Тошкент – 2016 Тожиев М



Download 1,69 Mb.
bet9/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

II Боб. МОДУЛЛИ ЎҚИТИШИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ СИФАТИДА
1-§. Педагогик технология

Мамалакатимизнинг биринчи Президенти И.Каримов 1997 йил 29 августда Олий Мажлис сессиясидаги “Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” номли маърузасида “Болаларимизга қачондан бошлаб, қандай қилиб, қандай усулда ва услубда миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни ўргатишимиз, чуқур англатишимиз керак?...,“Болалар қайси синфдан бошлаб мустақил фикр юрита бошлайди? Умуман, мактабларда болалар мустақил фикр юритишга ўргатиладими?[2] - деб сўраган эдилар ва унга ўзлари жавоб ҳам берган. Таълим тизимига дарс беришнинг янги-янги усулларини жорий қилиш зарурлигини таъкидлаган.


Шундан сўнг, бизнинг жонкуяр муаллимларимиз, устозларимиз таълим-тарбия жараёнига янгича қараш, Давлат таълим самарадорлигига қаратилган янги-янги усулларни жорий этиш устида кўп ўйладилар. Ва бугун биз ишлатаётган инновацион (янги) педагогик технология атамасидан фойдалана бошладик. Демак, бизнинг Ватанимизда педагогик технология сўзи 1997 йилдан бошлаб ишлатила бошланган, десак хато қилмаймиз.
Инновацион педагогик технология – таълимнинг ҳар қандай соҳасида исталган натижага эришиш учун илмий ва амалий асосланган янги усуллар ва воситалар система (мажмуи) сидир.
Таълим технологияси, бу таълим мақсадига эришишнинг илмий асосланган ва кафолатланган натижаларга эришиш учун аввалдан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини барча таркибий қисмларининг мукаммал ишлайдиган системаси (мажмуи) дир. Бу тушунча “Педагогик технология” тушунчасига қараганда кенгроқ ифодаланади, негаки, таълим ва педагогикадан ташқари яна турли ижтимоий, ижтимоий-сиёсий, бошқарув, маданий, психологик-педагогик, тиббий-педагогик, иқтисодий ва бошқа шунга ўхшаш жиҳатларни ичига олади. Бошқа томондан, “Педагогик технология” тушунчаси педагогиканинг барча бўлимларига тегишлидир.
Таълим технологиялари орасида муҳим ўринни ўқув жараёнини сифатли бошқаришни ва қўйилган ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ҳамда таълимга технологик ёндашув эгаллайди.
Хориж адабиётида technology in education – таълимдаги технологиялар, technology of education – таълим технологиялари, Education technology – педагогик технология каби атамалар мавжуд.
Ижтимоий жараёнларга, маънавий ишлаб чиқариш соҳасига –таълимга, маданиятга – технологик ёндашув ва “Технология” атамасини қўллаш, бу ижтимоий воқелик учун нисбатан янги ҳодисадир [22; 22 – 23-б].
“Инновация”, “Янги”, “Янги тартиб-қоида”, “Янгилик”, тушунчаларининг маъновий мазмунини аниқлаш борасида турлича талқинлар мавжуд. Гап шундаки, ҳозирги замон тилида бу сўзлар етарлича ўхшаш ва улар янги тартиб, усул ёки ихтиро сифатида талқин этилади. “Янги тартиб-қоида” моддий маънода аслида ижобий илғор янгиликни, бу тушунчани қабул қиладиган ва ундан фойдаланадиган ташкилий тизим учун янги бўлган ғоя, фаолият ёки моддий объектни англатади. Шу билан бирга “Янги тартиб-қоида” атамаси касбий маънода янги ва фойдали натижани юзага келтириш, ишлаб чиқиш, мослаштириш ва фойдаланиш жараёни сифатида қабул қилинади [22; 23 – 24-б.].
Янги педагогик технология атамасидаги “янги” сўзининг ишлатилишида ҳам маъно бор. Яъни, бола тарбиясида эскича, шўро тузумидан қолган “Мен айтаман, сен тингла”, “Айтганимни, айтиб бер”, “Ўқитувчи фаол, таълим олувчи пассив” қабилидаги дарс усулларидан воз кечиб, интерактив усулларда дарс ўтиш, таълим мазмунига мустақиллик мафкурасини сингдириш, эски дарсликлардаги керакмас ғояларни янги миллий истиқлол ғоялари билан алмаштириш назарда тутилади.
Республикамизда таълим соҳасининг ислоҳ қилиниши, айниқса “Таълим тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг қабул қилиниши педагог-тарбиячиларимиз олдига масъулиятли вазифаларни қўйди. Улардан асосийси, ҳар тамонлама етук, баркамол авлодни тарбиялаш масаласидир. Ёш авлодни эркин фикрлайдиган, билимли қилиб тарбиялаш педагогнинг маҳоратига боғлиқ. Қандай ва қайси йўл билан билим берилса, самаралироқ бўлади?
Бугун дарсларни замонавий дарс сифатида самарали қилиб ташкил этиш учун инновацион педагогик технологиядан хабардор бўлишимиз керак бўлади. Шу кунларда бизни таълим тизимимизда “Педагогик технология”, “Таълим технологияси” ва “Ўқитиш технологияси” каби тушунчалар бир маънода ишлатилиб келинмоқда.
Аслида, педагогик технология инсонларни тарбиялаш воситаси сифатида қадимдан мавжуддир. Узоқ йиллар давомида педагогларимиз педагогик технология деганда ўқув жараёнини техника воситалари ёрдамида амалга оширишни тушуниб келганлар. 1970 йилларга келиб педагогик адабиётларда бу тушунчанинг моҳияти янгича талқин этила бошланди.
Бу борада 1961 йилда АҚШда “Таълим технологияси” журнали чоп этилди, 1971 йилда эса “Таълим коммуникацияси ассосиацияси” номли ташкилот фаолият бошлади.
1964 йилда Англияда “Таълим технологияси ва дастурли таълим” журнали чиқа бошлади, 1967 йилда “Педагогик таълим Миллий Кенгаши” ташкил этилди.
1965 йилда Японияда “Таълим технологияси” журнали нашр қилинди, 1965-70 йилларда 4 та илмий жамиятлар фаолият олиб бора бошлади.
1971 йилдан бошлаб Италияда “Таълим технологияси” журнали чоп этилди.
Бизнинг Ватанимиз олимлари ҳам 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим маркази, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази ҳамда барча олий таълим муассасаларида янги, миллий педагогик технологияни яратиш устида изланишлар олиб борилмоқда.
Педагогика фани – инсонларга таълим-тарбия беришни ўргатувчи фан. Методика фани эса – инсонларга таълим-тарбия бериш усуллари ва йўлларини, предметларни ўқитишнинг қонуниятларини ўргатувчи фандир. Умуман олганда, педагогика билан методика бир-биридан ажралмас тушунчалардир.
“Педагог” сўзи эса грекча «Пайдос» – бола, «аго» – етакловчи деган сўзлардан олинган бўлиб, болаларни мактабга (илмга) етаклаб борувчи кишига нисбатан ишлатилган. Кейинчалик бу сўз ўрнини арабча «мударрис», «муаллим» атамалари эгаллаган.
Юқоридагилардан, педагогик технология фани «Таълим-тарбия бериш маҳоратини, санъатини ўргатувчи фан» деган мазмунни англатиши маълум бўлади. Демак, педагогик технология ўқитувчи томонидан бошқариладиган таълим-тарбия жараёни (механизми) экан. Бугунги кунда педагогик технологияни алоҳида фан сифатида ўрганишга киришилди.
Педагогик технология тушунчасига жуда кўп педагог олимларимиз томонидан ҳар хил таърифлар берилган. Қуйида уларнинг айримларини келтирамиз[14]:

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish