Тошкент давлат иқтисодиёт университети назаров назар ғулом ўҒЛИ


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 1,83 Mb.
bet6/17
Sana26.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#466467
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Назаров Назар автореф (1)

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда ёритилган миқдорий усуллар ва илмий хулосалардан ЭИЗларда тадбиркорлик субъектарининг инновацион-инвестицион фаолиятининиг ривожланиш тенденциясини таҳлил қилиш ҳамда тадбиркорликнинг тармоқлараро боғлиқлиги баҳолаш, ЭИЗларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, олинган натижалардан ЭИЗларни узоқ муддатли ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектарининг инновацион-инвестицион фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали эришиладиган иқтисодий самарадорлик истиқболларини белгилаш ва бу борада муҳим қарорлар қабул қилишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти эса диссертацияда олинган таҳлилий маълумот ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимлиги амалий фаолиятида фойдаланилганлиги, хусусан, амалиётга тақдим этилган асосий хулоса ва прогноз натижалари асосида ЭИЗларни ривожланишининг келгуси вариантлари ҳамда турли иқтисодий ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиш имкониятлари мавжудлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижа-лари 2 та халқаро ва 13 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш, шундан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган маҳаллий илмий журналларда 2 та ҳамда 3 та халқаро журналларда мақола, 2 та халқаро ва 10 та маъруза тезислари чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 173 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертациянинг долзарблиги асосланган, мақсади ва
вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва
технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги
келтирилган, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган
натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот
натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, нашр этилган ишлар ва
диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг “Тадбиркорлик субъектлари инновацион-инвестицион фаолиятининг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида эркин иқтисодий ҳудудлар вужудга келишининг назарий жиҳатлари ва мамлакат тараққиёти учун уларнинг зарурлиги, ва шунингдек, тадбиркорлик субъектлари инвестицион-инновацион фаолиятининг қўллаб-қувватлашдаги муҳим воситалардан бири эканлиги, ЭИЗларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг назарий-услубий жиҳатлари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини инновацион-инвестицион ривожлантиришнинг хориж тажрибаси ёритиб берилган.
Бугунги жаҳон иқтисодиёти интеграллашуви жараёнида ЭИЗлар миллий ва халқаро иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб бормоқда. Америкалик олимлар М. Фразье ва Р. Рэналар фикрича, ЭИЗ бу – иқтисодиёт ривожланиши йўлидаги, одамзоднинг энг қадимги ва худди шу пайтнинг ўзида энг янги ғоясидир.6 Жаҳон иқтисодиётида дастлабки ЭИЗлар, яъни 2000 йиллар муқаддам, эрамиздан аввалги 166 йилда грек давлати Делосда биринчи маротаба ҳужжат асосида, савдони енгиллаштириш мақсадида ташкил қилинган.7 Бу ЭИЗ шарқ ва ғарб ўртасидаги савдо алоқаларини бирлаштирувчи ролни ўйнаган. У ердаги савдогарлар солиқлардан, божлардан ва маъмурий расмиятчиликлардан озод этилган.
ЭИЗлар ривожланишинн 4 босқичга бўлиш мумкин(1.1.1-расм).


Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish