Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Компенсация модели



Download 169,19 Kb.
bet14/16
Sana23.02.2022
Hajmi169,19 Kb.
#176000
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Иш хаки(1)

7-расм. Компенсация модели

Компенсация моделидаги ижтимоий муҳофаза иш берувчи томонидан ходимга олинган фойда ҳисобидан мамлакат қонунчилигида белгиланган қўшимча тўлов ва имтиёзларни кўзда тутади. Қўшимча тиббий ва пенсия суғурталари, умр суғуртаси, шунингдек, ходимларнинг транспорт харажатлари, овқатланишлари, коммунал хизматлар учун тўловларини, фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш харажатларини ва ҳоказоларни қоплаш шулар жумласидандир.


Компенсация моделидаги фойда ва капиталда иштирок этиш персоналга фойда ҳисобидан ажратмалар, акциялар учун дивидендлар тўлашни назарда тутади.

5.Ўзбекистон Республикасида меҳнат ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган чора-чадбирлар


Юртимизда бошқа соҳалар қаторида иқтисодиёт жабҳасида ҳам катта ўзгаришлар қилинмоқда. Аввало, мустақиллик йилларида соҳада маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани, пул-кредит сиёсати пухта олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилишига хизмат қилди.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама, жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш устувор вазифалардан бири сифатида белгилангани бежиз эмас.
Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва диверсификациялаш, фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига етакчи тармоқларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш асосида ҳар йили минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу, ўз навбатида, ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор, ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.
Шу билан бирга, жамиятимизда ижтимоий муҳофазани таъминлаш мақсадида иқтисодий-ижтимоий соҳаларда олиб борилган ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида, ягона умумий кўрсаткичдан фойдаланиш барча муҳим ижтимоий-иқтосодий кўрсаткичларни синхрон ва пропорционал ошириш зарурати билан асосланган. Яъни, энг кам ойлик иш ҳақи ошганда нафақа, пенсия, божлар, жарима ва бошқа тўловларнинг мутлоқ миқдори ошарди. Бунда умумий кўрсаткич сифатида “энг кам ойлик иш ҳақи” миқдоридан фойдаланилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддаси билан “энг кам иш ҳақи” га нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида мазмунан бир хил, лекин таркиби ва миқдори бўйича бошқача бўлган “Меҳнат ҳақининг энг кам миқдори”  тушунчаларининг қўлланиши қонун ҳужжатларидан фойдаланишда сезиларли хатоликларга олиб келган. Яъни, амалда “Иш берувчи” ва “ходим” кўп ҳолларда ушбу тушунчаларнинг қай бири меҳнатга ҳақ тўлаш борасида кафолат экани тузук-қуруқ тушунилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча қабул қилинган “Иш ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига асосан 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб таъсир этиш соҳаси ва ўрнатилган миқдоридан келиб чиқиб, фарқланадиган қуйидаги учта кўрсатгич амалиётга татбиқ этилди.
Жумладан:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (577170 сўм) – меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда;
— базавий ҳисоблаш миқдори (202730 сўм) – солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари, кўрсатилган давлат хизматлари ҳамда тадбиркорлик соҳасида айрим молиявий-иқтисодий кўрсатикичларнинг чекланган миқдорини аниқлашда;
пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори (202730 сўм) – пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақи ва компенсация тўловлари ҳамда ижтимоий ҳимоя бўйича бошқа тўловларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорини ҳисоблашда фойдаланиладиган механизмлар белгиланди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсатгичларнинг амалиётга татбиқ этилиши молия тизимининг ижтимоий-иқтисодий устувор йўналишлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, базавий тўловлар миқдорларини бир биридан мустақил, дифференциал тартибда ўзгартириш имконини беради. Масалан, солиқлар, давлат божлари ва маъмурий жарималар миқдорини оширмасдан пенсия тўловларини жадал равишда оширишни таъминлаш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини кўриб чиқиш ва алоҳида нафақа ҳамда компенсация турларини белгилашнинг мутлоқ миқдорини, шунингдек, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тизимини белгилаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш билан бирга, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш борасида тушунмовчиликларни бартараф этишга хизмат қилиши билан диққатга моликдир.
Албатта, ушбу ҳужжатда кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда “энг кам иш ҳақи” тушунчасидан фойдаланилган қонун ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, тегишли ўзгартишлар киритиш талаб этилади. Биз — депутатлар амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқувчи ўзгартиришларни киритиш билан бир қаторда, парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланган ҳолда, мазкур ҳужжат ижросининг таъминланишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.
Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида юридик шахсларда ишловчи ходимларнинг 41,5 фоизига 1 358,7 минг сўмдан 2 038,0 минг сўмгача, 17,5 фоизига 679,3 минг сўмдан 1 358,6 минг сўмгача, 15,4 фоизига 2 038,1 минг сўмдан 2 717,3 минг сўмгача ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи (кейинги ўринларда - ўртача ойлик иш ҳақи) миқдори ҳисобланганлиги кузатилди.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (679 330 сўм) кам миқдорда иш ҳақи ҳисобланган 0,6 фоиз ходимлар корхона ва ташкилотларда тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш тартибида ишлаши билан изоҳланган. Шу билан бирга, 2020 йил январь - сентябрь ойларида корхона ва ташкилотларда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори 34,5 млн. сўмни ташкил этганлиги кузатилди.
2020 йилнинг январь - сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиш суръатлари ўтган йиллардаги ўсиш суръатларига нисбатан сезиларли даражада пасайганлиги кузатилди. Ўртача ойлик иш ҳақи иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳар хил миқдорларни ташкил этади. Хусусан, иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан солиштирилганда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 30,2 % га, таълим соҳасида 24,7 % га паст эканлиги, шунингдек, молиявий ва суғурта соҳасидаги иш ҳақи ўртача республика даражасидан 125,0 % га, ахборот ва алоқада соҳаси эса 67,4 % га юқори эканлиги кузатилди.
Таҳлиллар натижасида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсганлиги кузатилди. Жумладан, молиявий ва суғурта соҳасида 31,8 %, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 20,0 %, ташиш ва сақлаш соҳасида 17,2 %, қурилишда 16,3 %, савдода 11,5 %, бошқа фаолият турларида 11,2 %, таълимда 10,8 %, саноатда 10,7 %, ахборот ва алоқа соҳасида 8,0 % сезиларли ўсиш кузатилди.
Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 1 940,3 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 % га ўсди. Ушбу соҳада республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (141,7 %), Сирдарё (104,0 %) ҳамда Тошкент (100,4 %) вилоятларида кузатилди. Шу билан бирга, республиканинг қолган ҳудудларида таълим соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақи республикадаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлганлиги кузатилди. Хусусан, Қашқадарё вилояти (89,7 %), Фарғона вилояти (90,5 %), Хоразм вилояти (91,8 %), Сурхондарё вилояти (95,1 %) ва Самарқанд вилояти (96,6 %) шулар жумласидан.
Ўртача ойлик иш ҳақи иқтисодиётнинг турли соҳалари каби республика ҳудудларида ҳам ҳар хил миқдорларни ташкил этади. Масалан, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 3 745,4 минг сўмни ташкил этиб, республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 45,3 % га юқори эканлиги кузатилди. Шу билан бирга Навоий вилоятида 3 418,2 минг сўмни ташкил этиб, 32,6 % га, ҳамда Тошкент вилоятида 2 727,3 минг сўмни ташкил этиб, 5,8 % га юқори эканлиги кузатилди. Иш ҳақининг энг паст кўрсаткичи Қашқадарё вилоятида 1 987,3 минг сўмни ташкил этиб, республикадаги ўртача ойлик иш ҳақининг 77,1 фоизига тенг бўлди. Шу билан бирга, Наманган вилоятида 2 033,1 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақининг 78,9 фоизи), Самарқанд вилоятида 2 059,5 минг сўмни (79,9 фоизи), Фарғона вилоятида 2 062,1 минг сўмни (80,0 фоизи), Сурхондарё вилоятида 2 070,0 минг сўмни (80,3 фоизи) ташкил этганлиги кузатилди.


ХУЛОСА

Меҳнат бозори иккита ўзаро боғланган механизм: бозор ва давлат механизмлари билан тартибга солиниши, бунда корхоналарнинг ишбилармонлик фаоллиги ҳамда меҳнат салоҳиятини шакллантириш, ривожлантириш ва ундан фойдаланиш шароитлари ва омиллари таъсири остида турган аҳолининг иш билан бандлиги соҳасидаги давлат сиёсати чора-тадбирлари бозор механизмининг энг муҳим таркибий қисми эканлиги назарий жиҳатдан асослаб берилди. Ушбу хулоса меҳнат бозорини мураккаб, очиқ ва динамик ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Мазкур тизимнинг фаолияти ишчи кучига талаб ва унинг таклифини тартибга солишнинг, бир томондан, мамлакат иқтисодиётининг тармоқ таркиби ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишбилармонлик фаоллиги билан, иккинчи томондан эса, меҳнат салоҳиятининг касбий-малакавий, демографик ва ижтимоий ўзига хос хусусиятлари билан белгиланувчи бозор ва бозордан ташқари механизмлари ёрдамида таъминланади. Ушбу қоидани ривожлантириш йўлида тартибга солишнинг асосий объектлари ҳисобланган ишчи кучига бўлган талаб ва унинг таклифи, рақобат хусусияти ва ишчи кучи нархининг шаклланиши; меҳнат бозори объектларининг ҳолатига таъсир этувчи шарт-шароит ва омиллар; меҳнат бозори субъектларининг унинг объектларига таъсир этиш функциялари ва шаклларини ўз ичига олувчи меҳнат бозори фаолияти механизми қисмларининг таснифи ишлаб чиқилди.


Хорижий тажрибанинг тизимлаштирилиши далолат бериб турибдики, иқтисодий ривожланган мамлакатларда муносиб меҳнат, инсоннинг ривожланиши назариялари, Данияда ишлаб чиқилган меҳнат бозорини тартибга солиш модели тобора кенг тарқалмоқда. Флэксикьюрити (flexicurity) деб ном олган меҳнат бозорини тартибга солиш моделининг афзалликлари шундан иборатки, индивиднинг ижтимоий ҳимояланганлиги унинг ўз қобилиятлар ва саъй-ҳаракатлари ҳамда давлатнинг ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг янги талабларига мослаштиришга доир чора-тадбирлари ёрдамида таъминланади. Ушбу моделни қўллаш тажрибасининг умумлаштирилиши уни Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари ва имкониятларни баҳолаш имконини беради.
Меҳнат бозорини тартибга солишга нисбатан стратегик ёндашув бандлик соҳасини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш, меҳнатга талабни шакллантиришнинг муқобил сценарийларини ишлаб чиқиш, меҳнат бозори институтларини инсон ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирган ҳолда миллий меҳнат бозорида ишчи кучининг таклифини шакллантирувчи ҳақиқий ва стратегик меҳнат салоҳиятини баҳолаш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасининг аҳоли иш билан бандлиги соҳасидаги сиёсати билан мувофиқлаштирилган ва миллий меҳнат бозорининг мувозанатлашганлигига эришишга йўналтирилган тартибга солишнинг ўзаро боғланган чора-тадбирлари ва жараёнлари мажмуини шакллантириш имконини берувчи йўл харитасини тузиш асосида меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солиш воситаларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Миллий меҳнат бозорини тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, улар узоқ муддатли устувор йўналишларнинг амалга оширилиши ва бандлик даражасини ошириш салоҳиятининг аниқланиши, давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари, турли даражаларда тартибга солиш чора-тадбирлари (ижтимоий шериклик) ва меҳнат бозорини фирмада тартибга солиш чора-тадбирларининг такомиллаштирилишини назарда тутувчи стратегик хусусиятга эга чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади, бу меҳнат бозорини тартибга солиш ва жадал ривожлантириш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.



Download 169,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish