Аннотация:
Ҳозирги кунда касбга йуналтириш долзарб муаммолардан биридир. Маз-
кур мақола мактабларда технология дарсларида касбга йуналтириш катта аҳамиятга эга-
лигини очиб беради.
Калит сўзлар:
Касбга й уналтириш, кизикиш, касб танлаш.
Табиат ва жамият ходисалари, ишлаб чикариш жараёнлари кўпинча шу кадар мурак-
кабки, буларни бир илм-фан доирасида тавсифлаш мумкин эмас. Мактабда ўрганилаётган
кўпгина факт ва конунлар ўзаро боглик холда аник руёбга чикарилган такдирдагина уз-
лаштирилиши мумкин Мисол учун касбга йуналтириш масаласини олиб курайлик. Касбни
тўгри танлаш хар бир мактаб ўкувчисининг кизикишига, майлига, кобилиятига ва имкони-
ятларига мос бўлиши учун унинг соглигини, ўзлаштирингани ва хиссиётларини хисобга
олиш лозим, булар ижтимоий фойдали ва унумли мехнатда хаммадан кўра кўпрок карор
топади ва намоён бўлади Хар кандай касбда энг мухими- унинг мехнат мазмунига эга
бўлишидир. Шу боисдан мехнатсеварликни, яхши урф-одатларни тарбиялаш ва уларни
мехнат жўшкинлигига кўчириш болаларни касб танлашга тайёрлашнинг бош негизидир.
Оилада болани мехнатсеварлик рухида тарбиялаш одатда мактабгача бўлган ёшдан бош-
ланади. Ана шу пайтдан эътиборан болаларни бўлгуси касбни танлашга тайёрлаш амалга
оширилиши лозим. Бунда болаларнинг кизикишлари, майллари, кобилиятлари ва имкони-
ятларини мунтазам равишда ўрганиш зарур. Касб танлашда хато килмаслик учун болалар-
га аввало мактаб ва оила ёрдам бериши керак.
Хозирги фан-техника ва ижтимоий тараккиёт шароитида ёш авлодни жамият барпо этиш-
да фаол катнашишга тайёрлаши лозим бўлган мактабнинг роли каттадир.
Шу муносабат билан ўкувчиларга илм-фан асосларининг мустахкам билимларини синг-
дириш, уларда юксак онглиликни тарбиялаш, умуминсоний ахлокийликни шакиллантириш,
еш авлодни турмушга ва мехнатга, ижтимоий зарур касбларни онгли равишда танлашга
тайёрлаш таълим ва тарбиянинг хамма боскичларида хозирги мактабнинг вазифаларидир.
Касбни тўгри танлаш - инсон турмушида мухим кадамдир, ёш авлоднинг бутун хаётидаги
муваффакият кўп жихатдан касбнинг канчалик тўгри танланишига боглик. Беистисно барча
касблар учун зарур ва мухим булган шахс хислатлари бор, булар-мехнатсеварлик, хамма
касб ва мутахассисликдаги мехнат ахлига нисбатан хурмат-эхтиром, мехнат килиш зарурли-
гини тушуниш ва англаш, уз ишини режалаштира ва назорат кила билиш, иш жойини тугри
ташкил килиш, иш батартиб ва интизомли бўлиш, токатлилик, саботлилик, топширикни ба-
жаришнинг энг окилона усулини танлаб ола билиш, материаллар хамда вактни тежаш ва шу
кабилардир. Ана шу хислатлар ва фазилатларнинг хаммасини болаларда биринчи синфдан
бошлаб шакиллантириш лозим.
75
Do'stlaringiz bilan baham: |