2.2.3-расм. Инновацион ва инвестицион ЭИЗ ривожланиш модели15
Юқоридаги ЭИЗ моделида муҳим ва бирламчи рол самарали фаолият кўрсатишнинг асосий моментлари ва шароитлари аниқланган ЭИЗ яратиш тушунчасига, зонанинг ўзаги, унинг фаолият кўрсатиш мақсади, инвестиция схемаси ва кутилаётган самараларига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган. Моделда логистик марказ ажратилган бўлиб, у оптимал траспорт схемасини шакллантириш, етказиб берувчидан ишлаб чиқарувчига ва ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига товарлар(хизматлар ёки ресурслар) етказиб бериш вақтини камайтиришга ёрдам беради. ЭИЗ ҳаётий сиклининг ҳар бир босқичини самарали бошқариш инновациялар ва инвестиция турларидан кутилаётган иқтисодий самарага эришишга олиб келади.
Интернет портали ва маълумотлар базасини шакллантириш ЭИЗ яратилиши ва унинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, ЭИЗдаги тадбиркорларнинг инновацион-инвестицион фаолиятини кўллаб-қувватлаш имконини белгилади.
Диссертация ишининг «Тадбиркорлик субъектларининг ЭИЗларда инновацион-инвестицион фаолиятининг амалдаги ҳолати» деб номланган иккинчи бобида миллий иқтисодиётда эркин иқтисодий зоналардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қуватлаш механизмлари таҳлили, мамлакатимиз эркин иқтисодий зоналарида тадбиркорлик субъеклари фаолиятининг тармоқлараро ривожлантириш тенденцияларини эмперик моделлаштириш, эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъеклари инновацион-инвестицион фаолиятини ривожлантириш билан боғлик муаммолар таҳлили ўрганилган ва кенг таҳлил этилган.
Тадқиқот давомида эркин иқтисодий зоналардаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш воситалари ва чоралари ўрганилган ҳамда таҳлил қилинган(2.1.1-жадвал).
2.1.1-жадвал
Тараққий этган мамлакатларда зоналардаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш воситалари16
Т/р
|
Рағбатлантириш воситалари
|
Қўллаб-қувватлаш чоралари
|
1.
|
Маъмурий имтиёзлар орқали рағбатлантириш
|
- ЭИЗ иштирокчиларига мамлакат ҳудудига киришда визасиз режимни қўллаш;
- ЭИЗдаги тадбиркорлик субъектларига хорижий ишчилар учун онлайн виза олиш;
|
2.
|
Солиқлар орқали
рағбатлантириш
|
- солиққа тортиладиган базани камайтириш;
- амортизация ажратмалари;
- иш ҳақига, илмий тадқиқот ва тажриба
конструкторлик ишларига чегирмалар;
- солиқ ставкаларини пасайтириш;
- тўлиқ ёки вақтинчалик солиқ тўловларидан озод этиш;
- солиқ кредитларининг амал қилиши
|
3.
|
Божхона имтиёзлари
|
- экспорт-импорт божхона божларининг бекор этилиши
ёки пасайтирилиши;
- ташқи савдо операцияларининг соддалаштирилган
тартиби
|
4.
|
Молиявий
преференциялар, шу
жумладан, давлат
субсидиялари
|
- бюджет маблағлари ҳисобига;
- коммунал тўловнинг паст нархларда белгиланиши;
- ер майдонларидан фойдаланганлик учун ижара
ҳақининг пасайтирилиши
|
Бугунги кунда мамлакатимизда 23 та эркин иқтисодий зоналар фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига эркин иқтисодий зоналарда қиймати 5,09 млрд доллар, шундан, 2,07 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида бўлган 864 та лойиҳалар мавжуд. Шунингдек, қиймати 2,16 млрд доллар, шундан 737,7 млн доллари тўғридан-тўғри инвестиция бўлган 375 та лойиҳа фойдаланишга топширилган ва 30 615 та иш ўринлари ташкил этилган (2.1.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |