Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Галотан 
(фторотан, флюотан, наркотан) рангсиз, тиниқ учувчан 
суюқлик бўлиб, нафас йўлларини қитиқламайдиган ѐқимли хидга эга. У ўз-
ўзидан парчаланиш хусусиятига эга бўлган ягона галоген тутувчи 
анестетикдир. Шунинг учун у тимол билан стабилизация қилинади ва 
ѐруғликдан химоя қилувчи тўқ рангдаги идишларда сақланади. Таркибида 
стабилизаторнинг (тимол) мавжудлиги операциядан кейинги даврда 
кўнгил айниши ва қайт қилиш каби ножўя таъсирларнинг кўп учрашига 
сабаб бўлади деб хисобланади. Галотан дозага боғлиқ холда артериал 
гипотензия чақиради. Бу қон томирларнинг силлиқ мушаклари тонуси ва 
миокард қисқарувчанлигини камайтириши хисобига юз беради. Миокард 
депрессияси 
ва 
синус 
тугунидан 
импульс 
ўтказувчанлигининг 
секинлашуви бошқа анестетикларга нисбатан галотанда яққолроқ намоѐн 
бўлади. Одатда артериал гипотония барорецепторлар фаоллигини 
пасайтиради, бу эса сайѐр нервнинг қўзғалишини камайтиради ва юрак 
қисқаришлар сонини (ЮҚС) компенсатор равишда ортишига олиб келади 
(барорефлекс механизми). Галотан бошқа буғ хосил қилувчи 


40 
анестетикларга нисбатан ушбу механизмга кучлироқ салбий таъсир 
кўрсатади. Шу туфайли галотан билан ўтказилган анестезия пайтида 
беморда брадикардияга мойиллик аниқланса, энфлюран ва изофлюраннинг 
ишлатилиши тахикардияга сабаб бўлиши мумкин. Галотанда бошқа 
галоген тутувчи анестетиклардан кўра миокарднинг катехоламиноларга 
нисбатан сенсибилизациялаш даражаси кучлироқ. Бу эса бемор хаѐтига 
хавф солувчи юрак ритмининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шу 
туфайли ҳам адреналин, норадреналин ва допамин инфузияси фонида
феохромоцитомада, шунингдек кўпинча шиллиқ қаватлар анемизацияси 
учун адреналин қўлланилиб ўтказиладиган ЛОР-хирургик операцияларда 
ишлатилиши чекланган. Бошқа буғ хосил қилувчи анестетиклар каби 
галотан ҳам ташқи нафас функциясига салбий таъсир кўрсатади 
(камайтиради). Галотанли наркозда нафас депрессияси унинг дозасига 
боғлиқ бўлиб, у тўғридан-тўғри нафас марказига таъсири ва қовурғалараро 
мушаклар тонусининг сусайиши билан боғлиқ. У энфлюран ва 
изофлюрандан кўра кучли бронхолитик хисобланади ва астмада 
бронхоспазмни самарали бартараф эта олади. Шу билан бирга бошқа 
анестетиклардан кўра галотан мия қон томирларининг вазодилатациясига, 
мияда қон айланишининг кучайишига, калла ичи босимининг ортишга ва 
миянинг кислородга бўлган талабини камайишига олиб келади. 
Галотаннинг инсон организмидаги метаболизми анча юқори. У жигарда 
ноорганик фтор тутутвчи ўзининг асосий метаболити – трифторсирка 
кислотасигача оксидланади. Унинг яна бир оксидланувчи метаболити 
бўлиб бромид хисобланади. Айнан бромиднинг мавжудлиги галотанли 
анестезиядан кейин беморларнинг “уйқучанлиги” га сабаб бўлади деб 
хисобланади. Галотанли гепатит жуда кам учраса-да (1:35000 анестезияга) 
қисқа муддатда галотанли анестезиянинг такрорий қўлланилиши, 
шунингдек семизликда ишлатилиши токсик гепатит ривожланиш 
эхтимолини орттиради.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish