2-босқич. Ўрганилаётган ўқув предмети бўйича режалаштирилган машғулот мавзуси (фаолият мазмуни) бўйича:
умумий мақсадни аниқ белгилаш;
умумий мақсаддан келиб чиққан ҳолда мазкур мавзунинг кичик бўлимлар бўйича эришилиши керак бўлган хусусий мақсадларни белгилаш;
белгиланган таълим мақсадига эришиш асосида ҳал этилиши лозим бўлган вазифаларни ишлаб чиқиш лозим.
Таълим мақсади ва вазифаларини олдиндан аниқ, пухта белгилаб олишда:
ўқитувчи ва таълим олувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
белгиланган таълим мақсадига эришиш жараёнида вақтдан унумли фойдаланиш;
таълим жараёнида юзага келиши мумкин бўлган дидактик ва тарбиявий муаммоларнинг олдини олиш;
мавжуд шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш муҳим.
Натижада ўқув предмети (фаолият мазмуни)нинг ҳар бир мавзуси бўйича ягона, умумий ҳамда хусусий мақсадларга эришиш таъминланади.
3-босқич. Мазкур босқичда таълим мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёни мазмуни ишлаб чиқилади. Бунда, таълим жараёни:
ҳар бир мавзу бўйича ўқув материали мазмунини ёритишга хизмат қилувчи (фаолият мазмуни) назарий ва амалий билимлар мажмуини ифода этиш имконини беради;
ҳар бир мавзу бўйича таълим мазмуни ҳажмини аниқлаш талаб этилади;
ҳар бир мавзу бўйича таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган тушунча, кўникма ҳамда малакаларнинг ҳажми етарли даражада ўз аксини топиши талаб этилади. Чунки, таълим мазмунининг ғоявий жиҳатдан мукаммаллиги ва етарлилиги таълим олувчилар томонидан муайян билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиш даражаси билан белгиланади.
Мазкур босқич талабларининг тўғри амалга оширилиши таълим олувчилар томонидан белгиланган тушунчаларнинг ўзлаштирилиши, кўникма ва малакаларнинг шаклланишини таъминловчи шартларининг ишлаб чиқилганлигида намоён бўлади.
4-босқич. Мазкур босқич таълим жараёнини лойиҳалашнинг энг муҳим босқичи ҳисобланиб, у дарснинг шакли, метод ва воситаларини танлашни ўз ичига олади.
Маълумки, ҳар бир дарсни ташкил этиш методи, шакли ва воситалари тўғри ва ўринли танланиши кўзланган мақсадга эришишни олдиндан кафолатлашда муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи-назардан ҳам мазкур босқич талабларини бажаришга эришиш муҳим ҳисобланади. Чунки, улар ёрдами билангина ўқув предметининг мавзуси (фаолият мазмуни) бўйича назарий билимлар таълим олувчиларга узатилади, улар томонидан эса ушбу билимлар қабул қилиб олинади. Муайян машғулот учун энг қулай шакл, метод ва воситаларнинг тўғри танланиши таълим жараёнини мақсадлариги эришишни таъминлайди. Чунки, таълим шакли, метод ва воситаларининг тўғри танланиши машғулотларнинг қизиқарли, баҳс-мунозараларга бой бўлиши, ижодий тортишувларнинг юзага келишига асос бўлади ва пировардида, дарс бундай тарзда ташкил этиш таълим олувчиларни ижодий изланишга, фаолликка, эркин фикр юритишга ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |