Тошкент – 2016 Тожиев М


Шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш шартлари қуйидагилардан иборат



Download 1,69 Mb.
bet25/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш шартлари қуйидагилардан иборат:
таълим олувчи шахсини ҳар томонлама эркин ва ижодий ривожланиши учун қулай, зиддиятсиз ва хавфсиз шароитларни яратиб бериш;
таълим олувчиларнинг табиий имкониятларини рўёбга чиқариш;
ўқитувчининг таълим олувчи шахсини қабул қилиши, яъни унинг мақсадлари, ҳаяжонлари, қизиқишлари, қарашлари, муносабатларини қимматлидек тан олиши, унинг кучи ва имкониятларига ишониш;
таълим технологиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш жараёнида таълим олувчиларнинг ўқув фани бўйича билим, кўникма ва малакаларни қай даража эгаллагани ва шахс маданиятининг умумий ривожланиш даражасини олдиндан аниқлаш;
ҳар бир таълим олувчининг ёш психологик-физиологик хусусиятларни ҳисобга олиш;
ҳар бир таълим олувчи учун ўқув дастурларига нисбатан шахсий хусусияти ва ўқитиш таъсири остида унинг ривожланиш ўзгарувчанлигини шахсий имкониятлари даражасига мослаштириш;
унга ўзининг мустақил билим эгаллай олиши, англаши, ривожланиши йўлида доимий ёрдам кўрсатиш ва уни шунга ишонтириш;
ҳар бир таълим олувчида бўлиши мумкин бўлган ривожланиш ва сўниш истиқболларини аниқлаш, уларни холисона назорат қилиш ҳамда ташхис қилиш ва ҳ.з.
Ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизимида фанларни ўқитишда замонавий педагогик технологияни бевосита ва билвосита таълим жараёнига жорий қилишнинг асосий йўли мазмуни ва мақсади таълим самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган эскича ўқитиш тизимидан воз кечишдир.
Чунки, эски таълим тизимида ўқитишни давом эттириш таълим олувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини янада сусайтиради ва уларда боқимандалик кайфиятини рағбатлантиради.
Узлуксиз таълим тизимида ўқитиш таълим олувчиларда илмий дунёқарашни ва мантиқий тафаккур қила олиш қобилиятини шакллантиради ва ривожлантиради. Шунингдек, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантириш ва ўстириш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириш ҳамда бошқа фанларни чуқур ўрганиши учун зарур билимларни эгаллашига хизмат қилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда узлуксиз таълим тизимида ўқитишдан кўзда тутилган асосий мақсадларни қуйидагича белгилаш мумкин, масалан математикани ўқитишда:
таълим олувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштириб бориш орқали математик тушунча ва муносабатларни онгли равишда ўзлаштирилишига ва кундалик ҳаётий фаолиятларида қўллай олиш малака ҳамда кўникмаларни шакллантириш;
таълим олувчиларда изчил мантиқий фикрлашни шакллантириш орқали, уларнинг ақл-заковатини ривожланишига, табиат ва жамиятдаги муаммоларни ҳал этишнинг қулай йўллаларини топа олишларига кўмаклашиш;
инсоният камолоти, ҳаётнинг ривожланиши, техника ва технологиянинг такомиллашиб бориши асосида фанларни ўқитилишига бўлган талабларни ҳисобга олган ҳолда мактаб математика курсини бошқа фанларнинг замонавий ривожи билан уйғунлаштириш;
математика фанининг ривожига ҳисса қўшган қомусий олимларимиз ҳаёти ва илмий фаолияти билан таълим олувчиларни таништириш ҳамда шу орқали уларда ватанпарварлик, миллий ғурурни таркиб топтириш ва уни янада ривожлантириш;
жамият тараққиётида математика фаниннг аҳамиятини англаб етган ҳолда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми сифатида математика тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш;
таълим олувчиларда математик кўникмаларни шакллантириш ва мустақил фаолият юритиш кўникмаларини ҳосил қилиш ҳамда уни янада ривожлантириш орқали ўқув жараёнини демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш.
Узлуксиз таълим тизимида математика фанини ўқитишнинг вазифалари эса қуйидагилардан иборат:
сон ҳақидаги тасаввурларини ривожлантириш ва инсон ўз ҳаётий фаолияти жараёнида қўллаши мумкин бўлган ҳисоблашларнинг амалий кўникмаларини ва ҳисоблаш маданиятини шакллантириш;
алгебраик амалларни бажариш кўникмаларини шакллантириш, уларни математика ва бошқа соҳадаги масалаларни ечишда қўллаш;
ҳосил бўлган кўникмаларни математика ва бошқа соҳадаги масалаларни ечишда қўллаш;
функциялар хоссалари ва графикларини англанган ҳолда билиш;
текис фигуралар хоссаларини ўзлаштириш ва улардан амалий топшириқларни бажаришда қўллай олиш малака ва кўникмаларини шакллантириш;
ўрганилаётган математик тушунчаларнинг кундалик ҳаётда ва табиатда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни математик моделлаштириш воситаси эканлиги тўғрисида тасаввурларни шакллантириш;
фазовий жисмларнинг хоссаларини ўрганиш, бу хоссаларни амалий масалаларни ечишда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш ва бошқалар.



Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish