Бирикмалар.
Ҳар қандай машина узеллардан, узеллар эса, ўз навбатида, деталлардан тузилган. Деталлардан узеллар, узеллардан эса машина бирикмалар воситасида йиғилади.
Бирикмалар ажралмайдиган ва ажраладиган бўлади. Агар узелларни еки машинани айрим қисмларга ажратиш учун бирикма элементларини синдириш шарт бўлса, бундай бирикма ажралмайдиган, акс ҳолда ажраладиган бирикма дейилади.
Ажралмайдиган бирикмаларга парчин михли ва пайванд бирикмалар киради, ажраладиган бирикмаларга понали, шпонкали, шлицли ва болтли бирикмалар киради.
Деталларни резьба воситасида бириктириш ажраладиган бирикмаларнинг энг кўп тарқаллгани ва муҳим туридир. Болт, винт, шпилька ердамида ажраладиган бирикма ҳосил қилиш резьбали бирикмаларнинг хусусий холи бўлиб, машиналарнинг улар воситасида йиғилган узеллари керак бўлган вақтда айрим деталларга ажратилиши ва зарур вақтда яна йиғилиши мумкин.
Резьбали бирикмалар катта нагрузка таъсирида етарли даражада ишончли ишлайди; уларни йиғиш ва ажратиш қийинчилик туғдирмайди; нисбатан арзон туради; ҳамма ўлчамлари стандартлаштирилган.
Қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган резьбалар қуйидагилар ҳисобланади.
Метрик резьбалар катта ва майда қадамли бўлиб, улар динамик кучлар таъсирида ишловчи деталларда ва винтларда қўлланилади. Катта қадамли резьбалар М ҳарфи билан белгиланиб, унинг енига резьбанинг ташқи диаметрини кўрсатувчи сон (мм ҳисобида) езиб қўйилади (масалан, М18). Бу турдаги резьбалар асосан маҳкамлаш деталлари учун қўлланилади.
Дюймли резьбаларда қадам ўрнига резьба узунлигининг бир дюймидаги (бир дюйм 25,4 мм га тенг) толалар сони кўрсатилади. Улар ҳам маҳкамлаш деталларида қўлланилади.
2-Расм. Маҳкамлаш деталлари.
1-болт; 2-гайка; 3-калит; 4-шпилъка; 5-винт;
6-гайка; 7- шплинт; 8- кулфли шайба; 9- пружинали шайба.
Труба резьбалар дюймли резьба профилига эга, аммо резьба учлари тик эмас. Улар газ ва водопровод арматураларида қўлланилади.
Трапециадал резьбалар винтли узатмаларда қўлланилади.
Ассимметрик трапециадал профилли тирак резьбалар бир томонлама ўқ бўйлаб йўналган кучлар таъсирида ишловчи винтларда қўлланилади.
Думалоқ профилли резьбалар катта динамик кучлар таъсирида ишлайдиган винтлар ва гидроарматура йиғиш бирликлари учун мўлжалланган.
Конуссимон резьбалар трубопроводларнинг зичловчи бирикмалари учун қўлланилади.
Резьбали элементларнинг элементлари углеродли ва юқори легирланган пўлатлардан тайерланади. Муҳим йиғиш бирликлари учун резьбали бирикмаларнинг деталларига қўшимча термик ишлов бериб мустаҳкамланадию булардан ташқари элементлари еғоч ва пластикадан тайерланган резьбали бирикмалар ҳам бўлади.
Резьбали бирикмаларнинг деталлари уларнинг юкланиш шароитига кўра қуйидагича ҳисобланади.
Шпонкали бирикмала буровчи моментни валдан втулкага ва аксинча узатиш учун қўлланилади. Бу турдаги бирикма деталларнинг ўзаро аниқ жойлашувини таъминлай олмайди ва катта қийматга эга бўлган буровчи моментларни узата олмайди, бироқ уларнинг арзон тушуви ва тайерланиш технологияси осонлиги уларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди.
Шпонкалар тузилиши бўйича понасимон, призматик ва сегментли бўлади.
Шпонкали бирикмалар зўриқтирилган ва зўриқтирилмаган бўлиши мумкин. Зўриқтирилган бирикмаларда понасимон бирикмалар, зўриқтирилмаган бирикмаларда эса призматик шпонкалар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |