Винтли бургилар қаттиқ жисмлар (тошлари) кам бўлган, музлаган ва музламаган грунтларда шпур ҳамда қудуқ қазиш ишларила қўлланади.
Шарошкали искана қояли жинсларда ва сертош музлаган грунтларда шпур ва қудуқлар қазиш ишларида қўлланади. Искана айлантиргич шпинделига маҳкамланган бурги штангасининг учига бикир қилиб қўйилади. Қазилган грунт қудуқ (шпур)дан штанга ва искананинг тешиги орқали қазимага компрессор ердамида бериладиган сиқилган ҳаво ердамида олиб чиқиб кетилади. Винтли бурги еки шарошкали искана бургиловчи асбобни қотириш учун мўлжалланган бир еки иккита шпинделли механик айлантиргич билан айлантирилади. Айлантиргич база машинанинг қувват олиш валлари, алоҳида электр еки гидравлик двигателлар ердамида айланма ҳаракатга келтирилади. Битта база машинага бир нечта (иккитадан тўрттагача) алоҳида еки биргаликда ишлайдиган, ўз юритмасига эга бўлган айлантиргичлар осилиши мумкин. +азиш асбобини узатиш (подача) гидравлик еки гидромеханик босим механизми ердамида мажбуран амалга оширилади.
Экскаваторга осилган худди шундай бургилаш ускунаси бу ускуналардан мавсумий музламайдиган грунтларда портлатишга тайерлашда, устун қозиқ қоқиш, тўсиқ устунлари, электр узатма ва алоқа тармоқларининг таянчлари учун ҳамда музламайдиган грунтларда дарахт ва буталар экиш мақсадида диаметри 500 мм гача бўлган горизонтал ва қия қудуқ ҳамда чуқурлар қазиш каби ишларда фойдаланилади. Бу турдаги ускуналарда стрелани иш ускуналари билан биргаликда ўрнига осон ва тез ўрнатиш мумкин. Бургилаш асбоби гидромоторининг юритмаси сифатида база тракторнинг шестерняли гидронасосидан фойдаланилади. Унинг иш пайтида қазимага узатилиши блоклар системаси ва штанга орқали гидроцилиндр ердамида амалга оширилади.
Экскаваторнинг буриш қурилмаси туфайли қазиш ускунасини қазиш нуқтасига жуда осон ва тез олиб келинади ҳамда бир ерда туриб бир нечта қудуқ қазиш мумкин.
Термомеханик иш жиҳозига эга бўлган ўзи юрар бургилаш машиналари сертош музлаган грунтларда диаметри 80…500 мм бўлган қудуқ ва шпурлар бургилашда қўлланади. Бу машиналарнинг иш унуми, ўша шароитлар учун, айланиб қазийдиган иш ускунали машиналарникига нисбатан 2…2,5 марта катта. Термомеханик иш жиҳозининг асосий элементлари аланга оқими ҳосил қиладиган горелка ва қизимада грунтни айланиш йўли билан майдалайдиган механик бургилаш асбобидан иборат. Горелка кескичли каллак еки шарошкали искана ичига жойлашган бўлади ва унга механик айлантиргич ердамида айланма ҳаракат ҳамда гидравлик босим механизмдан ўқ бўйлаб босим кучи берилади. Горелка сопласидан чиқаетган 2500…35000С ҳароратга, секундига 1800…2000 метр тезликка эга бўлган газ-аланга оқими кескич еки шарошкали бургилаш асбобидан олдин грунтнинг механик қаттиқлигини кескин пасайтиради, натижада айланиш асбоблари қазиш жараенини якунлайди. Майдаланган грунт қазимадан қайтадан газ оқими ердамида олиб чиқиб кетилади. Бу усул билан соатига 50 м гача тезликда бургилаш мумкин.