Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet47/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

МОНУМЕНТАЛ РАНГТАСВИР - катта ўлчамдаги рангтасвир асарларининг алоҳида бир кўриниши. Архитектура иншоатларининг девор ва шифтларини безайди (фреска, мозаика, панно). Монументал рангтасвирнинг юксаклиги, унинг асарлардаги маълум катталиги, архитектура билан боғлиқлиги, оддийлик ва композициянинг қисқа ва лўнда ифодалаш усули, силуэт аниқлиги ва пластик шаклнинг умумийлигини талаб қилади.
МОНУМЕНТ /лотин. монументум - ёдгорлик/ - бирор муҳим тарихий воқеа, улуғ шахс шарафига яратилган ҳашаматли ёдгорлик, архитектура ёки ҳайкалтарошлик асари. Ҳар қандай об-ҳаво шароитига чидамли материаллар /мармар, гранит, бронза ва бошқ./дан ишланиб, ўрнатилаётган жойнинг муҳити билан уйғунлаштириб қурилади.
МУСАВВИР /араб – рассом/- турли тасвирлар ишловчи, расм чизувчи ижодкор.
МУТАНОСИБЛИК - жисмларнинг ёки уларнинг бўлакларини бир-бирига ва бир бутунликка бўлган муносабати. Рангтасвир ёки қаламтасвирда муносабатлар мутаносибликка мос равишда вужудга келади, яъни катталашиш ёки қисқариш бир вақтнинг ўзида бир хил кўринишда ифода этилади. Мутаносибликни сақлаш ҳал этувчи аҳамиятга эга, чунки у жисмнинг муҳим белгиси бўлиб, тўғри ва аниқ тасвирнинг асоси ҳисобланади.
МУНОСАБАТЛАР МУТАНОСИБЛИГИ - реалистик рангтасвир қонуни. Натурани кўриш, ҳар бир этюддаги ёруғлик рангларининг бошқалари билан боғлиқлиги, мутаносиблигини белгилаб беради. Тус ва ранглар фақатгина бирламчи эмас, балки атроф муҳит билан боғлиқ ҳолда, бошқа тус ва ранглар билан биргаликда қабул қилинади. Шунинг учун рассом натуранинг тус ва ранг фарқларини тасвирнинг мутаносиб мослаштириш усули билан жисмларнинг перспектив ҳажмларини этюдда шакллантиради. Булар билан этюднинг ёритилиш ҳолатига, бўртган шаклнинг тўғри тузилишига, материаллигига, фазовий чуқурлик ва тасвирнинг бошқа сифатларига эришилади.
МУЛЯЖ франц. ҳайкалтарошликда натурадан олинган нусха, табиий маҳсулотлар, одам гавдаси қисмларининг сунъий шакли.
МУЪЖАЗ - миниатюравий.
МЎЙҚАЛАМЛАР – қилқалам, рассомлар ишлатадиган ёзув ва тасвир қуроли. Мўйқаламлар думалоқ ва япалоқ ҳолда бўлиб, олмахон тукидан ёки қаттиқ қилдан тайёрланган бўлади. Қаттиқ қилдан қилинган мўйқаламлар мойбўёқлар билан ишлашга мўлжалланган, аммо улардан темпера ёки гуаш бўёқларида ҳам фойдаланилади. Олмахон мўйнасидан тайёрланган мўйқалам-лар акварелда кенг ишлатилади. Мўйқаламлар катталиги рақам билан белгиланади. Текис мўйқаламларнинг рақамлари унинг миллиметрдаги кенглигига мослаштирилади, думалоқ мўйқаламларнинг эса диаметрга (миллиметрига ҳам) мос равишда бўлади.
Мойбўёқларда астойдил ишлагандан сўнг, дастлаб эритгичларда, сўнгра мўйқаламлар илиқ сувда совунлаб ювилади. Мўйқаламларни ацетон билан ювиш асло мумкин эмас; унинг қиллари ишдан чиқади. Акварель мўйқаламлари ишлатилгандан сўнг тоза сувда ювилади. Асло мўйқаламнинг қотиб қолишига йўл қўймаслик керак. Ювиб, тозаланган мўйқаламни коғозга ўраб қўймоқ лозим, шунда у ўз шаклини сақлаб қолади.



Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish