг ҳаракатларини ушбу жиноятлар мажмуи билан тавсифлаш лозим”22. Яъни айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 164-моддаси ва ЖК 248- ёки 247-моддаларининг тегишли қисмлари билан жиноятлар жами сифатида квалификация қилинади.
Қилмишни қуролли босқинчилик сифатида квалификация қилишда қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларнинг айбдор томонидан олдиндан тайёрланганлиги ёки жиноят содир бўлаётган жойдан олганлиги аҳамиятга эга эмас.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш мақсадида, одамларнинг ҳаёти ёки соғлигига хавф туғдириши мумкин бўлган ит ёки бошқа жониворлардан фойдаланиш ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда, ушбу ҳаракатлар ишнинг аниқ бир ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 164-моддаси 2-қисми “а” банди (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб босқинчилик қилиш) билан квалификация қилиш керак.
Шунингдек, қилмишни қуролли босқинчилик, деб топишда, қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсалар ишлатилганидан ташқари, ушбу нарсаларни айбдор томонидан намойиш қилишнинг ўзи қилмишни ЖК 164-моддаси 2-қисми “а” банди (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб босқинчилик қилиш) билан квалификация қилиш учун етарлидир. Масалан, қуролдан юқорига қаратиб ўқ отиш, пичоқ билан қўрқитиш кабилар.
3. Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 2-қисми “б” бандида қилмишни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб ҳисоблашнинг зарурий белгиси жиноят содир этишда бевосита иштирок этган бажарувчиларнинг олдиндан тил бириктирганлиги ҳисобланади.
Суд-тергов амалиётини ўрганиш аксарият ҳолларда босқинчилик иштирокчиликда содир этилаётганлигини кўрсатди. Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқорилиги шубҳасиздир, чунки у жиноят содир қилишни осонлаштиради ва унинг фош этилишини анча қийинлаштиради.
Икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб босқинчилик содир этиш деганда, гуруҳ аъзоларидан камида иккитасининг жиноят бажарувчиси сифатида иштирок этиши тушунилади.
Жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган, деб ҳисоблаш учун гуруҳ аъзоларидан камида икки киши босқинчиликнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларни ҳеч бўлмаганда бир қисмини бажаришда қатнашишлари керак23.
М.Ҳ.Рустамбоев “Босқинчиликни юқоридаги белгиларга кўра квалификация қилиш учун, босқинчилик ҳужумида бу ҳақда олдиндан келишиб олган икки ёки ундан ортиқ шахслар иштирок этган бўлишлари лозим” ва “айбдор шахслар босқинчиликни содир этишда қандай зўрлик ишлатиши ҳақида олдиндан келишиб олган бўлишлари ҳам мумкин”24, деб ёзади.
Бундан келиб чиқадики, босқинчилик икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирмай, биргаликда содир этилган бўлса, қилмишни бир гуруҳ шахслар томонидан қилинган деб эмас, балки ҳар бири алоҳида-алоҳида квалификация қилиниб, жавобгарликка тортилиши керак25.
Босқинчиликни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этиш (ЖК 164-моддаси 2-қисми “б” банди) билан квалификация қилишда бир гуруҳ шахслар деб, ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан олишга олдиндан келишиб олган икки ёки ундан ортиқ бажарувчилар тушунилиши лозим.
Агар содир қилинган жиноятнинг бажарувчиси бир киши бўлса, қолган иштирокчилар (ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи)нинг ҳаракатлари ЖК 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан эмас, балки ЖК 28-моддаси орқали бажарувчи содир қилган ЖК 164-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади (ЖК 30-моддаси 1-қисми).
Босқинчилик содир этиш тўғрисида олдиндан тил бириктириш деганда, жиноят субъектлари ўртасида талон-торожнинг объектив томонини бажариш бошлангунга қадар ҳар қандай шаклдаги келишувга эришиш тушунилади. Бунда уларнинг ҳаракатлар битта жиноятни содир этишга қаратилган бўлади, кейинчалик ушбу гуруҳ тарқалиб кетади ва иштирокчилик ўз аҳамиятини йўқотади.
Демак, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб мулкни талон-торож қилиш деганда қуйидаги 3 та шарт мавжуд бўлиши лозим:
а) гуруҳ таркибида жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган камида икки шахснинг иштирок этганлиги;
б) гуруҳда камида икки ёки ундан ортиқ шахснинг бажарувчи сифатида иштирок этганлиги;
в) гуруҳда иштирок этаётган шахсларнинг олдиндан тил бириктириб, биргаликда жиноят содир этиш учун келишганлиги.
4. Анча миқдордаги мулк талон-торож қилинган ҳолда содир этилган босқинчилик учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 2-қисми “в” бандида жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” деб номланган саккизинчи бўлимида энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлган миқдор анча миқдор ҳисобланади, деб кўрсатилган.
Талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини анча миқдор ёки ундан камроқ ёхуд кўпроқ эканлигини ҳисоблаш масаласи жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар ишни суд муҳокамаси, ҳукм чиқариш ёки юқори инстанция судида кўриш вақтида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарган бўлса, бу квалификацияга таъсир қилмайди.
5. ЖК 164-моддаси 3-қисмида босқинчиликнинг жавобгарликни ўта оғирлаштирувчи турлари учун жавобгарлик белгиланган.
Босқинчилик жиноятининг такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ЖК 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилиши 164-модданинг 3-қисми “а” банди бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 32-моддасида такроран жиноят содир этиш тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра ЖК Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг биронтаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш, деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарори 2-банди 3-хатбошисига кўра: “Жиноятлар такроранлиги деганда, қонунга кўра шахс томонидан қасддан содир этилган икки ва ундан ортиқ жиноят тушунилиб, бунда содир этилган жиноят:
Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса;
Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) шарт.
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам такроран жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 189, 211, 212 моддалари 2-қисмлари, 213-моддаси 3-қисми, 276-моддаси 2-қисми)”.
ЖК 164-моддасининг ҳар қандай қисмидан қатъи назар шахс олдин босқинчиликни бир ёки ундан ортиқ марта алоҳида-алоҳида содир этиб, судланмасдан туриб, шу жиноятни қайта содир этса, қилмиш ЖК 164-моддаси 3-қисми “а” банди билан такроран босқинчилик сифатида баҳоланади. Агар содир қилган жиноятда ЖК 164-моддаси 4-қисми “а”, “б” ёки “в” бандларининг аломатлари бўлса, унда қилмиш ЖК 164-моддаси 3-қисми “а” банди билан квалификация қилинмайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорига кўра, талон-торож жиноятларида қилмиш ўша модданинг оғирроқ қисми билан квалификация қилинади.
Босқинчиликни такроран содир этилган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги тўртта шарт бир вақтда мавжуд бўлиши керак:
1) илгари ЖК 164-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги (бунда олдин содир этган босқинчилик жинояти тамом бўлганлиги, босқинчилик жиноятига тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш босқичида тўхтатилганлиги ёки босқинчиликни иштирокчиликда содир этганлиги аҳамиятга эга эмас);
2) илгари содир этилган жинояти ЖК 164-моддасининг қайси қисми билан квалификация қилинганлиги аҳамиятга эга эмаслиги;
3) айбдор содир этган жиноятларининг бирортаси учун ҳам судланмаган бўлиши;
4) айбдорнинг олдинги босқинчилик қилмиши учун ЖК 64-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан туриб, босқинчиликни янгидан содир этганлиги.
Айбдор аввалги қилмишда ёрдамчи ёки далолатчи сифатида иштирок этган бўлса ҳам, жиноят такроран содир этилган, деб топилади.
Агар шахс илгари содир этган қилмиши учун жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган бўлса, жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Маълумки, шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этса, кейинги қилмиши рецидив жиноят деб топилади. Бу тушунча рецидив жиноятнинг умумий тушунчаси ҳисобланади.
ЖК 164-моддаси 3-қисми “а” бандида хавфли рецидивист томонидан содир қилинган босқинчилик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддаси 2-қисмида хавфли рецидивист тушунчаси берилган бўлиб, илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарори 20-бандида: “Хавфли рецидив жиноят деб топишни қонун шахснинг илгари содир этган жинояти учун судлангандан кейин унга айнан ўхшаш янги жиноятни қасддан содир этиши билан боғлайди.
Айнан ўхшаш жиноятлар деганда:
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган (агар моддада бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса);
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган (агар моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса, масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари) жиноятларни янгидан содир этиш тушунилиши лозим.
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс илгари судланган жиноятларга айнан ўхшаш бўлмаган янги жиноятнинг қасддан содир этилиши ҳам хавфли рецидив жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 189, 211, 212 моддалари иккинчи қисмлари, 213-моддаси учинчи қисми, 276-моддаси иккинчи қисми)”, дейилади.
Демак, ЖКнинг 34-моддаси мазмунига кўра, шахс олдин ЖК 164-моддаси бирор қисми билан судланиб, судланганлик муддати ўтмасидан яна ЖК 164-моддаси бирор қисмида жавобгарлик назарда тутилган жиноятни содир этса, хавфли рецидив жиноят содир этган, деб ҳисобланади.
Қилмишни хавфли рецидивист томонидан содир қилинган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши керак:
1) шахснинг илгари содир этган жинояти учун судланганлиги;
2) ЖК 69-моддасида белгиланган жазони ижро этиш муддатларининг ўтиб кетмаганлиги;
3) ЖК 78-моддасида назарда тутилган судланганлик муддатларининг ўтиб кетмаганлиги ёки ЖК 79-моддасига асосан судланганлиги олиб ташланмаганлиги;
4) янги содир этган жиноятининг илгари содир этган жиноятига ўхшаш бўлиши.
Босқинчиликнинг илгари ЖК 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан содир қилиниши ҳам ЖК 164-моддаси, 3-қисми “а” банди бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ЖК 242-моддасида жиноий уюшма ташкил этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноий уюшма тушунчаси ЖК 29-моддаси 4-қисмида берилган бўлиб, бунда икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади, дейилган.
ЖК 242-моддаси объектив томонининг зарурий белгиси жиноий уюшма ёки унинг бўлинмаларини тузиш, уюшган қуролли гуруҳ тузиш ёки раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган ҳаракатларда ифодаланади.
6. Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 3-қисми “б” бандида босқинчилик йўли билан кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган. Кўп миқдордаги мулкни босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш босқинчиликнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи тури ҳисобланади.
ЖК “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” номли бўлимида энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдор кўп миқдор ҳисобланиши белгиланган. Маълумки, қонунда талон-торож қилинган мулкнинг қийматини пул эквиваленти баробарида ҳисоблаш белгиланган, талон-торож қилинган мулкнинг миқдори талон-торож содир этилган кундаги бозор баҳосида ҳисобланади.
7. Уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кириб босқинчилик содир этилган тақдирда айбдор ЖК 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан жавобгарликка тортилади. Босқинчиликнинг уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилишининг ижтимоий хавфлилиги шундаки, субъект босқинчиликни очиқ жойда қилишга нисбатан уй-жой ёки омборхонага кириб содир этиши аввало унинг, шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини юқорилигини кўрсатади. Чунки у хоналарга кириш учун махсус мосламалар ясайди. Демак, ушбу жиноятни содир қилиш учун маълум даражада тайёргарлик кўради.
Бундан ташқари босқинчилик очиқ жойда эмас, балки хоналарга кириб содир этилганида субъектнинг имкониятлари ортади, у бемалол ҳаракат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида “Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга”, - дейилади. Демак, жиноятчи турар-жой ёки омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, фуқароларнинг конституциявий уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқларига ҳам тажовуз қилади. Юқоридагиларга кўра, уй-жой ва омборхоналарга кириб босқинчилик қилиш, бу жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи туркумига киритилган.
Юридик адабиётларда уй-жой, омборхона ёки бошқа хоналар тушунчаси масаласида турли-туман фикрлар билдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилингунига қадар Ўзбекистон Республикаси судларида уй-жой, омборхона ёки бошқа хоналар тушунчаси турлича талқин қилиб келинган. Ана шу пленум қароридан кейин бу масалага маълум даражада аниқлик киритилди.
Бу қарорнинг 9-бандида уй-жой ва омборхонага қуйидагича таъриф берилади:
Уй-жой деганда кишиларнинг доимий ёки вақтинчалик туришига мўлжалланган (шахсий уй, хонадон, меҳмонхонадаги, санаториядаги хона, дала ҳовли, боғ ҳовли ва бошқалар) бино, шунингдек унинг таркибига кирувчи дам олиш учун, мулкни сақлаш учун ёхуд инсоннинг бошқа эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган бино (балконлар, ойнабанд айвонлар, омборлар ва бошқалар) тушунилади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish