Тошкент давлат иқтисодиёт университети назаров назар ғулом ўҒЛИ



Download 1,83 Mb.
bet10/17
Sana26.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#466467
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Назаров Назар автореф (1)

2.2.1-жадвал
Мамлакатимиз эркин иқтисодий ҳудудларидаги тадбиркорлик субъеклари фаолиятининг тармоқлааро статситикаси21

Тадқиқот ишида эконометрик таҳлил қилиш тузулмавий тенглама моделидан (Structural equation modeling) фойдаланилди. Моделга кўра, тузулмавий тенгламаларни моделлаштириш - бу бир вақтнинг ўзида яширин ўзгарувчилар билан регрессия тенгламаларини моделлаштирувчи чизиқли модел ҳисобланади22. Чизиқли регрессия, кўп ўзгарувчан регрессия, йўлларни таҳлил қилиш, тасдиқловчи омилларни таҳлил қилиш ва тизимли регрессия каби имкониятлар SEМ моделнинг алоҳида устунлик хусусиятлари деб ҳисоблаш мумкин. SEМ модели бизга қуйидаги муносабатларни таҳлил қилиш имконини беради:
Тадқиқот жараёнида кузатилган ўзгарувчилар билан кузатилган ўзгарувчи (observed to observed variables (, e.g., regression)).
Тадқиқот жараёнида кузатилган ўзгарувчи билан яширин ўзгарувчи (latent to observed variables (, e.g., confirmatory factor analysis)).
Тадқиқот жараёнида латент ўзгарувчи билан латент ўзгарувчилар (latent to latent variables ( e.g., structural regression)) орасидаги муносабатларни аниқлаш, баҳолаш ва изоҳлаш имконини беради23.
Юқоридаги изоҳга кўра, тадқиқот жараёнида кузатилган ўзгарувчилар билан кузатилган ўзгарувчи (observed to observed variables regression analyses modeling) орасидаги регрессия таҳлили амалга оширилди.

2.2.1-расм. Мамлакатимиз эркин иқтисодий зоналарида ихтисослашган 10 та тармоқда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъеклари иқтисодий самарадорлиги SEM модели визуал графиги.
Мазкур моделдан фойдаланишнинг энг асосий мақсад сифатида эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъеклари фаолиятини 10 та мавжуд тармоқ ичида ўзаро ривожлантириш имкониятларини оширишга қаратилган ихтисослашган кластер тизимининг устунлик жиҳатлари асосида кенг ҳамкорликда юқори иқтисодий самарадорликни таъминлашга қаратилган. Олинган натижаларга кўра, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат ҳудудларида ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш қурилиш тармоқлари ўртасидаги тўғри боғаниш мавжудлиги ва ўзаро ҳамкорлик 12 фоиз иқтисодий наф келтириши аниқланди. Шунингдек,
-кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни 1.6 бараварга ошириади;
- кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш мебель ва қоғоз соҳасидаги маҳсулот ишлаб чиқаришни 12 фоизга оширади;
- кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш иссиқҳоналарда маҳсулот етиштиришни 13 фоизга оширади;
- кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш фармацевтика соҳасида маҳсулот ишлаб чиқаришни 55 фоизга оширади;
- тўқимачилик саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун электротехника тармоғида 0,35 фоиз маҳсулот ишлаб чиқариш лозим (Cronbach alpha тестига асосан, ишлаб чиариш дастгоҳлари ва ускуналарнинг интенсивлиги шунингдек, юқори даражада энергия тежамкор, рақамлаштирилган, иш бажараишнинг мураккаблик даражаси, саноат 4.0 тизимидаги дастурий таъминотнинг мавжудлиги ва техникаларнинг мобиллик хусусиятларидан келиб чиқиб тескари боғлиқлик қайд этилмоқда)24;
-машинасозлик саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш металлургия соҳасида маҳсулот ишлаб чиқаришни 0,032 фоизга ошириши аниқланди (2.2.2-жадвал).
SEM модел хусусиятлари кўра ушбу регрессия максимум дараждаги аниқлик параметри (maximum likelihood) асосида аниқланган бўлиб, 441 тадбиркорлик субъектлри ичида фақатгина танланган 10 та тармоқда фаолият юритаётган субъектлар моделда киритилган. Таҳлилда танланган параметрлар қийматининг моделга қандай жиҳатдан мослигини (goodness of fit) аниқланди. Олинган регрессион таҳлил натижаларининг кўрсатишича, ҳисобланган детерминация коэффициентининг (R2 = 0,562) қиймати 56,2 фоизга тенг бўлиб, бундан келиб чиқадики, мамлакатимиз эркин иқтисодий зоналарида тадбиркорлик субъеклари фаолиятининг ўзаро интеграцияси иқтисодий самарадорликнинг 56,2 фоизини изоҳламоқда.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish