Кузатув бирлиги - социологик тадқиқотларда бевосита маълумот манбаси, тадкиқотнинг мақсад ва вазифаларига қараб инсон, шахслар гуруҳи, корхона ёки ташкилот кузатув бирлиги булиши мумкин. Танловли усулни кўллашнинг бош масаласи умумий ва танлов мажмуасининг нисбати, яъни танлов мажмуасини тахлил этиш орқали олинган хулосаларни умумий мажмуага нисбатан қўллашнинг қонунийлигини аниқлашдан иборат. Танлов қоидаларига қатьий амал қилинганда танловли тадқиқот репрезентатив бўлиб, танлов мажмуаси умумийсига мос келади.
Мутлақ тасодифий танлов. Танловнинг ушбу тури умумий мажмуанинг исталган элементига танланиш учун тенг имкониятлар яратилишини кўзда тутади. Бунинг учун умумий рўйхат (фамилия, алфавит, рақам буйича) тузилади. Сунг муайян ижтимоий ёки ижтимоий-демографик белги бўйича рўйхатга кирувчи элементларни гуруҳлаб, умумий мажмуанинг турли структураларига эга бўламиз, масалан жинс, ёш, маълумот бўйича.
Мутлақ тасодифий танловни ташкил этишнинг икки асосий усули мавжуд; тадқиқот бирлигини танлашнинг тасодифий қайтарилувчи ва қайтарилмайдиган усули. Улар қуръа қутиси (лотарея) моделига асосланган бўлиб, қуйидагича амалга оширилади; ягона рўйхатда умумий мажмуаиинг ҳар бир элементига хосилавий рақам тамойили бўйича тартиб рақами берилади ва хар бир рақам “чипта” га ёзилади, улар кутида обдан аралаштирилгач, танлов мажмуасига қанча микдорда кузатув бирлиги лозим булса, шунча дона чипта ажратиб олинади. Бунда танлаб олинган чипталардаги рақамлар суров утказилиши лозим булган респондентни куреатади.
Мутлақ тасодифий танлов социологик тадқиқотларда жуда кам қўлланилади, чунки умумий мажмуаиинг ҳажми жуда катта.
Механик танлов. Қўллаш осонлиги туфайли танловнинг бу усулидан кенг фойдаланилади. Механик танловнинг мохияти қуйидагича; танлов мажмуаси қанча элементдан ташкил топиши керак булса, умумий мажмуа шунча гурухга булинади ва хар бир гурухдан биттадан кузатув бирлиги танлаб олинади. Умумий мажмуадан респондентни ажратиб олишда кузатув бирлигининг умумий руйхатидан фойдаланилади. Бундай руйхатлар сифатида алфавитли руйхат, сайловчилар руйхати, тасодифий рақамлар жадвали ёрдамида рақамланган руйхатларни келтириш мумкин.
Сўнг танлов процедураси амалга оширилади, бунинг учун кузатув бирлиги орасидаги масофани ифодаловчи хисоб қадами қуйидаги тенглик орқали аникданади;
R
Бунда; N - умумий мажмуа ҳажми; n - танлов мажмуаси ҳажми.
Типик танлов. Типик танлов тамойили қуйидагича; умумий мажмуа айрим белгилар буйича типик гуруҳларга бўлинади ва тадқиқот кузатув бирлиги хар бир гурухдан алохида танлаб олинади.
Типик танловда асосий вазифа умумий мажмуани типик гурухларга, масалан, маълумот, ёш, мехнат стажи ва хоказо ажратиладиган ижтимоий-демографик тавсифларни тўғри танлаб олишдан иборат. Тоифалаш асоси сифатида умумий мажмуани кўпроқ вариациялайдиган белгини танлаш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолда тоифалаш орқали нисбатан турдош гурухлар олинади ва шу тариқа танловнинг аниклиги ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |