Якуний таҳлил ёки хулоса қисм. Кузатувчининг мутахассис сифатидаги таклиф ва йўл-йўриқларини баёни.
Дарс якунини таҳлил этиш жараёнида аввало дарс ўтган мутахассис гапиргани маъқул. Сўнг таҳлилда иштирок этувчилар гапиради.
Изоҳ. Ўқитувчининг дарсига ва унинг фаолиятига бир соатлик дарс таҳлили бўйича хулоса чиқариб бўлмайди, танқидий баҳо бериш учун ўқитувчининг ҳар бир шаклдаги бир неча дарсини кузатиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Дарс ўтиш маҳорати, дарс мазмуни ва методини баҳолаш АНКЕТАСИ
Ф.И.Ш.
|
Мавзу:
|
Дарс тури:
|
№
|
I. Дарс ўтиш маҳоратини баҳолаш
|
Баҳолаш мезонлари
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
Асосий мавзунинг аниқ ёритилганлиги
|
|
|
|
|
2
|
Дарснинг аниқ режа асосида олиб борилганлиги
|
|
|
|
|
3
|
Кўргазмали қуроллар, компьютердан самарали фойдаланганлиги
|
|
|
|
|
4
|
Ўқитувчининг ўзини тута билиши
|
|
|
|
|
5
|
Ўқитувчининг таълим олувчиларни ўзига жалб қила олиш маҳорати
|
|
|
|
|
6
|
Ўқитувчининг ҳис-ҳаяжон билан дарс ўтиши
|
|
|
|
|
7
|
Ўқитувчининг таълим олувчиларни фаол қатнашиш ва савол беришга чақира олиши
|
|
|
|
|
8
|
Ўқитувчи таълим олувчилар томонидан берилган савол ва жавобларга саводхонлик билан муносабатда бўлиши
|
|
|
|
|
9
|
Ўқитувчининг нутқ маданияти
|
|
|
|
|
10
|
Умуман олганда дарс «яхши ўтилди»
|
|
|
|
|
|
II. Дарс мазмуни ва методини баҳолаш
|
|
|
|
|
11
|
Дарс мақсадининг аниқ ифода этилганлиги
|
|
|
|
|
12
|
Ўқитувчи танланган методга амал қилиши
|
|
|
|
|
13
|
Методикани яхши тушунишини намойиш этиши
|
|
|
|
|
14
|
Дарс мазмунини аниқ ифода этилиши
|
|
|
|
|
15
|
Ўз вақтида мантиқий ва тушунарли мисолларнинг келтирилиши
|
|
|
|
|
16
|
Ўқув материалини таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилганлигини мунтазам назорат қилиб борганлиги
|
|
|
|
|
17
|
Дарсда кириш, асосий қисм, якунловчи қисмларнинг мавжудлиги
|
|
|
|
|
18
|
Умуман олганда дарс яхши тузилган ва яхши ўтилди
|
|
|
|
|
Жами балл
|
|
|
|
|
Юқорида қайд этилган талабларни ҳар бир ўқитувчи томонидан тўла бажарилиши, улар томонидан самарали дарсни ташкил этишлари, унинг мақсадларига эришишни кафолатлашда муҳим ўрин тутади.
2-§. “Математика ўқитиш методикаси” ўқув фани мавзусининг назарий ва амалий машғулот лойиҳалари
Дарс ва ўқув машғулоти лойиҳаларини тузишга андоза сифатида “Математика ўқитиш методикаси” ўқув предмети мавзусининг назарий ва амалий машғулот лойиҳаларини келтирамиз.
Муайян ёки бошқа исталган ўқув предметининг назарий ва амалий машғулот лойиҳаларини тузиш учун, уч турдаги вазифалар бажарилиши шарт бўлиб, улар қуйидагича амалга оширилади:
Биринчи вазифа. “Математика ўқитиш методикаси” ўқув предметининг умумий жадвалларини тузиш. Бунинг учун:биринчи навбатда, “Математика ўқитиш методикаси” ўқув предметини ўзаро узвий боғлиқ қисмлардан ташкил топган яхлитлик сифатида тасаввур этиб, уни "Энг катта модул” (энг юқори иерархия поғона) деб қабул қилинди ва шу ўқув предметининг умумий мақсади белгиланди (4.1-жадвал).
Иккинчи навбатда, ўқув предмети ичидаги билимларнинг мантиқий боғлиқлиги ва фикрнинг тугалланганлигини инобатга олиб, унинг ичидаги ўқув материали бир нечта “Катта" модуллар (юқори иерархия поғона)га ажратилди ва уларнинг ҳам мақсадлари аниқланди (4.2-жадвал).
Учинчи навбатда, ҳар бир “Катта модул” ичидан мантиқан боғланган, шу билан биргаликда бир жуфт соатда таълим олувчиларга етказилиши лозим бўлган билимлар мажмуларини “Ўрта (ўрта иерархия поғона) модул”ларини ажратиб, уларнинг ҳам мақсадлари белгиланди (4.3-жадвал).
Шу билан "Педагогик технология" тамойиллари асосида “Математика ўқитиш методикаси” ўқув предметининг машғулотларини лойиҳалашнинг умумий жадваллари тузилган бўлади.
Бажариладиган иккинчи вазифа − ҳар бир жуфт соатлик ёки 45 ёки 80 дақиқалик ўқув машғулотларининг, яъни "Ўрта" модулларнинг хусусий жадвалларини тузиш.
Бунинг учун, биринчидан − бир жуфт соатлик ўқув машғулоти "Ўрта" модулни олиб, ичидан бир нечта “Кичик” (микро) модуллар ажратилади ва уларнинг мақсадлари ҳамда уларга ажратилган вақт белгиланади, “Кичик” модулларни ажратишда, педагогнинг шу ўқув машғулотининг ҳар бир бўлаги олдида қўйган мақсади ва ундаги фикрларнинг тугалланганлигидан келиб чиқилади;
Иккинчидан − ҳар бир жуфт соатлик ўқув машғулотидаги “Кичик” модуллар орқали бериладиган билимлар тизими ичидан таянч тушунчаларни ажратиб, улар асосида таълим олувчилар билим ва кўникмаларини баҳолаш учун назорат саволлари тузилади ва баҳолашнинг тур ва мезонлари аниқлаб олинади;
Учинчидан − ўқув машғулотининг ҳар бир “Кичик” модулида қўлланиладиган машғулотнинг тури ва типи белгилаб олинади;
Тўртинчидан − ҳар бир “Кичик” модулда ишлатиладиган педагогик услублар аниқланади. Шунда, интерфаол усуллар бу ерда услуб, яъни русчадаги "педагогик приём" вазифасини бажаради;
Бешинчидан − муайян ўқув муассасасида мавжуд ахборот-коммуникация технологиялардан ҳамда ҳар бир кичик модулдаги ўкув машғулотининг характеридан келиб чиқиб, ўқув машғулотини амалга оширишда фойдаланиладиган ахборот технология ва дидактик материаллар белгиланади.
Шу билан "Педагогик технология" тамойиллари асосида битта ўқув машғулотини лойиҳалашнинг хусусий жадвалларини тузиш вазифаси бажарилган бўлади.
Бажариладиган учинчи вазифа − ушбу ўқув машғулотининг лойиҳалаш хусусий жадвалларида кўрсатилган тартиб бўйича ўқув жараёнини амалга оширишнинг сценарийси ёзилади. Унда ҳар бир "Ўрта" модулда бериладиган билимлар бирма-бир ифодаланиб, уларни таълим олувчиларга етказишда қўлланиладиган дарс типи, педагогик услублар, ахборот-технология ва дидактик материалларнинг қўлланиш жойлари кўрсатилади.
Ушбу алгоритмга асосланиб, "Педагогик технология" тамойилларига суянган ҳолда, “Математика ўқитиш методикаси” ўқув фанига ўхшатиб исталган фан ўқув машғулотнинг лойиҳасини тузса бўлади[53].
Do'stlaringiz bilan baham: |