Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


жадвал. Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида аҳолининг иш билан бандли-



Download 2,78 Mb.
bet20/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

жадвал.

Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида аҳолининг иш билан бандли-
гининг даромадлилик коэффициентининг ўзгариши1.

Тармоқлар

1991

1995

2000

2002

2005

Саноат

1,85

1,21

1,08

1,11

1,57

Қишлоқ хўжалиги

0,88

0,69

0,88

0,94

0,86

Қурилиш

1,27

1,17

0,81

0,63

0,61

Хизмат кўрсатиш
соҳаси

0,82

1,003

1,06

1,02

0,77

Улардан:
















Транспорт ва алоқа

0,89

1,41

1,88

1,86

2,51

Савдо ва
умумовқатланиш

0,69

1,11

1,13

1,16

1,07

Номоддий хизматлар

0,88

0,48

0,88

0,80

0,48

Бу маълумотлар саноатда аҳолининг иш билан бандлигининг даромадлилик коэффициенти 2000 йилгача пасайиб борганлигидан далолат беради. Бунга сабаб саноатнинг ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши 1991 йилда 25,4%дан 2000 йилда 13,8%гача пасайиб, 2005 йилда 20,7%га кўтарилди. Шу давр мобайнида бу соҳадаги иш билан бандларнинг улуши ҳам пасайиб борди. Шунга қарамасдан саноат даромадли соҳа ҳисобланиб, ундаги иш билан бандлик қишлоқ хўжалиги ва қурилишдагига нисбатан самаралироқ ва даромадлироқ ҳамда ундаги меҳнат жозибалироқдир.





1 Социально-экономическое положения Республики Узбекистан за 2002. -С.8-9,76; Ўзбекистон иқтисодиёти. Ахборот ва таҳлилий шарҳ 2005 йил. «Ўзбекистон», Тошкент, 2006, 92-бет. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
Қишлоқ хўжалигида янги хўжалик юритиш шаклларининг ривожланиши, ортиқча иш билан бандликнинг бир мунча камайиши ҳамда уларнинг қишлоқларда яратилаётган кичик саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналари, микрофирмаларига ўтишлари сабабли 1996 йилдан бошлаб бу соҳада даромадлилик коэффициенти ўсиб бормоқда. Аммо бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигида ҳамон ортиқча, унумсиз, кам даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланаётганлар, яширин ишсизликнинг мавжудлигини ҳам кўрсатади.
Республикада ялпи ички маҳсулотда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 1991 йилдаги 26,2%дан 2010 йилда 49,0%га ўсганлиги туфайли унда аҳолининг иш билан бандлигининг даромадлилик коэффициенти ҳам ўсиб бормоқда. Айниқса, транспорт ва алоқа ҳамда савдо ва умумовқатланиш соҳаларида бу кўрсаткич тез ўсмоқда. Бунга бу соҳаларда давлат мулки унинг тасарруфидан чиқарилиб, хусусийлаштирилган ва бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритиш шакллари ривожлантирилди. Номоддий хизмат кўрсатиш соҳаларида бу жараёнлар бироз кейинроқ бошланди. Шу сабабли уларда аҳоли иш билан бандлигининг даромадлилик коэффициенти паст бўлиб, унинг самараси паст ва рационал эмаслигидан далолат беради. Келажакда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида бозор муносабатлари ривожланиб, уларда пулли хизматлар кўрсатиш кенгайиб бориши билан даромадлилик коэффициенти ҳам ошиб боради. Бизнинг фикримизча, бундай коэффициентни ҳудудлар бўйича ҳам ҳисоблаш лозим. Бу билан турли ҳудудларда иш билан бандликнинг қай даражада самарали ва
даромадли эканлигини аниқлаш ҳамда аҳолининг кам даромадли ҳудудлардан кўп даромадли ҳудудларга кўчиб ўтиши, ички миграция жараёнларининг олдини олиш имконияти яратилади.
Бизнинг фикримизга кўра, бундай коэффициентни ҳудуднинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини унинг иш билан банд аҳолидаги улушига нисбати билан ҳисоблаш мумкин. Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, 1999-2010 йилларда бу коэффициент Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Сурхокдарё, Тошкент вилоятларида бир мунча ўсди. (3- жадвал).

      1. жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, бу коэффициентларнинг фақат Навоий вилоятида ва Тошкент шаҳридагина 1 дан юқори. Шу боисдан, айниқса, Тошкент шаҳрига турли вилоят ҳудудларидан кўплаб кишилар норасмий тарзда иш ахтариб келмоқдалар ва норасмий иш билан бандликнинг кўпайишига сабаб бўлмоқдалар. Бу эса турли нохуш ҳолатларни, шу жумладан, жиноятчилик ва турли қонунбузарликларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Шунингдек, бу ҳол ишчи кучи бозоридаги талаб ва таклиф динамикасига таъсир этиб, расмий иш билан банд ишловчиларнинг иш ҳақи, даромадларининг ўсишига тўсқинлик қилмоқда. Турли ҳудудларда аҳолининг иш билан бандлигининг даромадлилик коэффициентидаги фарқлар уларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликлар, демографик жараёнлардаги нотексликни ўзида акс эттиради.

        1. жадвал.


Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish