Анкетали сўровда саволларнинг туркумланиши. Структураси буйича саволлар очиқ, ярим ёпиқ ва ёпиқ саволларга ажратилади. Очиқ саволларга респондент ёзма жавоб тузиши керак, масалан, “У ёки бу воқеа тўғрисида қандай фикрдасиз?”. Очиқ саволларнинг камчилиги шундаки, жавоблар турлича бўлади ва қайта ишлаш қийинлашади, бундан ташқари субъектив талқин эхтимоллиги ошади ва натижаларга салбий таъсир кўрсатади. Ёпиқ саволларда берилиши мумкин бўлган жавоблар рўйхати келтирилади. Бу турдаги саволлараинг камчилиги шундаки, социолог барча жавоб вариантларини олдиндан кўра билмайди ва одатда (ижтимоий суровлар ўтқазиш амалиётини курсатишича) респондентнинг ғашини келтиради. Шу нуқтаи назардан, ярим ёпиқ саволлар энг идеал вариант хисобланади, уларда берилган мукобил жавоблар руйхатидан сўнг респондентга ўзининг алохида фикрини билдириш имконияти яратилади.
Шаклан саволлар тўғри ва прожектив ёки билвосита булиши мумкин. Тугри саволлар бевосита мавжуд вазиятга тааллукди бўлади, масалан “Сизни ишингиз, бошлиғингиз, хамкасбларингиз ва хоказолар кониқтирадими?”. Бевосита саволларнинг камчилиги шундаки, респондентлар уларга объектив жавоб беришни истамайди. Прожектив ёки билвосита саволлар жамоа, кичик гурухлардаги шахслар ўртасидаги муносабатларни ойдинлаштириш учун қулайроқ хисобланиб, анкетали сўровлардан ташқари социометрик тадқиқотларда хам қўлланилади. Саволнинг бу тури, одатда, қуйидагича тузилади: “Фараз қилинг (ёки агарда) сиз бошқа ишга ўтдингиз, олдинги бошлиғингиз, хамкасбларингиз ва хоказолар билан ишлашни истармидингиз?”
Вазифасига қараб саволлар асосий, фильтрловчи, назорат ва контакт саволларга бўлинади. Асосий саволлар ходисалар ва ижтимоий фактлар хақида маълумот олишга мўлжалланган. Фильтрловчи саволлардан керакли респондентни аникдаш ёки унинг ахборотга эгалик даражасини текшириш учун фойдаланилади.
Назорат саволлари асосий саволларга берилган жавобларнинг тўғрилигини, олинган маълумотнинг ишончлилиги ва сифатини аниқлаш учун қўйилади.
Контакт саволлар респондентни анкетага ўргатиш ва у билан алокага кириш учун қўлланилади. Анкета контакт саволдан бошланади, шунинг учун у респондент тушунадиган ва кейинги саволларга жавоб беришга қизиқиш уйғотадиган даражада содда ва қизиқарли бўлиши керак. Анкета тузилиши. Кириш қисми сўров ўтказаётган ташкилотнинг номи, сўровнинг мақсади ва ижтимоий тадқиқот натижаларидан қай тахлит фойдаланиш кўрсатиладиган респондентга мурожаатдан иборат бўлиб, унда респондентнинг шахсий иштироки ахамияти ва мухимлиги таъкидланади, жавобларнинг сир сақланиши кафолатланади, анкетани тўлдириш коидалари тушунтирилади.
Асосий қисм, одатда, бир неча саволлар блокларини ўз ичига олади. Биринчи блок хақиқий маълумот олишга қаратилади ва унча қийин бўлмаган саволлардан ташкил топади. Иккинчи блокда саволлар мураккаблашиб боради, масалан, респондентнинг кадриятлар ориентациялари, ижтимоий мақсадлари, фикрлари ва муносабатлари аниқланади. Учинчи блок энг нозик ва назорат саволларидан иборат бўлиб, маълумотни чқкурлаштириш ва текширишга қаратилади. Анкетанинг демографик қисми респондентнинг ижтимоий мақоми ва ижтимоий-демографик тавсифлари, масалан лавозими, касби, оилавий ахволи, жинси, ёши, меҳнат стажи, оиланинг жон бошига тўғри келадиган даромади ва хоказолар тааллуқи саволлардан тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |