Тошкент давлат иқтисодиёт университети


СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ



Download 74,03 Kb.
bet12/19
Sana20.02.2022
Hajmi74,03 Kb.
#461230
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
КУРС ИШИ ХАСАНОВ АБДУМУТАЛ

СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТҚАЗИШ
Ижтимоий ҳодисалар, предметлар, муаммоларни ўрганиш, улар бўйича маълумот туплашга каратилган фаолият тизимини ижтимоий тадқиқот деб аталади.
Замонавий социологияда маълумот тўплаш ва таҳлил этишнинг ўнлаб усуллари ва йўллари мавжуд. Социологик тадқиқотлар методологияси эмпирик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил этиш бўйича турли махсус усуллар, воситалар ва йўлларни ўзида мужассамлаштиради. Умумий кўринишда социологик тадқиқотларни кейинчалик ижтимоий бошқарув амалиётида қўллаш учун ўрганилаётган ҳодиса ёки жараён ҳақида ишончли маълумотлар олишга қаратилган ягона мақсад йўлида ўзаро боғланган методологик услубий ва ташкилий процедураларнинг мантиқан узвий боғлиқ тизими деб қараш мумкин.
Социологик тадқиқотлар бир қатор уйғун, бир-бирини алмаштирувчи, шу билан бирга мазмунан боглиқ босқичларни ўзи ичига олади. Улар куйидагилардир:
- социологик тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш;
- танлов тури ва ҳажмини аниқлаш;
- пилотаж тадқиқоти ўтказиш;
- ижтимоий тадқиқотни ўтказишни ташкил этиш;
- бирламчи социологик маълумот тўплаш;
- йиғилган маълумотни қайта ишлаш;
- социологик маълумотни таҳлил этиш, тадқиқот натижалари буйича ҳисобот тайёрлаш, хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Социологик тадқиқотларни ташкил этишнинг энг муҳим босқичларидан бири тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, фаразларини тайёрлаш, тушунчаларини ойдинлаштириш ва уларни операционализациялашни ўзида акс эттирувчи социологик тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқишдир. Социологик тадқиқотлар дастури қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
1. Тадқиқот муаммосини шакллантириш, тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш. Тадкиқот муаммоси — бу ижтимоий зиддиятларни ҳал этиш ва уларни тартибга солиш учун турмушнинг бирон бир жабхасини ўрганишга булган эҳтиёждир.
Ижтимоий тадқиқот объекти бу англаш жараёни қаратилган ҳодиса, жараён. Ижтимоий зиддият мавжуд булган хар қандай ижтимоий ходиса, жамоат муносабатлари ижтимоий тадқиқот объекти бўлиши мумкин.
Тадқиқот предмети —объектнинг бевосита ўрганишга лойиқ энг мухим ҳусусиятлари, жиҳатлари ва ҳоссалари.
2. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш. Тадқиқотнинг мақсади муаммони назарий ва амалий йуналишларда таҳлил этишни кузда тутса, вазифалар муаммони таҳлил қилиш бўйича асосий ва қўшимча талабларни шакллантиради.
3. Асосий тушунчаларни шархлаш. У тушунчаларнинг назарий ва эмпирик маъноларини излаш, уларни аникдаш, шунингдеқ тадқиқотнинг асосий тушунчаларини ойдинлаштиришни кузда тутади.
4. Тадқиқот объектини олдиндан батафсил тахлил этиш. Тадқиқот предмети тўғрисида янги билимларни излаш йўлини асослаш учун мавжуд социологик билимларни тизимга келтириш лозим.
5. Иш фаразларини (гипотеза) илгари суриш. Фараз социологик тадқиқотларда бош методологик восита ҳисобланади ва урганилаётган муаммо ҳамда жараёнлар ўртасида алоқаларнинг характери ҳусусида асосли тахминларни ўзида акс эттиради. Ёзма ва изоути фаразлар мавжуд. Ёзма фаразлар қуйидаги турларга бўлинади:
а) классификацион —бу, объектнинг энг жиддий ҳоссалари тўғрисидаги тахминлар;
б) структуравий - ўрганилаётган объектнинг алохида элементлари орасидаги алоқаларнинг характери тўғрисида тахминлар;
в) функционал —ўзаро муносабатлар зичлиги даражаси тўғрисидаги тахминлар. Изохли фаразлар —ўрганилаётган ижтимоий жараёнлар ва ҳодисалардаги сабаб-оқибат муносабатлари тўғрисидаги тахминлар.
6. Тадқиқотнинг принципиал ва стратегик режасини ишлаб чиқиш. Социологик тадқиқотлар стратегиясининг учта варианти мавжуд;
а) тадкиқот объекти тўғрисида тасаввурлар етарли бўлмаса ёки фаразлар йўқ бўлса, текшириш режаси кўлланилади. Ушбу режанинг мақсади муаммони аникдаш ва фаразлар ишлаб чиқишдан иборат;
б) ёзма вариант ёзма фаразларни илгари суриш учун объект тўғрисидаги билимлар етарли бўлмаган тақдирда кўлланилади. Режадан мақсад - ижтимоий структуралар ва ходисаларни батафсил ва тўла баён килиш;
в) тажриба режасидан фақат ўрганилаётган жабҳадаги билимлар юқори бўлиб, асосли гипотезаларни олға суришга имконият мавжуд шароитларда фойдаланилади. Режанинг мақсади - визуаль ва сабаб-оқибат алоқадорлигини тадқиқ этиш.
7. Бирламчи маълумотларни тўплаш ва таҳлил этиш бўйича иш тартибини танлаш. Маълумотлар таҳлили схемалари, оммавий суровлар анкеталари, интервью режалари, идентификацион хисоб варақалари, иш вақтини хисобга олиш варақаси, контекстуаль таҳлилга мансуб ҳужжатлар ва матнларни ўрганиш буйича йўриқномалар, кузатиш схемалари —буларнинг барчаси маълумот тўплаш воситасидир.
Муаммоларни аниқлаб, бошлангич тушунчаларни киритиш ва тадкиқот фаразлари ишлаб чиқишганидан сўнг танлов тури ва ҳажми аникданади.
Танловли тадқиқотнинг асосий афзаллиги шундаки, бунда объектни кенг ва мураккаб дастур бўйича чуқур ўрганиш ва тадқиқотни қисқа муддатда утказишга имкон туғилади.
Танловли тадқиқот ноялпи кузатув тури бўлиб, умумий мажмуага кирувчи алохида бирликни махсус кузатишдан иборат.
Умумий мажмуа умумий ҳусусиятларга эга бўлган кузатув бирликларининг йиғиндисидан, масалан, ишчилар мажмуасидан тузилади. Танлов мажмуаси деганда умумий мажмуанинг олдиндан тайёрланган дастур ёки услубиётга кўра бевосита тадқиқ этиш учун танлаб олинган қисми тушунилади.

Download 74,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish