Тошкент давлат юридик институти


ўзга шахснинг эгалигидаги мулкни очиқдан-очиқ, ошкора олиш



Download 1,48 Mb.
bet16/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

ўзга шахснинг эгалигидаги мулкни очиқдан-очиқ, ошкора олиш;

  • айбдорнинг жабрланувчига нисбатан зўрлик ишлатмасдан, лекин жисмоний ҳаракат туфайли мулкни эгаллаши, масалан, жабрланувчи қаршилик кўрсатмаган пайтда унинг устидаги кийими ёки бош кийимини тортиб олиши, қўлидаги сумкасини тортиб олиш кабилар;

  • жабрланувчига руҳий таъсир кўрсатиб, унинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш – бунда айбдор жабрланувчига зўрлик ишлатмасдан уни қўрқитиб, жумладан, унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш ёки унинг мулкига зарар етказиш билан қўрқитиб, мулкни шу вақтнинг ўзида беришни талаб қилади. Агар мулкни бериш учун маълум бир вақт бериладиган бўлса, қилмиш товламачилик жинояти сифатида баҳоланади;

  • ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, мулкни очиқдан-очиқ талон-торож қилиш, масалан, жабрланувчини ушлаб туриш, қўлини боғлаб қўйиш, оз муддатга хонага қамаб қўйиш, жабрланувчини оёғидан чалиб йиқитиш, қўлини қайириш, қўлига кишан солиш, кураш (каратэ, самбо кабилар) усулларини қўллаш, жабрланувчини уриш-дўппослаш каби ҳаракатларни содир этиш билан қўрқитиш. Бунда фақат жабрланувчининг соғлигига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилмаган бўлиши лозим.

    Талончиликнинг фирибгарликдан фарқи шундаки, жабрланувчи айбдорнинг ҳаракатларининг ғайриқонунийлигини олдиндан англайди, фирибгарликда эса жабрланувчи айбдор қонуний ҳаракат қилаяпти, деб ўйлайди ва ўз мулкини айбдорга ихтиёрий равишда топширади.
    Талончилик моддий таркибли жиноят бўлиб, ўзгалар мулкини очиқдан-очиқ эгаллаган ва айбдор бу мулкдан ўз хоҳишича фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади.
    Талончилик субъектив томондан тўғри қасд ва ғараз мотив билан содир этилади. Айбдор ўз ҳаракатларини учинчи шахслар томонидан кўриб турганлигини англайди, лекин шунга қарамай жиноят содир этади. Бунда ўзганинг мулкини талон-торож қилиш қайтармаслик шарти билан моддий манфаат кўриш мақсадида содир этилади. Ушбу белгилар талончиликни безориликдаги мулкни олиб қўйиш, зўрлаш ва бошқа ҳаракатлардан фарқлаш имконини беради.
    14 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахс жиноятнинг субъекти бўлади.
    2. ЖК 166-моддаси 2-қисмида талончиликнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи турлари учун жавобгарлик назарда тутилган. Жумладан, ушбу қисмнинг “а” бандида белгиланган талончилик ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этиш кўп объектли жиноят бўлиб, айбдор фақат ўзганинг мулкига тажовуз қилмасдан, балки жабрланувчининг соғлиғига ҳам тажовуз қилади. Демак, бу жиноят иккита объектли бўлиб, мулк унинг асосий объекти бўлса, шахснинг соғлиғи ва жисмоний дахлсизлиги қўшимча объекти ҳисобланади.

    Download 1,48 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   45




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish