Устунқозиқни титратиб ботиргичлар жаҳонда биринчи бўлиб қўлланган. Улар йўналтирилган ҳаракатга эга бўлган титратиш қўзгатгичдан иборат, у тўгридан-тўгри устун қозиқ каллагига қотирилиб, у билан гўе бир бутундек бўлади. Устунқозиқни ботириш самарасини ошириш учун қўшимча юкланадиган плиталарга эга бўлган титратиш қўзгатгичлар қўлланади.
Устунқозиқ ва шпунтларни қоқишда титратиш болгалари кенг қўлланади. Улар ботирилаетган нарсага ҳам титратувчи, ҳам зарбий кучлар билан таъсир қилади.
Титратиш болгачи вертикал йўналтирилган тебраниш кучига эга бўлган икки валли трансмиссиясиз титратиш қўзгатгич, ургич ва ўзаро пружина билан богланган каллак ҳамда сандон иборат. Каллак қоқиладиган нарса билан богланади еки устунқозиққа маҳкамланмай ўрнатилади. Титратиш қўзгатгичнинг танасига иккита электр двигатели ўрнатилган бўлиб, уларнинг турли томонга синхрон равишда айлана оладиган параллел валларига дебаланслар маҳкамлаб қўйилган. Деьаланслар айланганда тебраниб турган титратиш қўзгатгичнинг ургичи устунқозиқ билан богланган сандон тез-тез урилади. Титратиш болгасининг иш тартиби (энергия ва зарблар такрорлиги) унинг иш жараенида ургич ва сандон ўртасидаги оралиқни ўзгартириш йўли билан ростланади ва ҳар бир алоҳида ҳҳолат учун иш унумининг юқори бўлишига ҳаракат қилинади.
Титратиш болглари зарб бериш қисмининг массаси 2850 кг гача, дебаланс массасининг статик моменти эса 45 кН.см гача, ҳар зарбнинг энергияси 3,9 кЖ гача етади ва металл шпунтни 13 м гача, металл устунқозиқ ва қувурларни 20 м гача қоқа олиш имкониятига эга.
Улар копер ва стрелали ўзи юрар кранлар билан комплекс ҳолда ишлайди.
Коперлар устунқозиқларни ўрнатиш, уларни қоқиш жараенида ушлаб туриш, болгаларни осиш, чигирлар ҳамда буг ва компрессор курилмаларини ўрнатиш каби ишлар учун хизмат қилади. Улар металл ва егочдан тайерланади ва турли хил бўлади: универсал коперлар – турли хил ишлар учун қўлланади; кран-коперлар устунқозиқ қоқадиган болгалар ва бошқа жиҳозларни осишга мослаштирилган юк кўтарувчи стрелали кранлардан фойдаланилган, сув билан қопланган жойларда устун қозиқни ботириб киритишга ва махсус ишларга мўлжалланган коперларкопернинг рамаси тўртта роликка ўрнатилган. Унга болга учун йўналтирувчига эга бўлган вертикал устунча маҳкамланган. Стреланинг юқори қисмига болгани осиш, кўтариш ва тушириш ҳамда устун қозиқ еки шпунтни кўтариш канати учун роликли каллак маҳкамлаб қўйилган.
Энг кўп қўлланадигани ўзи юрар копер қурилмалари ҳисобланади. Копер стреласи кран еки драглайн стреласига сферик таянчлар ердамида маҳкамланади, бу эса унга вертикалга нисбатан қиялик ҳосил қилиш имконини беради. Стрелани буриш иккита гидроцилиндр ердамида амалга оширилади, уларнинг бир учи копер стреласига, иккинчи учи эса кран стреласига маҳкамланган. Стреланинг бурилиши, устун қозиқ еки шпунтни тегишли вазиятга тез ва аниқ келтириш имконини беради. Устун қозиқ қоқиш ускунасини осиб қўйиш ҳамда устунқозиқни кўтаришда база машинанинг чигиридан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |