Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


жадвал. Айрим Марказий ва Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатларида



Download 2,78 Mb.
bet24/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

жадвал.

Айрим Марказий ва Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатларида
бандлик даражаси (иш билан банд кишиларнинг 15-59 ёшдаги аҳоли сонига нисбатан, % ҳисобида)1



Мамлакатлар

1990

1991

1995

2000

2001

Чехия
Республикаси

85,7

77,4

75,8

70,6

70,7

Венгрия

82,9

79,6

59,0

60,3

60,0

Польша

70,6

67,1

63,8

61,1

59,8

Словакия

77,0

67,5

64,3

56,8

56,7

Словения

71,7

66,1

69,2

69,3

70,7

Эстония

86,9

85,5

73,2

68,7

69,3

Литва

81,2

82,9

72,4

71,9

71,3

Болгария

77,9

68,3

64,2

58,2

58,5

Румьшия

76,8

77,0

67,5

61,1

60,1

Беларусь

83,7

81,9

71,5

71,2

70,4

Молдова

80,1

80,0

63,9

66,0

64,5

Россия

83,4

81,8

72,4

69,8

70,0

Украина

81,9

80,5

76,8

67,1

67,1

Армения

77,5

78,2

65,5

53,4

51,9

Озарбайжон

87,5

87,2

79,9

76,2

74,6

Грўзия

84,4

77,1

59,4

64,5

-

Қозоғистон

81,4

79,9

69,1

67,8

72,8

Қиргизистон

73,1

72,3

64,1

63,3

62,6




1 Социальный мониторинг 2003. Экономический рост и бедность. Внешный государственный долг. Аналитический материал. ЮНИСЕФ, с.101; Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилди.

Тожикистон

72,3

72,1

65,3

54,0

54,6

Ўзбекистон*




80,7

75,8

71,3

70,5

* Меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлик даражаси

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ўтиш иқтисо-диёти мамлакатларида меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлик даражалари XX асрнинг охирларигача пасайиб борган. Аммо ўтган аср 90-йилларининг охирларидан бошлаб кўпгика мамлакатларда иқтисодий ўсиш юз бераётганлиги туфайли 2000-2001 йилларда Чехия, Словакия, Эстония, Россия, Украина, Қозоғистонда аҳолининг иш билан бандлик даражаси ҳам ўса бошлади.


Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб иқтисодий ўсишга юз тўтган бўлишига, иш билан банд аҳоли сонининг ўсганлигига қарамасдан юқорида айтилган сабабларга кўра меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлик даражаси пасайиб бормоқда. Натижада расмий иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли кишилар сони 1991 йилда 1924,1 минг кишидан 1995 йилда 2617 минг, 2000 йилда 3575,6 минг, 2002 йилда 3848 минг, 2003
йилда 3975,8 минг, 2005 йилда 4160,8 минг, 2010 йилда эса 4622 минг кишига ўсди. Уларга қуйидагилар киради:

  • уй хўжалигида ва болалар тарбияси билан банд бўлган аёллар, уй бекалари;

  • ишлашни ихтиёрий равишда хоҳламайдиганлар ёки ишга киришга вақтинча имконияти йўқ шахслар;

  • умумтаълим мактабларини битириб, олий, ўрта махсус ўқув юртларига киролмаган, ҳеч қаерда ишламаётган ёшлар. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим

тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини қабул қилишдан олдин ҳар йили 100 мингдай ортиқ 9- синф битирувчилари ҳеч қаерда ўқимасдан ва ишламасдан бекор қолар эди. Шунингдек, ўрта мактабни битириб, олий ва ўрта махсус юртларига киролмасдан ҳамда ишламасдан юрадиган ёшлар ҳам талайгина эди. 1997 йилдан бошлаб Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширила бошланиши оқибатида бекор қолган бундай ёшлар сони йилдан-йилга камайиб бормоқда.


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра 2004 йил 1 январ ҳолатига кўра республикада иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар 2,9 млн. кишини ташкил этган. Улардан 781,2 минг киши вақтинчалик, бир марталик, мавсумий ишларни бажарувчилар, шунингдек доимий ёки мунтазам бўлмаган ишларда ёлланиб ишловчилардир. Тадбиркорларга ёрдамлашаётган оила аъзолари ва меҳнат шартномалари асосида ишловчи сифатида расмийлаштирилмаган бошқа ёрдамчилар 975,2 минг кишини ташкил этган. Ишлаш учун республикадан ташқарига чиқиб кетганлар 187 минг кишидан ортиқдир. Патент олмасдан ишловчи ишбилармон, тадбиркорлар 1040,4 минг кишидан ортиқ бўлиб, улардан 354,2 минг киши бозорларда ва бундан ташқарқда савдо, харидор ва сотувчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда четдан товар олиб келиб, сотиш билан («челнок») шуғулланадилар. Қолган 686,2 мингдан ортиқ кишилар тадбиркорликнинг бошқа турлари, шу жумладан, ҳунармандчилик, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш билан машғул бўлмоқдалар. Норасмий иш билан бандлар Фарғона, Тошкент,
Самарқанд, Андижон, Наманган вилоятларида ва Тошкент шаҳрида бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқдир.
Бизнинг фикримизга кўра, иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқат-ли кишилар ва норасмий иш билан бандлар сонининг ўсишига демографик ўзгаришлар омилидан ташқарн ижтимоий-иқтисодий тавсифдаги қуйидаги сабаблар ҳам таъсир кўрсатмоқца. Биринчидан, яратилаётган иш жойлари-нинг ўсиш суръати меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўсиш суръатларидан орқада қолмоқда. Шунингдек, янги яратилган иш жойларининг маълум қисми анча арзон бўлиб, ишловчиларга етарли даражада меҳнат ҳақларини олишни таъминламайди. Шу сабабли улар бўш турибди. Иккинчидан, расмий иқтисодиёт секторида иш ҳақининг рағбатлантирувчилик роли пасайиб бормоқда. Учинчидан, меҳнатга лаёқатли аҳолининг маълум қисми ўзини-ўзи иш билан таъминлашга тайёр эмас. Аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий механизми ҳам етарли даражада ривожланмаган. Тўртинчидан, патентсиз тадбиркорлик билан шуғулланувчиларни расмий тадбиркорларга айлантириш меха-низми етарли даражада шаклланмаган. Бунда яна солиқ юкининг бироз оғирлиги туфайли уни тўлашдан қочиш ҳам сабаб бўлмоқда. Бешинчидан, тадбиркорларга ёрдам бераётган оила аъзолари ҳамда бошқа кўмакчилар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий афзалликларини тушунмаслик ҳам бунга таъсир кўрсатмоқда.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида хусусий мулк миқёслари ҳам кенгайиб бормоқда. Шунинг учун иқтисодиётнинг хусусий
секторида, яъни кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектларида иш билан банд кишилар сони ҳам йилдан йилга ўсиб, 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра уларда иш билан банд аҳолининг 74% фаолият кўрсатишмоқда. Уларга кичик тадбиркорлик, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда ишловчилари, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулла-нувчилар, шу жумладан янгидан тикланаётган халқ ҳунармандлари ва косиблар киради. Шуни айтиш мумкинки, ўтиш даври қийинчиликлари туфайли фаолиятини тўхтатган ёки ихтисослигини ўзгартирганлиги, штатларни қисқартириш туфайли йирик саноат корхоналарининг ишчи ходимлари кичик тадбиркорлик хўжаликларига ўтмоқда. Бунинг оқибатида саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳамда иш билан банд аҳоли сонидаги улуши камайиб бормоқда. Бошқа соҳаларга, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳаларига ўтиб кетган илгариги саноат ишчи, ходими ўз касбкорлигини, малакасини йўқотмокда. Бу тенденция барча МДҲ мамлакатларида, шу жумладан Россияда ҳам юз бермокда. Шу боисдан И.Заславский ҳақли равишда ишлаб чиқариш соҳасида илгариги саноат ишчиси меҳнати ўрнини ҳунарманд, косиб томонидан тобора кўпроқ эгалланмоқда, деб таъкидлайди1. Иқтисодиётда кичик, хусусий тадбиркорлик субъект-ларининг салмоғи ортиб, иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим роль ўйнамоқца. Бу эса иқтисодиётнинг таркибий тўзилишининг ўзгараёт- ганлигидан, шунингдек, иш билан банд аҳолининг тармоқлар бўйича таркибининг ҳам ўзгараётганлигидан далолат беради (қаранг: 6- жадвал).



1 Қаранг: Засловски И. К характеристике труда в современной России / очерк социально-трудовой политики // Вопросы экономики, 1997. №2. -С77.




        1. Download 2,78 Mb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish