Тошкент давлат иқтисодиёт университети назаров назар ғулом ўҒЛИ



Download 1,83 Mb.
bet16/17
Sana26.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#466467
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Назаров Назар автореф (1)

ХУЛОСА VA TAKLIFLAR


Эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъектларининг инновацион-инвестицион фаолиятини ривожлантириш муаммоларига қаратилган илмий изланишлар натижасида қуйидаги хулосалар ва таклифлар шакллантирилди:
1. ЭИЗлар иқтисодиётда қуйидаги мақсадлар учун ташкил этилади:
Иқтисодий мақсадлар:
- миллий иқтисодиётга хориж ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
- маҳаллий тадбиркорлар даромади ошишини таъминлаш ва фаолиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш;
- ташқи иқтисодий фаолият ҳамда ташқи савдони кенгайтириш ва жадаллаштириш;
- экспортни ошириш ва импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чикариш;
- мамлакат буджетига ва ҳудудига валута оқими кириб келишини ошириш;
- миллий ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш;
- миллий иқтисодиёт таркибини диверсификатсия қилиш.
Ижтимоий мақсадлар:
- аҳолининг яшаш турмуш даражаси ва уларнинг ижтимоий фаровонлигини ошириш;
- янги иш ўринларини яратиш, аҳоли иш билан бандлигини таъминлаш;
- малакали ишчиларни тайёрлаш;
- қолоқ ҳудудлар ривожланишини, ҳудуд чегарасида камёб бўлган миллий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига, тезлаштириш;
- саноат ҳамда истеъмол учун мўлжалланган юқори сифатли маҳсулот ва хизматлар билан миллий бозорни таъминлаш;
- ҳудуд кесимлари бўйича бир хил иқтисодий ривожланишни таъминлаш;
- ҳудудларнинг комплекс ривожланишига эришиш.
Илмий-техник мақсадлар:
- инновацион технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
- илмий-техник марказлар ва венчур компанияларининг тажрибаларини ҳамда илмий-тадқиқот ютуқларини жалб қилиш;
- маҳаллий тадбиркорларнинг инвестицион-инновацион фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш;
- илмий текшириш ва тажриба конструкторлик ишлари натижаларини амалда қўллашни тезлаштириш;
- юқори технологик ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
- долзарб бўлган йўналишга илмий-техник, шунингдек, хориж кадрларини ҳам жалб қилиш;
- янги илмий ютуқларга эришиш;
- фойдаланилаётган ишлаб чиқариш қуввати самарадорлигини ошириш.
2. Жаҳон тажрибаси ўрганиш натижасида маъмум бўлдики, бугунги глобаллашув ва информацион-ахборот технологиялари даврида инновацион ЭИЗлар ва улардаги тарбиркорлик субъектлари самарадорлиги бевосита ЭИЗлар интернет платформаси (маълумотлар базаси) ва ЭИЗ логистика марказининг ривожланганлик даражасига боғлиқдир.
3. Бугунги кунда мамлакатимизда айрим ЭИЗлар энди ташкил этилганлигини ҳисобга олиб, уларни ташкил этиш ва ривожлантиришда қуйидаги масалаларнинг ҳал этилишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир:
- ЭИЗлар фаолиятини бутун хўжалик ҳуқуқий масалаларини тартибга солиш, махсус ишлаб чиқариш;
- транспорт коммуникацияларини ривожлантириш;
- зарур инфраструктура: сув таъминоти, электр таъминоти, ижтимоий шароит ва бошқалар;
- тижорат инфраструктураси: банк, консалтинг, юридик хизматларнинг мавжудлиги;
- бозорга кира олиш;
- меҳнат қиймати ва унумдорлиги;
- мавжуд саноат базаси;
- ЭИЗлар маъмурий бошқарувининг самарали тузилмаси.
5. Мамлакатимиздаги ЭИЭларнинг 2021 йил ҳолати бўйича иқтисодий самарадорлик таҳлили қилинганда (2.1.1- расм), барча ЭИЗларда янги иш ўринлари яратиш энг юқори самарадорлик кўрсаткичига эга бўлиб, умумий экспорт ҳажми деярли сезиларсиз ҳолатда эканлиги тасвирланган. Бунга сабаб эса ЭИЗларда ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар асосан ички бозорга сотилаётгани билан изоҳланади.
6. ЭИЗлардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қуватлаш механизмларини янада ривожлантиришда қуйидаги йўналишлар долзарблигича қолмоқда:
– бизнесни молиялаштириш;
– солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш;
– ер ажратиш;
– инфратузилма;
– экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
– транспорт-логистика;
– соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш.
7. Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари асосида ЭИЗларда тадбиркорлик фаолиятининг тармоқлараро интеграцияси самарадорлиги SEM модели орқали таҳлил қилинди. Мазкур моделдан фойдаланишнинг энг асосий мақсад сифатида эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик субъеклари фаолиятини 12 та мавжуд тармоқ ичида ўзаро ривожлантириш имкониятларини оширишга қаратилган ихтисослашган кластер тизимининг устунлик жиҳатлари асосида кенг ҳамкорликда юқори иқтисодий самарадорликни таъминлашга қаратилган. Олинган натижаларга кўра, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат ҳудудларида бир миллиард сўмга ошириш қурилиш тармоқлари ўртасидаги тўғри боғаниш мавжудлиги ва ўзаро ҳамкорлик 12 фоиз иқтисодий наф келтириши аниқланди. Шунингдек,
-кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни 1.6 бараварга ошириади;
- кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш мебель ва қоғоз соҳасидаги маҳсулот ишлаб чиқаришни 12 фоизга оширади;
- кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш иссиқҳоналарда маҳсулот етиштиришни 13 фоизга оширади;
- кимё ва нефть саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш фармацевтика соҳасида маҳсулот ишлаб чиқаришни 55 фоизга оширади;
- тўқимачилик саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш учун электротехника тармоғида 0,00035 фоиз маҳсулот ишлаб чиқариш лозим (Cronbach alpha тестига асосан, ишлаб чиариш дастгоҳлари ва ускуналарнинг интенсивлиги шунингдек, юқори даражада энергия тежамкор, рақамлаштирилган, иш бажараишнинг мураккаблик даражаси, саноат 4.0 тизимидаги дастурий таъминотнинг мавжудлиги ва техникаларнинг мобиллик хусусиятларидан келиб чиқиб тескари боғлиқлик қайд этилмоқда).
-машинасозлик саноатига ихтисослашган ҳудудларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бир миллиард сўмга ошириш металлургия соҳасида маҳсулот ишлаб чиқаришни 0,00032 фоизга ошириши аниқланди.
7. Тадқиқот ишида ЭИЗларда тадбиркорлик субъеклари инновацион-инвестициялаш фаолиятини ривожлантиришнинг латент модели модели ишлаб чиқилди ва тахлил натижаларини индуктив таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
а) ЭИЗларда ажратилган ер майдонинг бир гектарга оширилиши инвестиция ҳажмини 0,0021 фоизга оширади.
б) ЭИЗларда ажратилган ер майдонинг бир гектарга оширилиши инвестиция ҳажмини 0,0025 фоизга оширади.
д) Инвестиция миқдорини бир миллион долларга оширишилиши инновацияларни қўшимча равишда 43 фоизга оширади.
е) Инвестиция миқдорини бир миллион долларга оширишилиши тадбиркорлик субъектлари иқтисодий самарадорлигини қўшимча равишда 41 фоизга оширади.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish