Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Мавзу: Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида юз берган уйғониш даври. Фан ва маданиятнинг юксак равнақи (IX-XII асрлар)



Download 3,43 Mb.
bet38/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Мавзу: Ўрта Осиѐ халқлари ҳаѐтида юз берган уйғониш даври. Фан ва маданиятнинг юксак равнақи (IX-XII асрлар)


Режа
  1. Ўрта Осиѐда уйғониш даври. Илм-фан даҳоларининг етишиб чиқиши


  2. IХ-ХП асрларда ислом динининг ривожланиши ва сўфийлик таълимоти асосчилари



    1. Ўрта Осиѐда уйғониш даври. Илм-фан даҳоларининг етишиб


чиқиши
Фанда "Уйғониш даври‖ деб аталадиган давр Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларда ХIV-ХVI асрлардаги ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ифодалаш учун ишлатилган. Биринчи маротаба "уйғониш" атамасини ХVI аср италян рассоми ва тарихчиси Ж.Вазари ўз асарларида ишлатади. "Уйғониш", "уйғониш даври" атамалари ХIV-ХVI аср ижтимоий- иқтисодий ривожланиш моҳиятини очиб бермасдан, кўпроқ антик давр
меросини, яъни антик маданиятга ўхшаш маданиятни қайтадан "тирилиши", "уйғониши" маъносида ишлатила бошланди. Кейинчалик фанда бу атама
кенг қўлланила бошланди. Шу маънода кўпчилик тадқиқотчилар IХ-ХII
асрлар Ўрта Осиѐ халқлари тарихида маданиятнинг ривожланишини ўзига хос хусусиятларни ҳам "уйғониш" даври деб аталиши юқорида қайд
қилинганидек, шартлидир деб ҳисоблайдилар.
IХ-ХII асрлар Ўрта Осиѐ халқлари тарихида моддий ва маънавий ҳаѐтнинг ривожланишида олдинги даврларга нисбатан кескин юксалиш даври бўлди. VII асрда Араб халифалиги ҳозирда Ўрта Осиѐ деб аталмиш ҳудудни фатҳ этиб бўлган, босиб олинган ерларда ислом дини кенг ѐйилиб, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаѐт Араб халифалиги тартиб-қоидаларига бутунлай бўйсундирилган эди. Халифалик таркибига киритилган ўлкаларда фақат ислом динигина эмас, балки араб тили ва унинг имлоси ҳам жорий этилди. Чунки араб тили халифаликнинг давлат тилл бўлса, ислом дини унинг мафкураси эди. Шу сабабли бу мамлакатларда араб тилини ўзлаштиришга интилиш кучли бўлган. Исломни қабул қилган аҳолинининг араб тили билан мулоқоти, ибодат вақтларида қуръон сураларини тиловат қилишдан иборат бўлган бўлса, маҳаллий зодагонлар араб тилини халифалик маъмурлари билан яқинлашиш ва мамлакатда ўз сиѐсий мавқеларини тиклаб уни мустаҳкамлашнинг гарови деб ҳисоблайдилар. Араб тилига бўлган бундай эҳтиѐж ва интилиш туфайли кўп вақт ўтмай Моварауннаҳрда хатто ўз она тилидан кўра араб тили ва ѐзуви ўзлаштириб олган билимдонлар пайдо бўлди. Чегаралари борган сари кенгайиб, улканлашиб бораѐтган халифалик учун илм аҳли сув ва ҳаводек зарур бўлиб қолди. Давлатни бошқаришда халифалик маъмурияти билимдон сиймоларга муҳтож эди. Чунки араблар орасида бу пайтда давлат ишига яроқли бўлган билимдонлар ҳам оз бўлиб, борлари ҳам заиф эди.
Бу ҳол ўз навбатида араб тили ва ѐзувини Мовароуннаҳрда кенг ѐйилишига имконият яратиб берди. Аммо VIII аср охири IХ аср бошларида бўйсундирилган халқларни мутлоқ итоатда сақлаб туриш нафақаn халифалик маркази маъмурларига, балки ўлкаларга тайинланган ноиб учун ҳам тобора қийинлаша бошлади.
821 йилда Хуросон ва Моварауннаҳрнинг ноиби этиб тайинланган Тоҳир ибн Ҳусайн халифалик ўйлаганидек сиѐсат юргизмади. У халифа номини хутба номозидан чиқариб ташлашга кўрсатма берди. Тоҳирийлар шундай қилиб сўзда ўзларини халифаликнинг ноибидек кўрсатсалар-да, амалда мустақил иш юритиш ҳаракатини бошлаб юбордилар. Бу борада диққатга сазовор томони шундаки, тоҳирийлар нафақат сиѐсий мустақилликка интилдилар, балки хўжаликнинг кўпгина тармоқларини ўзлари хоҳлагандай тартибга солишга ҳаракатлар қилдилар. Улар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида сув таъминотини яхшилашга катта эътибор қарата бошладилар. Катта-катта ариқлар, каналлар қаздирдилар. Сув таъминоти ҳақида фиқҳшунос олимлар рисолалар ѐзиб, бу ишни аниқ тартиб- қоидага биноан олиб бориш лозимлигини исботлаб бердилар. Шундай қилиб, мустақил давлатларнинг пайдо бўлиш учун замин пайдо бўлди.
873-йилда Тоҳирийлар ҳукмронлиги ўрнига Саффорийлар ҳукмронлиги ўрнатилди. Бу ўз навбатида Мовароуннаҳрни Хуросондан ажралиб, ўз мустақиллигини тиклаб олиши учун асос бўлди. IХ асрнинг охирги чорагида Мовароуннаҳр Сомонийлар қўл остига ўтиб, мустақилликни янада мустаҳкамлаб олади. Сомонийлар сулоласининг энг йирик вакилларидан бири бўлмиш Исмоил Сомоний кучли давлат тузишга ҳаракат қилади ва бу ишни муваффақиятли равишда уддасидан чиқади.
Сомонийлар ўз давлатларини ўзларигача бўлган шарқ давлатларининг бошқарув анъаналарини чуқур ўрганган ҳолда, уларга суяниб, замон талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиб бошқаришга ҳаракат қилдилар.
Моварауннаҳр деб аталадиган бу ҳудудда мустақил давлатларнинг ташкил топиши уларда сиѐсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва маданий ҳаѐтнинг равнақига катта таъсир кўрсата бошлади. Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Марв каби шаҳарлар илм-фан ва маданият марказлари сифатида шаклланиб, ривожлана бошлади.
Ўрта Осиѐда IХ-ХIII аср бошларида Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар ва Хоразмшоҳлар давлатлари ҳукм сурдилар. Бу давлатлар халқаро майдонда ўз мавқеи ва тутган ўрни жиҳатидан катта эътибор ва нуфузга эга бўлдилар. Аҳмад Наср, Исмоил Сомоний, Алптакин, Маҳмуд Ғазнавий, Тўғрулбcк, Султон Санжар, Отсиз, Такаш сингари тадбиркор ва узоқни кўра оладиган давлат арбоблари даврида Ўрта Осиѐда ҳаѐтнинг барча жабҳаларида юксалишларга эришилди, давлат ҳокимияти мустаҳкамланди, нисбатан тинчлик, осойишталик ва барқарорлик вужудга келди.
Тарихчи Абу Мансур ас-Саолобийнинг Сомонийлар Бухоросига берган таърифи бутун Ўрта Осиѐ давлатларининг IХ-ХIII асрлардаги аҳволига тегишлидир: "...шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган, ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ҳамда ўз даврининг
фозиллари йиғилган (жой) эди". Ўрта Осиѐ ҳукмдорлари илм аҳли билан яқинлашдилар. Мамлакатни бошқаришда уларнинг билими ва маслаҳатларидан фойдаландилар. Ҳукмдорларнинг аксарияти бу даврда ўз саройларида олим, шоир ва уста санъаткорлар, турли соҳалар бўйича қимматбаҳо китобларни тўплашга одатландилар. Саройга жалб этилган олим ва шоирлар, кутубхоналардаги нодир қўлѐзма асарлар билан мағрурланардилар.
Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Куфа, Басра ва бошқа катта шаҳарларда Ўрта Осиѐдан бориб фан, маданият тараққиѐтига ўз ҳиссасини қўшган авлод- аждодларимиз бу даврга келиб кўпая борди. Бағдод шаҳри Шарқнинг илм- фан маркази сифатида оламга танилди, чунки IХ асрда бу ерда "Байт ул- ҳикма"- ("Донишмандлар уйи") Шарқнинг фанлар академияси ташкил этилди. Бунга монанд ҳолда Х аср охирларида Хоразмда ҳам халифа Маъмун даврида (995-997-й.) "Донишмандлар уйи"- "Байт ул-Ҳикма"-"Маъмун
академияси" (Хоразм академияси) ташкил топди. Бу икки илм ўчоғларида Шарқнинг машҳур ва маълум олиму-алломалари таҳсил кўрганлар. Шулар
орасида Аҳмад Фарғоний, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино ва бошқа буюк алломаларнинг номлари бор.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish