РЕНЕССАНС - уйғониш.
РЕПРОДУКЦИЯ (ре... ва лотн. produko - ҳосил қиламан) – турли тасвирлар (расм, чизма, картина, фотосурат, ҳужжат ва бошқалар)нинг нусхасини кўчириш ва кўпайтириш.
РЕТУШЬ (франц. retusher – тасвирни тузатмоқ) – тасвир (расм, фотосурат, нақш ва шу кабилар)ни қалам, бўёқ билан тузатиш, яхшилаш. Ретушер расм, фотосурат, негативнинг айрим жойларини равшан кўринадиган қилади, тузатади, доғларни йўқотади. Шу мақсадда қайта чизади, бўяйди, қириб ташлайди.
РЕФЛЕКС (лотн. reflehus - қайтган, акс этган). Нарсаларда шахсий соянинг энг чеккасига унинг ёнидаги нарсадан ёки текисликдан акс этган нурлар билан ёритилган жой.
РИТМ – композициянинг энг кучли ва характерли асоси ҳисобланади. Ритм тасвир элементининг маълум масофада бир текисда такрорланиб келиши бўлиб, ҳаракатнинг узлуксиз ва гўзал кўринишини таъминлайди. РОКОКО – (франц. rokoko), рокайль – ХVIII аср Европа пластик санъатида услубий йўналиш. Чизиқлари чиғаноққа ўхшатиб, гажаксимон ишланган нақш мотиви. Дастлаб Францияда абсолютизм инқирози муносабати билан вужудга келган, кейинчалик Германия, Австрия ва бошқа мамлакатларга тарқалган. Рококо архитектурада бино интерьерларини безашда кенг қўлланилади. Рококо Оврўпада ўз ўрнини классицизмга бўшатиб берди.
«С»
САМАРҚАНД МИНИАТЮРА МАКТАБИ – Самарқандда шаклланган миниатюра услуби. Асосан, темурийлар даврида вужудга келган. Рассомлар асосан, манзарани Марказий Осиё табиатига хос ўсимлик, ҳайвонларни ва қушларни чизганлар. Миниатюраларида кўп фигурали воқеалар – жанг ва ов лавҳалари, суҳбат ва шу кабилар кўрсатилган. Самарқандда тасвирий санъат қадимдан мавжуд бўлгани Афрасиёб деворий расмларидан маълум. Турфон шаҳри (Синьцзянь-Уйғур автоном районида) археологлар топган Моний расмлари бу ерда қадимдан тайёрланган латиф қоғозга чизилган. Темурийлар даврида деворий расмлар ишлаш янада авж олган. Самарқанд миниатюра мактабининг энг йирик вакилларидан бири Устод Гунг бўлган. Амир Темур саройида яшаб ижод этган Хожа Абдулхай, Устод Шамсиддин, Пир Ахмад Боғи-шамолий, Жунайд наққош ва бошқа рассомларнинг айрим асарларигина сақланиб қолган. Хожа Абдулқодир Гўянда мусаввир, хаттот, мусиқа назариётчиси сифатида машҳур бўлган. Миниатюра ва деворий расмларда Амир Темур юришлари, унинг элчилар, олимлар билан суҳбатлари, жанг ва ов лавҳалари ифодаланган.
САНГИНА – (лот. Sangumens - кондек) - қизил ва қизғиш-жигарранг қалам. Ёғоч ишлатмай, темир оксидли тупроқсимон жинслардан тайёрланади. Табиий ва сунъий хиллари бўлади. Рассомлар этюд, графика асарлари ишлашда фойдаланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |