Тошкент давлат иқтисодиёт университети назаров назар ғулом ўҒЛИ


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 1,83 Mb.
bet2/17
Sana26.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#466467
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Назаров Назар автореф (1)

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Бугунги жаҳон иқтисодиёти интеграллашуви жараёнида тадбиркорликнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, уларга инвестицияларни жалб қилиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳонда иқтисодий тараққиётининг барқарор ривожланишини таъминлашда эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда ЭИЗ дейилади) алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги пандемия шароитида, глобализация жараёни ва халқаро ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайиши ривожланишга тескари таъсир кўрсатиш фонида, ривожланган давлатлар мобиль саноат фаолиятидаги катта халқаро рақобатга эркин иқтисодий зоналар сони ва уларнинг янги турлари билан жавоб бермоқда. Ҳозирги кунда жаҳонда қарийб 5400 та эркин иқтисодий зоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 1 000 дан ортиғи сўнги беш йил ичида ташкил этилган ва ЭИЗлардa дунё ялпи мaҳсулотининг деярли 500 млрд. AҚШ доллaрдaн ортиқ қисми ярaтилиб, улaрдa қарийб 70 миллионга яқин киши фaолият олиб бормоқдa. Шунингдек, яна 500 тадан кўпроқ ЭИЗлар ташкил этилаётганлиги эълон қилинди ва улар ўз фаолиятларини яқин келажакда бошлаши кутилмоқда (бу эса, ҳозирги умумий миқдорнинг тахминан 10 фоизини ташкил қилади).1 Шу боисдан ҳам ҳозирда иқтисодий тараққиётни таъминлашда ва маҳаллий тадбиркорларнинг инновацион-инвестицион фаолиятини ривожлантириш учун ЭИЗларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги фармонининг учинчи йўналишида, яъни «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» деб номланган йўналишда кўрсатилганидек миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотларни, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банклар фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принсплари ва механизмларини жорий этиш каби чора-тадбирларни амалга ошириш ЭИЗларнинг фаолияти ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Пандемия шароитида, янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида амалга оширилаётган жадал ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида мамлакатимизни тараққий эттириш ва тадбиркорликнинг инновацион фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим манбаларидан бири сифатида ЭИЗларни ташкил қилиш ва уларни самарали бошқариш муҳим йўналишга айланди. «Маълумки, махсус иқтисодий зоналар мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш, уни диверсификация қилиш ва инновацион ривожлантиришда энг самарали воситаларидан биридир. Бундай зоналарнинг ташкил этилиши ишлаб чиқариш, юқори технологияли саноат, муҳандислик, транспорт ва бошқа йўналишлар, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, туризм ҳамда дам олиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Шу боис, мамлакат иқтисодиётини янада тараққий эттиришни истаган ҳар қандай давлат айни йўналишдаги ислоҳотларни мунтазам равишда чуқурлаштириб боради.
Ҳозирда Ўзбекистонда 23 та ЭИЗ ва 348 та КСЗ фаолият юритади. Бугунги кунга қадар ЭИЗлар ҳудудида қиймати 2,6 миллиард долларга тенг 453 лойиҳа амалга оширилган бўлиб, буларнинг натижасида қарийб 36 мингта янги иш ўрни яратилди. Республика кичик саноат зоналарида 5 триллион сўмлик 1497 лойиҳа амалга оширилди.2
Пандемия шароитида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ресурлардан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субъектларга инновация ва инвестицияларни жалб этиш учун мавжуд ЭИЗлар фаолияти ва уларнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПФ-3356-сон «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 cентябрдаги ПФ-5544-сон «2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 майдаги ПФ-5719-сон «Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3175-сон «Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертацион тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish