Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
МУАММОЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Саидова Дилноза
Фарғона ВХТХҚТМОҲМ
Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим
методикалари кафедраси ўқитувчиси
тел: +99 890 584-13-85
Аннотация:
мазкур мақола муаммоли ўқитиш технологиясининг вужудга келиш
омиллари, ўзига хос жиҳатлари ва ўқув материалини муаммоли тақдим этиш моҳияти
ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар:
муаммоли ўқитиш, мустақил фикрлаш, касбий билим, кўникма, малака,
компетенция.
Муаммоли ўқитиш америкалик файласуф, психолог ва педагог Дж.Дьюннинг наза-
рий қоидаларига асосланади ва XX асрнинг 20-30-йилларида тарқала бошлади. Дж.Дьюн
ўқитиш учун қуйидагиларни асос қилиб белгилади: ижтимоий, конструкциялаш, бадиий
ифодалаш, илмий-тадқиқий. Бу асосларни амалга ошириш учун қуйидагилар тавсия этила-
ди: сўз, санъат асарлари, техник қурилмалар, ўйинлар ва меҳнат.
Бугунги кунда, муаммоли ўқитиш деганда машғулотларда педагог томонидан яратила-
диган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга қаратилган ўқувчиларнинг фаол мустақил
фаолияти тушунилади. Бунинг натижасида ўқувчилар касбий билимларга, кўникмаларга,
малакаларга эга бўладилар ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади.
Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияларига тааллуқли,
чунки бу ерда шахс субъект сифатида қаралади, муаммоли вазиятларнинг мақсади - педаго-
гик жараёнда ўзига хос қизиқиш уйғотишдир. Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг энг табиий
самарали усулидир, чунки илмий билимлар мантиғи ўзида муаммоли вазиятлар мантиқини
намойиш этади.
Муаммоли вазиятлар киритилиб, анъанавий, баён этиш ўқув материалининг энг
мақбул таркиби ҳисобланади. Педагог муаммоли вазият яратади, ўқувчини уни ечишга
йўналтиради, ечимни излашни ташкил этади. Муаммоли ўқитишни бошқаришпедагогик
маҳоратни талаб этади, чунки муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши индивидуал ҳолат
бўлиб, табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган ёндашувни талаб этади.
Муаммоли ўқитиш, ижодий жараёндан ностандарт илмий-ўқув масалаларни ностандарт
усуллар билан ечишни тақозо этади. Таҳсил олувчиларга машқ учун бериладиган масала-
лар, олинган билимларни мустаҳкамлаш ва малакалар ҳосил қилиш учун хизмат қилса, му-
аммоли масалалар эса фақат янги ечимлар излашга қаратилади.
Ўқув материалини муаммоли тақдим этилишининг моҳияти шундаки, унда ўқитувчи
билимларни тайёр ҳолда тақдим этмасдан, ўқувчилар олдига муаммоли масалалар қўяди,
уларни ечимининг йўллари ва воситаларини излашга ундайди. Муаммо, янги билимлар ва
ҳаракат усуллар сари, ўзи йўлга бошлайди.
Шуни қатъиятлик билан таъкидлаш лозимки, бу ерда янги билимлар маълумот учун
эмас, балки муаммо ёки муаммоларни ечими учун берилади. Анъанавий педагогик усул-
даги – билимлардан муаммога қараб – ўқувчилар мустақил илмий изланиш кўникма ва ма-
лакаларини ҳосил қила олмайди, чунки уларга ўзлаштириш учун тайёр натижалар тақдим
этилади. Муаммонинг ечими ижодий фикрлашни тақозо этади. Ўзлаштирилган билимлар
шаблонларни такрорлаш билан боғлиқ бўлган репродуктив психик жараёнлар, муаммоли
вазиятларда ҳеч қандай самара бермайди.
Агар инсон мунтазам тайёр билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга ўргатилган бўлса,
унинг табиий ижодий қобилиятини сўндириш ҳам мумкин; у мустақил фикрлашни «эсдан
чиқаради» фикрлаш жараёни муаммоли масалаларни ечишда аъло даражада намоён бўлади
ва ривожланади.
Муаммоли ўқитишда кечадиган жараёнларнинг психологик механизми қуйидагича
бўлади: инсон зиддиятли, янги, номаълум муаммога (муаммо – мураккаб назарий ёки ама-
лий масала бўлиб, яширин зиддиятларни қамраб олади, унинг ечими турли, ҳатто муқобил
вазиятларни талаб этади) дуч келади, унда ҳайратланиш, ажабланиш ҳолати пайдо бўлади,
83
Do'stlaringiz bilan baham: |