ОЕҚЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ТИПЛАРИ
Ҳашаротларнинг о ё қ л а р и (pedes) бўғимларга бўлинган бўлиб т о с-ча, ўйноғич, сон, болдир ва панжалардан иборат J8- расм) бўлади.
Т о с ч а ёки кокса (соха) кал-та, кучли асосий бўғим, унинг ёр-
2-5032 дамида оёң кўкрак плейрити — тосча чуқурчасига ҳаракатли равишда туташган бўлади. У й н о ғ и ч (trochanter) кичкина бўримли, сон ўрта-сида жойлашган ва у тосча билан кам-ҳаракатчан. Баъзи бир ҳашаротларда ўйнағич икки бўғинли бўлади^ Маса-
лан, парда қанотлиларда сон (femur) энг катта ва кучли бўғнн. Бол-дирининг (tibia) узунлиги сонга тенг, лекин унга нисбатан ингичка-роқ бўғим. Кўпинча тиканчали ўсим-талар билан қопланган бўлади. Пан-ж а ёки т а р с у с (tarsus) оёқнинг болдир учига туташган 1—5 бўғимли, тирговуч қисмлардан иборат. Баъзи ҳашаротларнинг (масалан, пашша) панжаларида сўрғичлар бўлиб, бу уларнинг вертикал силлиқ сатҳда ва ҳатто, горизонтал сатҳда,ҳам ҳаракат-ланишига ёрдам беради. (Қашаротлар-нинг оёқлари ҳаёт кечириш хусусияти-га мослашувига кўра турли типда тузилган (9- раем). Ю р у в ч и ва югурувчи типдагиларда оёқлар чўзиқ бўлади. Бунда югурувчи учала жуфт оёқ бир-бирига ўхшаш бўлади. Янги шароитга мослашиш ёки ҳара-катланиш хусусиятига кўра олдинги ёки орка жуфт оёқлар тубдан ўзгариши мумкин. С а к р а б юрадиган ҳашаротларда (жумладан, чигиртка-лар, ер бурга) орқа оёқлари яхши тараққий зтган. Орқа рёқларининг сони олдинги икки жуфтникига нисбатан узун ва ҳажмлироқдир.Тупроқ орасида ҳаёт кечирувчи ҳашаротлар-нинг (масалан, бузоқбоши ва баъзи қўнғизларда ) олдинги оёқлари к о в-ловчи типда тузилган, болдири ясси, тарвақайлаган ва четлари арра-симон бўлса, сув ҳашаротларда (масалан, сув қўнғизи) орқа жуфт оёқ-ларини устки томонидан зич қилча-лар коплаб олган бўлиб, у эшкак ва-зифасини бажаради. Бу сузувчи тип оёқ дейилади.
Лекин олдинги ва кетинги жуфт оёқлар қайси типда бўлишидан ңатъи назар, ўрта жуфт оёқларнинг шакли ўзгармайди. Чунки бу оёқлар доимо юриш ёки югуриш вазифасини бажаради.
Ҳашарот қанотлари (alae) кўпинча икки жуфт, ўрта ва кетки кўкрак бў-ғимининг — птеороторакснинг ўсим-таси ҳисобланади. Икки қанотлилар (Diptera) да бир жуфт ңанот бўлиб, у ўрта кўкракка ўрнашган. Орқа кўкракда эса йўқолиб кетган орқа қанот рудиментлари бўлади. Елпи-ғичсимон қанотлар туркумида, ак-синча орқа кўкракка жойлашган бир жуфт қанот яхши ривожланган, йў-қолиб кетган олдинги қанотлардан фанат жуда майда, яхши етилмаган қолдиқлар қолган.
Баъзи ҳашаротларда қанот бўл-майди. Тубан ҳашаротлар, шунинг-дек, қанотли ҳашаротлар кенжа син-фига кирадиган ҳашаротлардан бурга ва тахта қандаласи аждодларида канотлар бўлган, лекин улар !фило-генетик ривожланиш процессида қа-нотларини йўқотган.
Ҳашаротлар қаноти ҳар хил шакл-да бўлади, бироқ унинг шакли асо-сан учбурчак шаклга яқин, шунинг учун қанотнинг учи, орқа бур-чаги ва туби ёки илдизини бир-биридан ажрата билиш керак. Қанотининг туби билан учи ўртаси-даги чекка олдинги чекка, к,анот учи билан орқа бурчаги ўрта-сидаги чекка ташқи чекка ва о'рка бурчаги билан туби ўртасидаги чекка орқа ёки ички чекка деб айтилади. Ҳар қайси қанот иккита юпқа япроқчадан иборат, булар ўрта-сидан кўпинча тўрт томони берк катак-чалар ҳосил қиладиган тик ва кўн-даланг томирлар ўтади. Қанотдаги томирлар сони ва уларнинг жойлани-ши ҳар хил: чиқиб келиши жиҳатдан тубан ҳашаротлар қанотида кўнда-ланг томирлар айниқса кўп. Қанот томирлари пардаларни кўтариб ту- рувчи механик тиргаклар вазифасини бажаради, бироқ ичи ғовак баъзи томирлар орқали озиқ моддани келти- радиган қон ҳаракат қилади ва тра хея (нафас олиш найи) ҳамда нерв
Do'stlaringiz bilan baham: |