Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 74,03 Kb.
bet17/19
Sana20.02.2022
Hajmi74,03 Kb.
#461230
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
КУРС ИШИ ХАСАНОВ АБДУМУТАЛ

Интервьюларни туркумлаш. Техникаси ва шакли бўйича интервьюлар шаклга эга (стандартга келтирилган) ва шаклга эга бўлмаган (ностандарт) интервьюларга ажратилади. Шаклга эга интервьюларда саволларнинг тузилиши, тартиби, мумкин бўлган жавобларнинг рўйхати, сони ёзув шакли олдиндан белгилаб қўйилади.
Ностандарт интервьюда эса, сухбат умумий мавзуда юритилади, саволлар ва жавоблар олдиндан аниқлаб қўйилмайди ва ёзув стандартлаштирилмайди. Бу интервьюнинг табиий вазиятдаги энг қулай ва самарали тури хисобланиб, гипотезалар ишлаб чиқиш ва анкета тузиш учун объект хусусида билимларни кенгайтириш зарур бўлган, яъни социологик тадқиқотларнинг ўрганиш (разведка) боскичида жуда мухим.
Материалларни қайта ишлаш ва тахлилнинг қийинлиги, интервьюернинг касб маҳорати ва унинг субъектив тасаввурига боглиқлиги, яъни муаммонинг мохиятини ихтиёрий равишда талқин килиш мумкинлиги ностандарт интервьюнинг камчиликларидан саналади.
Интервьюларни ўтказилиш тартиби бўйича туркумлаш. Шахсий интервью —бирон-бир муаммони ўрганишнинг энг кенг тарқалган усули. У интервьюни махсус ўргатилган интервьюерлар томонидан кўчада, ишхонада, уйларда ёки одам гавжум жойларда ўтказилишини кузда тутади. Ушбу усул “юзма-юз” деб аталади ва интервьюер билан респондентнинг бевосита алокасига асосланади.
Гурухли интервью бирваракайига унча кўп булмаган кишилар - гурух, оила, бригада билан суров утказишни кўзда тутади. Одатда, бунда умумий мавзуларда мунозара юритилади. Гуруҳли интервью учун гуруҳ танланади (10 кишигача), улар билан маълум бир мавзуда мухокама ўтказилади, сухбатнинг боришини махсус тайёрланган интервьюер - модератор белгилайди.
Теран (клиник) интервью респондентнинг ижтимоий мақсадлари, қадриятлари ориентацияси, манфаатлари, мотивлари тўғрисида батафсил маълумот олишга қаратилган. Якка тартибдаги теран интервью гурухларда мухокама қилинмайдиган ўта шахсий, нозик масалаларни урганишда, айниқса, кул келади.
Телефон орқали интервью хозирги вақтда турли харажатларсиз ва ижтимоий тадқиқотни қисқа муддатда ўтгказишга изн берувчи усул сифатида кенг тарқалмокда. У мамлакатнинг турли жойларида яшовчи респоцдентлар билан қийинчиликсиз алоқага киришиш имконини беради. Телефон орқали интервьюни ташкил этиш қийинчилик туғдирмайди, чунки репрезентатив танловни телефон маълумотномалари орқали амалга ошириш мумкин. Аммо телефон орқали интервью бир қатор чеклашлар тугдиради, масалан, бунда кўргазмали материаллар киритилмайдиган, тушунишга осон саволлардан тузилган энг қисқа анкеталари қўлланилади; агар сўров мавзуси абонентларни қизиқтирмаса ёки улар учун долзарб булмаса, абонентлар анкета саволларларига жавоб қайтаришдан бош тортишлари мумкин.

Download 74,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish