Тошкент Давлат техника


Гусеницалик тракторнинг гидро-



Download 0,6 Mb.
bet38/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

9.2. Гусеницалик тракторнинг гидро-
системасини таъмирлаш
Қатор ҳолларда насоснинг техник кўрсатгичларини унинг резина зичлагичларини алмаштириш йўли билан тиклаш мумкин. «У» индексли НШ насосларнинг иккиланганган манжетаси, зичловчи ҳалқалари ва етакловчи шестернянинг манжетаси алмаштирилади. «2» индексли НШ насосларда платикларнинг манжетлари ва думалаш узелларининг манжетаси алмаштирилади.
Шестерняли насосларни бўлакларга ажратиш учун махсус тагликдан фойдаланилади.
Насосдан қопқоғи олинади, корпусдан техник назорат ва зичловчи деталларни алмаштириш учун деталлар чиқариб олинади. НШ-32-2, НШ-50-2 насосларнинг узатишини платик манжет остидаги чуқурлар зенкерлар ёки мос равишда диаметрлари 16 мм ва 29 мм бўлган ёнаки фрезалар ёрдамида 6,5 мм гача чуқурлаштирилади.
Чуқурликларнинг чуқурлаштирилган платикларига манжетлар ва қалинлиги 2,5 мм, мос равишда диаметри 15,93-16,07 мм, 29,04-29,09 мм бўлган металл пластиналари (поршенлар) ўрнатилади. Насосни текшириш КИ-4815М ёки КИ-4200 назорат-синаш стендларида олиб борилади.
Йиғилган насоснинг герметиклиги текширилади, бунинг учун чиқишда қарама-қарши босим ҳосил қилинади. Стенднинг гидросистемаси дроссели билан босим индекси «У» бўлган НШ насосларида 0 дан макисимал қиймати 14 МПа гача, индекси «2» бўлган НШ насоларида босим 17,0 МПа гача кўтарилади.
Герметикликни текшириш уч циклдан кам бўлмаган юкланишда, ҳар бир цикл 30 с дан кам бўлмаган муддатда ўтказилади. Бунда мойни зичланган жойларидан ва корпус жисми орқали сизиши рухсат этилмайди.
Насоснинг узатиши аниқланади, бунинг учун насос билан номинал стенднинг монометр бўйича қарама-қарши босим ҳосил қилинади ва суюқлик счетчиги орқали назорат қилинадиган миқдордаги мойни ўтиши вақтидаги цикллар сони ўлчанади. Агар импулслар сони кўратилган қийматлардан кичик бўлса, насосни тракторга ўрнатиш тавсия қилинмайди.
Тақсимлагич бўлакларга ажратилганда юқорги қопқоқдан чанг қайтаргич пластиналари чиқариб олиниб, чанг қайтагич, зичловчи ҳалқа олиб ташланади ва золотникларни бошқариш сферик ричаги чиқариб олинади. Ундан сўнг юқорги ва пастги қопқоқ ечиб олинади, золотниклар белгиланиб корпусдан чиқариб олинади. Сақлагич ва қайта ўтказиш клапанлари бўлакларга ажратилади.
Бўлакларга ажратиш учун золотник махсус мосламага ўрнатилади, кенг очгич билан таянч тарелкасининг тиқини бураб чиқарилади ва пружина, фикасаторларнинг ҳалқаси олинади. Ундан сўнг золотникдан золотник автоматини клапани билан йиғилган ҳолда бураб чиқарилади.
Ўз навбатида гилза бўлакларга ажратилади. Бунинг учун ростловчи тиқин бураб чиқарилади ва бустернинг пружинаси чиқариб олинади, клапан уяси сиқиб чиқарилади.
Қайта ўтказиш клапанининг конусли сиртида, уни ўриндиқ қирраси билан туташадиган жойида, сезиларли даражадаги ейилиш излари содир бўлади, бу эса бирикмадаги герметикликни бузилишига, мойнинг йўқотилишини ортишига олиб келади. Бундай ҳолларда калапани ва унинг ўриндиғини таъмирлаш амалга оширилади.
Клапан ўриндиғи корпусдан поғонали оправка ёрдамида сиқиб чиқарилади.
Одатда, янги қайта ўтказиш клапани ўрнатилади. Айрим ҳолларда қайта ўтказиш клапанининг конусли сирти 45ºбурчак остида шлифовкаланиб тикланади. Клапаннинг конусли сиртини токарлик дастгоҳининг марказида таъмирлангандан сўнг майда қумли қоғоз билан 45ºбурчак остида шлифовкалаш билан тикланади. Клапан ўриндиғининг чека сирти текис шлифовкаловчи дастгоҳида албатта шлифовкаланиши керак. Ўриндиқнинг ички тешиги ва унинг чека сирти албатта ўткир қирра ҳосил қилиши керак.
Тақсимлагичнинг сақлагич клапани уясида клапаннинг шариги билан туташадиган жойнинг қирраси ва шарикнинг ўзи ҳам ейилади (қиррада фаска ҳосил бўлади). Одатда шарик алмаштирилади, клапаннинг уясининг чекаси текис шлифовкалаш дастгоҳида ўткир қирра ҳосил бўлгунга қадар шлифовкаланади.
Золотник автоматининг гилза ва бустернинг ички сиртининг ейилиши унча катта бўлмаса, амалда уни таъмирламаса ҳам бўлади.
Тақсимлагични йиғиш золотникнинг автомати гилзани йиғишдан ва уни ростлашдан бошланади. Клапаннинг шариги ишчи қиррасига болғани енгил уриш билан чеканка қилинади, бунинг учун уни плитадаги ўриндиққа ётқизилади. Ўриндиқ шарик билан биргаликда гилзага итариб киритилади. Бунда пресслашда шарикли ўриндикка гилза прессланиши керак, у горизогтал плитада ётиши керак. Бу шу билан тушунтириладики, агар гилзани йиғиш ихтиёрий равишда олиб борилса, шарик унинг бошқа томонига думалаб кетиши мумкин ва бунинг натижасида пресслаш пайтида ўриндиқ уни сиқиб қолади.
Гилзага бустер клапанининг йўналтирувчиси, пружинаси ўрнатилади ва ростловчи тиқин қотириб қўйилади.
Золотник автоматларининг клапанлари (клапан, пружина ва тиқин) билан йиғилган гилза стенда ростланади, бунинг учун махсус тагликдан фойдаланилади.
Бунинг учун стенд юритмаси уланади, унинг гидросистемаси дроссели билан клапан автоматининг ишлаб кетгунга қадар бўлган босими кўтарилади. Ушбу лаҳза стенднинг манометри бўйича белгилаб қўйилади. Зарур бўлганда золотникнинг клапан автоматини ишлаб кетиш босими гилзани пружинасининг тиқинини айлантириб ростланади. Золотник клапани автоматини ишлаб кетиш босими текшириш 2-3 мартадан кам бўлмаслиги лозим. Ростланган гилзани золотникка бураб киритил, уни йиғиш тақсимлагични бўлакларга ажратишга тескари бўлган кетма-кетликда олиб борилади.
Йиғилган тақсимлагичда золотниклар ўз тешикларида эркин силжишлари ва пухта ўрнатилган бўлиши лозим.
КИ-4200 ёки КИ-4815М назорат стендида тақсимлагич синалаётганда мос келувчи иш унумига эга бўлган насос ўрнатилади. Тақсимлагични назорат текшируси сақлагич клапанини, ҳамда золотникларни қайтариш автомани ишлаб кетиш босимини аниқлашдан иборат. Корпус деталларининг герметиклиги клапанлардан мойни сизиб оқиши текширилади.
Золотник жуфтлигининг герметиклиги, яъни унда золотник-корпус бирикмасидаги мойнинг сизиб оқиш қиймати текширилади. Бунинг учун стенднинг сўриш рукаваси исталган текширилиши керак бўлган золотникнинг юқорги ҳалқасимон бўлинмасига уланади (юқорги бўлинма корпусида қуйма «П» белгиси мавжуд).
Стенднинг гидросистемаси дроссели очиқ ҳолатда бўлганда, стенднинг электродвигатели юргазилади, ундан сўнг дроссел билан босим 8,0 МПа гача орттирилади, у манометрнинг кўрсатиши бўйича назорат қилинади. Агар золотник ва корпус ўртасидаги тирқиш рухсат этилганидан юқори бўлса, унда мой пастги қопқоқ бўлинмасидан оқади.
Таъмирланган золотникли жуфтликларда уларнинг бирикмасидаги мойнинг оқиши 3 см3 дан, Р150, Р180 тақсимлагичлар учун эса 9 см3 дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Сақлагич клапанининг ишлаб кетиш босими текширилади. Тақсимлагичнинг ҳалқасимон бўшлиқларини барча тешикларига тиқин-заглушка бураб киритилади. Унинг сўриш канали стенд билан бирлаштирилади, тақсимлагичнинг пастги қопқоғи рукаваси стенднинг тўкиш магистрали билан бирлаштирилади. Стенд юргизилиб, золотникнинг дастаси «Подъём» ҳолатига ўрнатилади ва уни ушбу ҳолатда ушлаб туриб, дроссел билан стенднинг тўкиш магистрали оҳиста бекитилади.
Бу ҳолда мойнинг барчаси сақлагич клапани томонидан ўтказилади, стенднинг манометри билан аниқланадиган ўтказиш босими, клапанни ҳақиқий ишлаб кетиш босимига мос келади. Шу пайтнинг ўзида қайта ўтказиш ва сақлагич клапанлари орқали мойнинг сизиб оқиши ҳам текширилади.
Бунинг учун стенд ишга туширилади, золотниклардан бирортасининг дастасини «Подъём» ҳолатига ўрнатилади, стеднинг магистралидаги босим дроссел билан 10 МПа гача кўтарилади ва тақсимлагичнинг пастги қопқоғининг тўкиш тешигидан мойни сизиб оқиши кузатилади. Мойнинг сизиб оқиши янги ва таъмирланган тақсимлагичлар учун 0,5 л/мин ортиқ бўлмаслиги керак.
Осгичнинг куч цилиндрлари намликда, абразив чангида, айрим ҳолларда сезиларли даражадаги катта юкланишларда ва б. шароитларда ишлайди. Цилиндрларнинг асосий носозликларига цилиндр ва штокнинг зичловчиларини ейилиши, унинг эгилиши, қопқоқларнинг қотириш жойларидан, бирлаштириладиган трубопроводлардан мойнинг сизиб оқиши ва б. киради. Соз тақсимлагичда штокн сезиларли даражада чўкса ёки осилган ускунанинг секин кўтарилса, унда куч цилиндри ечиб олинади ва деталларини техник назоратдан ўказиш мақсадида бўлакларга ажратилади.
Агар зичловчи резина ҳалқалар ва манжетлар ейилган ёки эластиклигини йўқотган бўлса, улар алмаштирилади.
Штокнинг диаметри 0,1-0,2 мм га номинал ўлчамдан кичик бўлса (энг катта ейилиш кузатилган жойларида), шток алмаштирилади. Штокнинг салқилиги унинг бутун узунлиги бўйича 0,1 мм дан катта бўлмаслиги рухсат этилади. Унда шток пресс ёрдамида совиқлигича тўғриланади. Поршенлар ва цилиндрларнинг ички сирти сезиларсиз даражада ейилади ва улар амалда таъмирлашни талаб этмайди.
Куч цилиндрларини текшириш учун улар стендга ўрнатилади ва тақсимлагичга тўкиш ва сўриш соҳаси рукаваси уланади.
Стенд юргизилади ва тақсимлагичнинг дастаси билан куч цилиндрининг поршени бир неча марта ҳаракатлантирилади, унда икала соҳа бўлинмаси иситилган мой билан тўлдирилади. Поршен цилиндрда бир четги ҳолатдан иккинчисига 0,7 МПа дан катта бўлмаган босимда ҳаракатланиши лозим. Босимнинг катталашуви штокнинг эгилганлигини ва тиқилиб қолганлигини кўрсатади. Шток бўйи мойнинг оқиши рухсат этилмайди.
Поршенни четги ҳолатларидан бирига силжитиб, цилиндр бўшлиғидан тўкиш рукаваси ажратилади ва уни ўлчов бакига туширилади.
Ундан сўнг стенднинг гидросистемаси билан 10 МПа босим ҳосил қилинади ва цилиндрнинг бирикмаларини ҳолати кузатилади. Унда мой трубаларинг бирикмаларини зичловчилари орқали мойнинг сизиб оқиши бўлмаслиги лозим.
Бирлаштириш рукаваларидан мойнинг чиқиши рухсат этилади, аммо уларнинг миқдори 1-2 см3/мин дан катта бўлмаслиги лозим.


Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish