Мамлакатимиз эркин иқтисодий ҳудудларида ихтисосдашган 10 та тармоқда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъеклари иқтисодий самарадорлиги SEM модели регрессия таҳлили.
Cronbach alpha тестига мувофиқ моделнинг аниқлик даражаси 92,64 фоизни ташкил этиб, ўртача ковариция қиймати (average interitem covariance) 3553034 га тенг.
2.2.2-расм. Тармоқларга инновацияларни жалб қилиш натижасида тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигини ошириш тенденцияларини аниқлаш SEM модели визуал графиги
Таҳлил натижалар шуни кўрсатдики, танланган 10 та тармоқдан 9 таси инновацияларга муҳтожлигини (reverse causality) аниқланди. Масалан:
- меҳмонхона хизматини бир миллиард сўмга ошириш учун 49 бирлик инновация киритиш лозим;
- қурилиш материаллари саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун 412 бирлик инновация киритиш лозим;
- кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун 224 бирлик инновация киритиш лозим;
- металлургия саноатига ихтисослашган ҳудудлардаги мавжуд инновациялар тармоқда маҳсулот ишлаб чиқаришни 0,54 бирликка оширган;
- электроника саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун 325 бирлик инновация киритиш лозим;
- мебель ва қоғоз саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун 36 бирлик инновация киритиш лозим;
- иссиқхона фаолиятига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот етиштиришни бир миллиард сўмга ошириш учун 224 бирлик инновация киритиш лозим (2.2.2-расм);
- тўқимачилик саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун 0,21 бирлик инновация киритиш лозим;
- фармацевтика саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун 133 бирлик инновация киритиш лозимлиги аниқланди.
Cronbach alpha тестига мувофиқ моделнинг аниқлик даражаси 73,12 фоизни ташкил этиб, ўртача ковариция қиймати (average interitem covariance) 23144 га тенг. Log likelihood қиймати бу- кузатувларда баҳоланган қийматлар зичлигининг эҳтимоллик даражасидир. Одатда, зичлик кичик қийматларни ўзичига олгани учун логарифм манфий бўлади25.
Демак, олинган жуфт корреляция коэффициентининг қийматига (rx,y= 0,513) асосланган ҳолда, тармоқларда тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигини ошириш 51 фоиз инновацияларни жалб қилишга боғлиқлиги аниқланди.
SEM моделининг навбатдаги имконияти бу восита асосида муносабат деб номлаиб (SEM Path) омилларнинг тўғридан тўғри таъсири эмас, балки ўртада иккинчи омил воситасидаги таъсири аниқлаш имкониятининг мавжудлигидир26.
Биз тадқиқот ишимизда эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий самарадорлигини янада оширишга таъсир қилувчи сабаблар ва оқибатларни аниқлашда давом этиб, навбатдаги таҳлилга диққат қаратамиз (2.2.3-расм).
Демак, юқоридаги фикримиз далили сифатида тармоқлар фаолиятига жалб этилган инвестицияларни инновациялар воситасида тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигига таъсири 2.2.2-расм натижаларини исботламоқда. Чунки инновациялар албатта ҳар бир тармоққа эалб этилиши лозим бўлган инвестиция миқдорига боғлиқ. Мазкур боғланиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
Таҳлил жараёнида респондентлар фикрлари максимум даражада аниқлаштирилган бўлиб, боғлиқ ўзгарувчи яъни иқтисодиётда банд аёллар сонини оширишга таъсир қилмоқда. Стандарт хатолик 5081ни ташкил қилмоқда(фикрлар қани).
Моделга кўра Н0 гипотеза-тармоқлар фаолиятига жалб этилган инвестициялар тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигига инновациялар воситасида таъсир қилмайди тартибида қўйилга эди. Биз жараённи тасодифий эмаслиги исботлаш учун Chi2 тестидан фойдаландик. Натижага кўра, chi2 1362,170 ни ташкил этиб унинг р қиймати 0.000 ни вайд этган. Бу эса, р<0,05% даражасидаги хатолик доирасидаги қўйлган гипотезани рад этиб, моделнинг стататистик жиҳатдан аҳамиятлигини исботламоқда. Модел параметрларига кўри детерминация коэффициентининг (R2 = 0,401 Сoefficient of determination) қиймати 40,1 фоизга тенг бўлиб, инвестициялар самарадорлигининг 40 фоизи инновациялар воситасида таъсири мавжудлигини изоҳламоқда. Стандарт қолдиқларнинг квадратлар илдизининг ўртача қиймати (Square Root Mean Residual (SRMR)) 0.623га тенг.
2.2.3-расм. Тармоқлар фаолиятига жалб этилган инвестицияларни инновациялар воситасида тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигига таъсирини аниқлаш SEM Path модели визуал графиги
Таққослама мослик индекси (Comparative fit index) моделнинг мавжуд маълумотларнинг қўйилган гипотезага мос келишини таҳлил қилади. Шу билан бирга моделга мос келувчи Chi2 тестга хос бўлган намуна ўлчами ва норматив мослик индексига мос келадиган масалаларни тузатади. Ушбу индекснинг қийматлари 0 дан 1 гача бўлиб, каттароқ қийматларнинг қайд этилиши моделнинг яхшироқ мос келишини кўрсатади27. Бизнинг тадқиқотимизда 2.2.3-расмдаги боғлиқликнинг таққослама мослик индекси 1.000га тенглиги аниқланди. SEM Path моделимизнинг Log likelihood қиймати -539,70 га тенг.
Сўнги текширувимиз тармоқлар фаолиятига жалб этилган инновацияларни инвестициялар воситасида тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигига таъсирини аниқлашга қаратилган бўлиб, 2.2.4-расмда визуал тарзда ўзифодасини топган.
2.2.4-расм. Тармоқлар фаолиятига жалб этилган инновацияларни инвестициялар воситасида тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигига таъсирини аниқлаш SEM Path модели визуал графиги
Расмга кўра,
-қурилиш материаллар ишлаб чиқариш ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 8 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
-кимё ва нефть соҳасида маҳсулот ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 4,9 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
-электротехника соҳасида маҳсулот ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 5,2 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
-мебель ва қоғоз соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 0,59 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
-иссиқхона соҳасида маҳсулот етиштиришни бир миллиард сўмга ошириш учун 4 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
-тўқимачилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 0,0027 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилган;
- фармацевтика соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 2,5 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
- машинасозлик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 2 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
- металлургия соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир миллиард сўмга ошириш учун 0,0028 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилиши лозим;
- меҳмонхона хизматинии бир миллиард сўмга ошириш учун 1,1 бирлик инвестиция воситасида 22 бирлик инновация жалб этилганлиги аниқланмоқда.
Таҳлил натижаларига кўра, металлургия ва тўқимачиликка ихтисослашган эркин иқтисодий зоналаридаги тадбиркорлик субхектлари фаолиятида бошқа тармоқларга нисбатан яхшироқ натижа қайд этилди. Бу эса, мазкур тармоқда иннавациялар ва инвестицияларнинг ўзаро уйғунлигининг мавжудлиги бозорларимизда маҳсулотлар мисолида ҳам ўз ифодасини кўришимиз мумкин.
2.2.4-расмдаги SEM Path моделимизнинг Log likelihood қиймати -585,15ни ва детерминация коэффициенти эса, 0,619 га ташкил этмоқда. Бу эса, тармоқларда тадбиркорлик субеъктлари иқтисодий самарадорлигини оширишда назарда тутилган инновацияларнинг 62 фоизини инвестициялар воситасида жалб этишга боғлиқлиги аниқланди. Қолган 38 фоизи ички имкониятлари кенгайтириш, инсорсинг, ишни илмий жиҳатдан ташкил этиш, касбий соғлиқ ва хавфсизлик муносабатларини тартибга солиш, ребрендинг, ишчи-ходимлар ўртасида ижтимоий самарадорликни оширишга боғлиқ бўлиб ҳисобланмоқда.
Олиб борилган таҳлилларга кўра сўнгги йилларда эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъеклари инновацион-инвестицион фаолиятини ривожлантириш мавзуси кўплаб тадқиқотчилар ва олимлар томонидан кенг доирада ўрганилмоқда. Бунда тадбиркорлик субъеклари инновацион-инвестициялаш фаолиятини ривожлантириш масалалари глобаллашув муаммолари соҳасида янгича ёритилишга эга бўлиш билан кўплаб мунозараларнинг таркибий қисми бўлиб қолмоқда.
Тадбиркорлик субъеклари фаолиятини комплекс ривожлантириш, аввало, тармоқдаги корхоналар иқтисодий алоқаларининг ривожланиши, янги иш ўринларини ташкил этиш, импортга таянган соҳаларни маҳаллийлаштириш ҳамда уларга киритилаётган инвестицияларни жалб этишга боғлиқ бўлади. Натижада корхоналарда инновацион-инвестицион ёндашувлар асосида юқори сифатли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади. Тадқиқот ишимизда биз мазкур муаммоларни мамлакатимизнинг 19 ҳудудда фаолият юритаётган жами 441 нафар тадбиркорлик субъектларининг 2019-2021 йил мобайнидаги фаолиятини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Далилий ёндашув ва объективлик сифатида, эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъеклари инновацион-инвестициялаш фаолиятини ривожлантириш билан боғлик муаммолар таҳлилини ўрганиш мақсадида Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланилди.
Моделнинг параметрлари сифатида ер майдони (гектар), ишлаб чиқариш майдони (квадрат метр), ишлаб чиқариш ҳажми (тонна/бирлик), ишлаб чиқариш миқдори (млрд. сўм), экспорт миқдори (млн. доллар), маҳаллийлаштириш даражаси (фоиз), инвестиция жалб этиш (ўз маблағлари ҳиобидан млн. доллар), инвестиция (банк кредит ҳисобидан млн. доллар), яратиладиган иш ўринлари, тадбиркорлар ҳудудлар бўйичп тақсимот ва ихтисослашув бўйича тармоқлар олинган (2.3.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |