Назорат саволлари:
Бир чумичли юклагичлар таснифномаси, тузилиши ва вазифаси;
Бир чумичли юклагичларни асосий параметрларини аниклаш ва усуллари;
Бир чумичли юклагичлар ишлаш технологияси;
Юклагичларнинг юритмаси буйича асосий турлари;
Юклагичларнинг бошкариш механизмлари буйича турлари.
Муаммоли маъруза № 10
Бургилаш ва устунқозиқ ишлари учун машиналар
Таянч сузлар: «айланма», «бургилаш», «термомеханик», «устунқозиқ», «дизел-болга», «қудуқ», «қувур», «ботиргич»
Режа:
Зарбий айланма ва усумдаги биргилаш [1,13,16]
Телескопик иш жиҳозлари [1,116,18]
Устунқозиқ дизел болга [1,13,16,18]
Титратиб-ботиргич вазифаси ва таснифи [1,13,116]
Оперлар, уларни тузилиши ва иш принциплари [1,13,115,1116,17]
БУРГИЛАШ ИШЛАРИ УЧУН МАШИНАЛАР
+урилиш жараенида ерни турли хил бургилаб қазиш ишлари бургилаш машиналари (станоклари) ҳамда қўл машиналари ердамида амалга оширилади.
Бургилаш машиналари электр узатмаларининг мачталари ҳамда устун қозиқларни ўрнатиш учун диаметри 3 м гача бўлган чуқурлар қазиш, музлаган грунтларга устун қозиқлар тушириш, музлаган грунтларда портлатиш ишларини олиб бориш учун шпурлар очиш ва геология-қидирув ишларида кенг қўлланади.
Бургилаш ишларининг тури ҳамда шароитига қараб бу машиналарнинг иш жиҳозига турлича ҳаракатлар берилади. Бургилаш асбобларининг иш ҳаракатларига кўра зарбий-бурилма, зарбий-айланма ва механик-айланма усулда бургилаш турларига бўлинади.
Зарбий-бурилма усулда диаметри 250 мм, чуқурлиги 300 м гача бўлган вертикал қудуқларни бургилаб қазиш учун 1 м баландликдан массаси 3000 кг бўлган зарб берадиган штангали ўйгич эркин ташланади ҳамда қазимадаги грунтнинг бир текис майдаланиши ва доиравий кесимли қудуқ ҳосил қилиш мақсадида уни ўз ўқи атрофида 20…40 градусга бурилади. Бургилашда қудуқларга сув қуйиб турилади.
Зарбий-айланма усулда қазиш асбобига ўзида айланма ҳаракат билан бирга қудуққа туширилган пневматик зарб бериш асбоби орқали зарб импулллльслари ҳам бериб турилади. +азилаетган қудуқ бургилаш қолдиқларидан сиқилган ҳаво еки сув билан тозалаб турилади. Бу усул билан диаметри 75…150 мм чуқурлиги 30…50 м бўлган шпурлар ва қудуқлар қазилади.
Механик-айланма усул билан бургилашда қазимадаги грунт қазиш асбобини узлуксиз айлантириш ва унга ўқ бўйлаб босиб туриш йўли билан емирилади. Ўқ бўйлаб босиладиган куч таъсири остида бургилаш асбоби грунтга кириб боради ва унинг айланиши натижасида қазиманинг кесими бўйича грунтни қирқиб кўчириб боради.
Қишлоқ, шаҳар, граждан, саноат ва гидроиншоотлар қурилишида тузилиши содда ва юқори иш унумли айланма бургилаш машиналари кенг тарқалган, улар автомобиль, трактор ва қурилиш экскаваторларига осилган бўлади. Бундай машиналарнинг иш ускуналари комплектига винтли (шнекли) бурги еки шарошкали искана, айлантиргич, бургини (долотони) қазимага узатувчи механизм ва қазимадан грунт массасини олиб чиқиб кетувчи қурилмалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |