Анъанавий ўқитиш қуйидаги хусусиятларга эга: зўравонлик педагогикаси, кўргазмалилик методи асосида тушунтириш, оммавий ўқитиш.
Анъанавий ўқитишда авторитарлик қуйидаги шаклда намоён бўлади: таълим олувчи бу ҳали тўла шаклланмаган шахс, у фақат бажариши зарур, ўқитувчи эса – бу сардор, ҳакам, ягона ташаббускор шахс.
Шунинг учун ҳам ахборотлар оқими жадал суръатлар билан ошиб бораётган ҳозирги шароитда, Анъанавий ўқитиш тизимидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишда самарадорликка эришиб бўлмайди. Балки, педагогик жараён шахсга йўналтирилган технологиялар асосида амалга ошириш − таълим мақсадларига эришишни олдиндан кафолатлаш имкониятларини оширади.
Таълимнинг шахсга йўналтирилган технологиялари қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
инсонпарварлик, яъни инсонга ҳар томонлама ҳурмат ва муҳаббат кўрсатиш, унга ёрдамлашиш, унинг ижодий қобилиятига ишонч билан қараш, зўравонликдан тўла воз кечиш;
ҳамкорлик, яъни ўқитувчи ва таълим олувчилар муносабатидаги демократия, тенглик, шериклик;
эркин тарбиялаш, яъни шахсга унинг ҳаёт фаолиятини кенг ёки тор доирасида танлаб олиш эркинлиги ва мустақилликни бериш, натижаларни ташқи таъсирдан эмас, ички ҳиссиётлардан келтириб чиқариш.
Шахсга йўналтирилган технологияларнинг коммуникатив асоси − педагогик жараёнда таълим олувчига “шахсга янгича қараш”, яъни инсоний-шахсий ёндашув ҳисобланиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
педагогик жараёнда шахс объект эмас, балки субъект ҳисобланади;
ҳар бир таълим олувчи қобилият эгаси, кўпчилиги эса истеъдод эгаси ҳисобланади;
юқори этик қадриятлар (сахийлик, муҳаббат, меҳнатсеварлик, виждон ва бошқалар) шахснинг устувор хислатлари ҳисобланади.
Таълим жараёнида муносабатларни демократлаштириш (ўқитувчи − таълим олувчи, таълим олувчи − таълим олувчи) қуйидагиларни ўз ичига олади:
таълим олувчи ва ўқитувчи ҳуқуқларини тенглаштириш, таълим олувчининг эркин танлаб олиш ҳуқуқи;
хатога йўл қўйиш ҳуқуқи;
ўз нуқтаи-назарига эга бўлиш ҳуқуқи ўқитувчи ва таълим олувчи муносабатининг асоси бўлиши, яъни:
а) таъқиқламаслик;
в) бошқариш эмас, биргаликда бошқариш;
с) мажбурлаш эмас, ишонтириш;
д) буюриш эмас, ташкил этиш;
е) чегаралаш эмас, эркин танлаб олишга имкон бериш.
Юқорида қайд этилган янги муносабатларнинг асосий мазмуни ҳозирги ривожланган ва янада жадал суратлар билан ривожланаётган бир шароитда самарали натижа бермайдиган ва ғайри инсоний ҳисобланадиган мажбурлаш педагогикасидан воз кечишдан иборатдир.
Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда жуда кўплаб мамлакатларда, жумладан, республикамиз узлуксиз таълим тизимида турлича номланган таълим технологиялардан фойдаланилмоқда. Хусусан:
1. Системали ёндашув технологияси.
2. Фаолиятли ёндашув технологияси.
3. Диалогли ёндашув технологияси.
4. Индивидуал таълим технологияси.
5. Жамоавий таълим технологияси.
6. Ишбилармонлик ёки ролли ўйин таълим технологияси.
7. Муаммоли таълим технологияси.
8. Янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдала-ниш технологияси.
9. Дастурли таълим технологияси.
10. Интегратив таълим технологияси.
11. Модулли таълим технологияси.
12. Муаллифлик таълим технологиялари.
13. Ривожлантирувчи таълим технологияси.
14. Таянч схемаларидан фойдаланиб ўқитиш технологияси.
15. Масофавий таълим технологияси.
16. Этнопедагогик таълим технологияси.
17. Фаол таълим технологияси.
18. Ҳамкорликда ўқитиш таълим технологияси.
19. Табақалаштирилган таълим технологияси.
20. Ноанъанавий таълим технологияси.
21. Анъанавий таълим технологияси.
22. Асосий материалларни ажратиб олиб, ўрганиш технологияси.
23. Йириклаштириб ўқитиш технологияси.
24. Политехник таълим технологияси.
25. Жадаллаштириш таълим технологияси.
26. Экстернат таълим технологияси.
Ушбу таълим техногогияларини ўқитиш ва ўқиш жараёнида кенг қўллаш ёрдамида таълим жараёнида ижобий натижаларга эришилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |