Тошкент давлат юридик институти


Жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш



Download 1,48 Mb.
bet13/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш деганда, жабрланувчи айбдор талаб қилган шартларни бажармаса, жабрланувчи ёки унинг яқинларининг ҳаёти ёки соғлиги ёхуд мулки хавф остида қолиши мумкинлигидан қўрқиб, айбдор талаб қилмасада, айбдор фойдасига бирон-бир ҳаракатни ихтиёрий равишда содир этиши тушунилади.
Ҳуқуқшунос олим М.Х.Рустамбоевнинг фикрича, товламачилик қуйидаги ҳаракатлар орқали амалга оширилади:

  • зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш - бунда зўрлик ишлатишнинг хусусияти шундаки, ЖК 165-моддаси 1-қисми бўйича қўрқитиш ўз ичига жабрланувчини ёки унинг яқин кишиларини ўлдириш, баданига шикаст етказиш, номусига тегиш ва бошқа турдаги ҳаракатларни содир этиш билан қўрқитишни қамраб олади.

Товламачиликни содир этиш ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишни ҳам ўз ичига қамраб олади ва ЖК 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди;

  • мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитишда мулк, мулкий ҳуқуқ ёки бошқа ҳуқуқлар жабрланувчига ёхуд унинг яқин кишиларига тегишли бўлиши мумкин. Мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш усули қилмишни квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.

Агар айбдор ўз таҳдидини амалга ошириш пайтида ўзганинг мулкини нобуд қилган ёки унга шикаст етказган бўлса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан ҳам квалификация қилиниши керак;

  • маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш - бунда ушбу маълумотларни жабрланувчи ёки унинг яқин кишилари сир сақлашни хоҳлайдилар. Объектив томоннинг ушбу белгиси бўйича квалификация қилишда жабрланувчи ёки унинг яқинлари мазкур маълумотларни сир сақлашга ҳаракат қилаётганликларини, уни ошкор этиш билан қўрқитиш эса, айбдор томонидан бирон-бир мулкни эгаллаш учун фойдаланаётганлигини аниқлаш муҳим.

Агар товламачи ўз таҳдидини амалга оширишда олдиндан била туриб жабрланувчи ва унинг яқинлари шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ёлғон маълумотларни тарқатган бўлса, унинг ҳаракатлари қўшимча равишда ЖК 139-моддаси (туҳмат) бўйича ҳам квалификация қилиниши керак;

  • жабрланувчини мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароит яратиш34.

Айбдор томонидан содир этилиши билан қўрқитилган жисмоний зўрликнинг ишлатилиши натижасида жабрланувчи соғлиғига шикаст етказилиши товламачиликнинг таркиби билан қамраб олинмайди ва етказилган шикастнинг хусусиятига қараб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), ЖК 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ёки ЖК 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича жиноятлар жами тариқасида квалификация қилиниши керак.
Товламачиликни босқинчилик ва талончиликдан фарқлашда товламачиликда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мулкни зўрлик ишлатаётган вақтда эмас, балки келажакда қўлга киритишга қаратилишига эътибор бериш лозим. Агар қўрқитиш амалда ишлатилса, қилмиш ЖКнинг товламачилик ҳақидаги моддаси билан ва асослар бўлганда қўрқитиш амалга оширилаётганда содир этилган ҳаракат учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан ҳам тавсифланиши лозим35.
Қандай бўлмасин мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида товарларнинг бозорга эркин кириб келишига ҳар қандай йўсинда тўсқинлик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқариш, юқори нархларни сунъий равишда сақлаб туриш талабини қўйиш ва товар эгасига, бозор маъмурияти ёки ўзга шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, мулкига шикаст етказиш ёки мулкини нобуд қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар товламачилик (рэкет) тариқасида ЖК 165-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Товламачилик мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида талаб қўйишда ёхуд товламачи фойдасига мулкий характердаги ҳаракатларни содир этишда (товарни паст нархда ёхуд текинга беришда, товарни зўрлик ишлатиб олиб қўйишда кабилар) ифодаланиши мумкин, яъни айбдор томонидан жабрланувчини қўрқитиб, мулкни арзон нархда беришни талаб қилиши ҳам товламачилик ҳисобланди. Масалан, бозорга маҳсулот олиб келган деҳқонни қўрқитиб, унинг маҳсулотларини бозор нархидан анча арзонроқ сотиб олиш.
Товламачиликни содир этиш пайтида жабрланувчи қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш барча ҳолларда жиноятлар жами бўйича ЖК 165-моддаси ва ЖК 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан квалификация қилиниши керак. Бироқ, агар одам ўлдириш товламачилик фактини яшириш мақсадида содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 165-моддаси тегишли қисми ва ЖК 97-моддаси 2-қисми “о” банди бўйича квалификация қилиниши лозим36.
Агар айбдор жабрланувчи ёки унинг яқин қариндошини ўғирлаб ёки гаровга олиб, уни қайтариш эвазига пул талаб қилса, айбдорнинг ҳаракатлари тамагирлик ниятида одам ўғирлаганлиги учун ЖК 137-моддаси (одам ўғрилаш) 2-қисми “б” банди ва уни озод қилиш эвазига мулкий манфаат талаб қилганлиги учун ЖК 165-моддаси (товламачилик)нинг тегишли қисмлари билан жиноятлар жами тариқасида квалификация қилиниши лозим.
Агар айбдор гаровга олинган шахсни қайтариш эвазига мулкий ёки моддий характерга эга бўлмаган бирон бир ҳаракатни содир этиши ёки содир этмаслик талабини қўйса (масалан: жиноят иши қўзғатмаслик, яқин қариндошини қамоқдан озод қилиш кабилар), унинг ҳаракатлари фақат ЖК 245-моддаси (шахсни гаров сифатида тутқинликка олиш) билан квалификация қилинади ва қўшимча равишда ЖК 165-моддаси (товламачилик) билан квалификация қилинмайди, агар айбдорнинг талаблари террористик ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида содир этилган бўлса, унинг қилмиши фақат ЖК 155-моддаси (терроризм) бўйича квалификация қилинади.
Товламачилик нафақат фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўпол бузувчи, балки иқтисодиётга ҳам катта зарар етказувчи жиноят бўлиб, ижтимоий хавфи жиддий ҳисобланади. ЖК 165-моддасига кўра, товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни тақозо қилишини судлар эътиборга олишлари керак. Шу сабабли, қарздордан ўзи берган қарзни талаб қилиш ЖК 165-моддаси билан тавсифланиши мумкин эмас, айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖК 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши мумкин. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса, берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади37.
Товламачиликни асосий белгиларидан бири бу айбдор томонидан ўзганинг мулки талаб қилинишидир, агар шахс ўзига тегишли мулкни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб содир этса, унинг ҳаракатлари товламачилик сифатида эмас, бошқа жиноят таркиби, жумладан ЖК 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан квалификация қилиниши мумкин.
Товламачилик кесик таркибли жиноят бўлиб, ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини топшириш, мулкий манфаатлар бериш ёки мулкий йўсиндаги ҳаракатларни содир этишни талаб қилинган (қўрқитган) ёхуд жабрланувчи ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйилган пайтдан эътиборан тамом бўлган ҳисобланади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish