Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Иш ҳақининг иқтисодий моҳияти



Download 169,19 Kb.
bet2/16
Sana23.02.2022
Hajmi169,19 Kb.
#176000
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Иш хаки(1)

Иш ҳақининг иқтисодий моҳияти


Иш ҳақи меҳнат иқтисодиётида ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида иш ҳақи ходим шахсий даромадининг, ўзи ва оиласи аъзолари турмуш кечиришининг асосий манбаи, шу билан бир қаторда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, харид талабини таъминлашнинг бош омили ҳисобланади.
Иқтисодий назарияда иш ҳақининг турлича талқинлари учрайди (1-жадвал). Классик сиёсий иқтисод назарияси вакиллари иш ҳақи даромаднинг рента, фойда (фоиз) каби асосий қисмларидан бири деб баҳолайди. Хусусан, А.Смитнинг фикрича, “Алоҳида олинган ҳар бир товарнинг нархи ёки пеня қиймати кўрсатилган у ёки бу ёхуд барча уч таркибий қисмига тааллуқли экан, ҳар бир мамлакатнинг йиллик умумий меҳнат маҳсулотини ҳосил қилувчи барча товарлар нархи ёки пеня қиймати мазкур мамлакат турли аҳолиси ўртасида ёки меҳнат учун иш ҳақи, ёки капиталдан фойда, ёхуд ер майдони учун рента сифатида тақсимланиши керак. Иш ҳақи, фойда ва рента ҳар қандай пеня қиймати каби ҳар қандай даромаднинг уч асосий манбаи ҳисобланади”1.
1-жадвал
Иш ҳақининг назарий талқинлари



Муаллиф

Иш ҳақининг назарий талқини

Манба

Ф.Кенэ

Иш ҳақи тирикчилик воситалари қийматига боғлиқдир

Амосова В.В., Гукасьян Г.М. Экономическая теория. – М.: Эксмо, 2014.

М. Фридман

Иш кучининг таклифи реал иш ҳақи ва нархларнинг кутилаётган даражасига боғлиқдир

Fridman M. The Role of Monetary Polic // Amer. Econ. Rev. 1968.

А.Маршалл

Иш ҳақи меҳнатга талаб ва унинг таклифига боғлиқ

Маршалл А. Принципы экономической науки. – М.: Прогресс, 1993.

Ж.М.Кейнс

Иш ҳақининг даражасини давлат ва касаба уюшмалар ўрнатади ва белгилайди

Кейнс Дж.М.Общая теория занятости, процента и денег. –М.: Экономика. 1993.

В.Д.Ракоти

Меҳнат – товар, иш ҳақи эса – иш кучи қийматининг шаклидир

Ракоти В.Д. Заработная плата и предпринимательский доход. – М.: Финансы и статистика, 2001.

Б.М. Генкин

Корхона ходимларининг иш ҳақи ва умуман даромади аниқ бир шарт–шароитларга қараб инсон капитали учун ҳақ ёки меҳнат салоҳғиятининг ижараси учун ҳаққа боғлиқ бўлади

Генкин Б.М. Организация, нормирование и оплата труда на промышленных предприятиях: Учебник для вузов. – 3-е изд. Изм., и доп. – М.: Норма, 2005.

Одегов Ю.Г.

Иш ҳақи – ходим ҳаётий воситалари жамғармасининг асосий қисмидир

Экономика труда (социально-трудовые отношения) / под ред. Н.А.Волгина, Ю.Г.Одегова. – И.: Экзамен, 2002.



Классик сиёсий иқтисод назариясида иш ҳақи фондига ҳудди бозор иқтисодиётида иш кучи ресурсларининг талаби билан унинг таклифи каби таҳлил этилади. Яъни, иш ҳақи нормаси ёлланган ишчиларга тўлашга мўлжалланган пулни улар сонига оддий бўлиш орқали аниқланиши керак. Бундай ёндошувда ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ошириш учун ёки ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ёки ёлланма ишчилар сонини камайтириш зарур бўлади.
ХIХ асрда “иш кучи товар қийматининг пулдаги ифодаси”, деб ҳисобланадиган концепция ҳам мавжуд эди. Яъни, бундай ёндашувга мувофиқ меҳнат товар бўла олмайди ва у қийматга эга эмас. Товар меҳнат қилишга қодир бўлган иш кучи бўлиб, иш ҳақи мазкур товар қийматининг пулда ифодаланган пенясидир. Ишчи бажарган меҳнати учун эмас, балки зарур меҳнат учун иш ҳақи олади. Иш ҳақининг иқтисодий табиати ушбу даромад ҳисобига иш кучи такрор ҳосил қилинишини таъминлайдиган моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиради.
Иш ҳақининг меҳнат унумдорлиги билан боғлиқлиги масалаларини тадқиқ этган маржинал назария вакиллари ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари пул ва ишлаб чиқариш воситаси сифатида капитал, ер, тадбиркорлик қобилияти ва ёлланма ишчилар меҳнатини ажратиб кўрсатар эдилар. Уларнинг фикрича, бу асосий омилларнинг ҳар бири муайян унумдорлик белгиси бўлиб, даромадни шакллантиришга хизмат қилади. Бу даромаднинг бир қисми ишлаб чиқаришнинг аниқ бир воситаси эгасига тегади.
XIX асрнинг 70-йилларида маржинализм (французча: “marginalisme” — “энг охиргиси” сўзидан) иқтисодий таълимоти пайдо бўлди. У ўша пайтдаги “маржинал инқилоби” номини олган иқтисодий ғояларга асосланган. Ушбу мактаб назариётчилари иқтисодиётнинг ривожланишини алоҳида хўжалик юритувчи субъектнинг энг юксак самарага эришишга интилиши нуқтаи назаридан тадқиқ этадилар.
“Маржинал инқилоби”га салмоқли илмий ҳисса қўшган Ж. Б.Кларк: “Жамиятнинг барқарорлиги асосан меҳнаткашлар томонидан олинаётган пул, унинг миқдоридан қатъий назар, улар ишлаб чиқаётган нарсага тенглигига боғлиқдир”2, деб кўрсатган.
Маржиналистлар ишлаб чиқариш омиллари мувозанат ҳолатига келганидан кейин уларнинг ҳар бирига энг юксак унумдорлигига қараб ҳақ тўланади, деб ҳисоблашади. Бунда энг юксак меҳнат унумдорлиги меҳнатидан фойдаланиш фойда келтираётган ходимнинг вақт бирлигида ишлаб чиқарган маҳсулоти ҳажмига қараб белгиланган. Шу сабабли, улар фикрича, иш ҳақи энг юксак меҳнат унумдорлигига тенгдир.
Иқтисодий назарияни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Ж.Кейнс иш ҳақи эгилувчан (камайиш томонига) эмаслиги тўғрисидаги фикрини ишсизлар иш ҳақи камайтирилса, уларда меҳнат мотивацияси сусайишини, аммо бозорда нарх-наво кўтарилиши оқибатида камроқ реал иш ҳақи олсалар ҳам ишлайверишларини асослаб берган3.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида иқтисодий назарияда янги – монетаризм йўналиши шаклланди. Монетарчилар муомаладаги пулнинг миқдори иқтисодиёт ривожланишининг ҳал қилувчи омили деб уқтирганлар. Улар бозорлардаги талабнинг кенгайиши товарлар нарҳини ҳам, иш ҳақи даражасини ҳам оширишга хизмат қилишини кўрсатадилар. Жумладан, иқтисодий назария ушбу йўналишининг асосчиси М.Фридман бозордаги ўзгаришларга товарлар нархининг ортишига иш ҳақи кўпайишига нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатишини исботлайди. Нарх-наво меҳнатга ҳақ тўлашга кўра тезроқ қимматлашиши реал иш ҳақи миқдорини камайтиради. Бу иш берувчиларни ходимлар сонини кўпайтиришга мажбур қилади. Иш кучига талаб кўтарилиши ўз самарасини беради, чунки ходимлар нарх-наво барқарорлашини кутадилар ҳамда иш ҳақи миқдори кўпайишига реал иш ҳақи ортиши сифатида қарайдилар4.
Ўзбекистонлик иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Қ.Зокирова иш ҳақининг номинал хусусиятига ўз таърифини берган, яъни: “Номинал иш ҳақи – ходимлар ўз меҳнатларига унинг миқдори ва сифатига қараб оладиган пул маблағларидир”.
Иш ҳақининг қомусий таърифи ҳам мавжуд: “Иш ҳақи – меҳнатга пул шаклида тўланадиган ҳақ; қийматнинг ўзгарган шакли, иш кучи ресурслари (тақдим этилган меҳнат хизматининг) баҳоси5.
Халқаро меҳнат ташкилоти )ХМТ) ҳам иш ҳақига ўз таърифини берган. ХМТнинг 1949 йилги “Иш ҳақини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 95-Конвенциясида: “Иш ҳақи атамаси, номланиши ва ҳисоблаб чиқиш усулидан қатъи назар, пул шаклидаги ҳамда битим ёки миллий қонунчилик томонидан белгиланадиган ҳар қандай рағбатлантириш ёки ҳар қандай иш ҳақи бўлиб, уни тадбиркор бажарилган ёки бажарилиши керак бўлган меҳнат, ёки кўрсатилган ёхуд кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун тўлайди”6, деб кўрсатилган.
Иқтисодиёт фанида ҳозирги даврда иш ҳақи моҳияти бўйича жуда кўп, турлича таърифлар мавжуд бўлсада, улар асосан тўрт маънони англатади:
• иш ҳақи – бу меҳнат қиймати;
• иш ҳақи – бу иш кучи қиймати;
• иш ҳақи – бу меҳнат баҳоси;
• иш ҳақи – бу иш кучи баҳоси.
Иқтисодий назариянинг классик, янги классик, маржинал ва монетар йўналишлари илмий тадқиқотлари натижалари умумлаштириладиган бўлса, қуйидаги хулосалар чиқарилиши мумкин:
1. Иқтисодиёт фани ушбу иқтисодий категорияга ёндашишининг дастлабки босқичларида иш ҳақи иш берувчининг ёлланма ходимга бажарган иши, кўрсатган хизмати учун тўлайдиган пул маблағи, деган тасаввур шаклланган. Аммо иш ҳақи даражаси ва унинг динамикаси, ходим меҳнати(хизмати)га тўланадиган ҳақ шакллари афзалликлари ва нуқсонлари бўйича назарий ва амалиётда якдил қарашлар йўқ.
2. Иш ҳақи билан уни шакллантириш манбалари (яъни персонал, меҳнат жамоаси умумий меҳнат самарадорлиги) ўртасидаги бевосита боғлиқликнинг бозор иқтисодиётига, мулкчилик турли шакллари шароитидаги хусусиятлари янада чуқурроқ тадқиқ этилиши талаб қилинади.
3. Иш ҳақи истеъмолчилар даромадларининг нисбатан катта қисмини ташкил этади. Бу истеъмолга талаб миқдори ҳамда уларнинг нарх-наволари даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Бундан иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда иш ҳақининг рағбатлантирувчи хусусиятларини янада тўлароқ ва чуқурроқ ўрганиш ҳам жуда муҳимдир.
Умуман иш ҳақи, бир томондан, иш кучи такрор ҳосил қилиниши учун зарур бўлган ҳаётий воситалар фонди, иккинчи томондан, фойда келтиришни кафолатлайдиган иш кучини ёллаган иш берувчининг ҳаражатлари сифатида намоён бўлади. Шу сабабли иш ҳақи бир йўла ҳам ёлланма ходим даромади, ҳам иш берувчи ҳаражати сифатида намоён бўлади. Бу меҳнат муносабатларида бўлган томонлар манфаати зидлигини англатади (1-расм).






Download 169,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish