Азот (1) оксиди
(N
2
O) – хидсиз, рангсиз, хаводан оғир бўлган газли
анестетикдир. Кул рангдаги (хорижий давлатларда – хаво ранг), қора ранг
билан
“N
2
O”
ѐзув тасвири туширилган баллонларда чиқарилади.
Баллондаги газ босим остида қисилган суюқлик холатида бўлади. 1 л суюқ
N
2
O дан 500 л оловланмайдиган ва оловга хавфли бўлмаган газсимон N
2
O
хосил бўлади. Кислород билан N
2
O/О
2
2:1 ѐки 1:1 нисбатдаги аралашма
сифатида қўлланилиши кенг тарқалган. Гипоксияни олдини олиш
мақсадида ушбу нисбат 2:1 (30%) кам бўлмаслиги керак.
Азот (1) оксиди суст анестетик ва анальгетик хисобланади, шунинг
учун наркоз пайтида у бошқа ноингаляцион ва ингаляцион анестетиклар,
анальгетиклар, нейролептиклар ва транквилизаторлар билан бирга
қўлланилади.
Азот (1) оксиди қонда ва мия тўқимасида ѐмон эриганлиги туфайли
кириш наркози ва уйғониш даври тез кечади, шунингдек анестезияни
бошқариш ҳам осн ва қулайдир. Гемодинамик кўрсаткичлар деярли
ўзгармайди, миокарднинг катехоламинларга нисбатан сенсибилизацияси
содир бўлмайди. Унинг нафас олиш пайтидаги концентрацияси 50% дан
ортганда нафас маркази ва қовурғалараро мушаклар фаоллигига салбий
49
таъсир кўрсата бошлайди, бироқ бу таъсир галоген тутувчи анестетикларга
нисбатан камроқ акс этади. Азот (1) оксиди бронхиал мушаклар тонусини
бирмунча сусайтиради. Буғ хосил қилувчи анестетиклар каби у ҳам бош
мия қон томирларини кенгайишига ва унинг оқибатида мияда қон
айланишининг, калла ичи босимининг ортишига олиб келади.
Азот (1) оксидининг диффузияланиш хусусияти юқори бўлганлиги
туфайли у хаво тутувчи берк бўшлиқларда тўпланиб қолиши ва унинг
натижасида ушбу бўшлиқлар хажми ва/ѐки босимининг ортишига олиб
келиши мумкин. Шунинг учун ѐпиқ пневмотораксда, хаволи кисталарда,
хаво эмболиясида, пансинусит ва ҳ.ларда унинг қўлланилиши чекланган.
Худди шу сабаб туфайли анестезия давомида эндотрахеал найча,
ларингеал ниқоблар манжетасининг тўлишиш даражаси назорат
қилиниши, вақти-вақти билан уларни декомпрессия қилиб туриш зарур.
Бундан ташқари, азот (1) оксиди ўпкалар орқали жуда тез чиқиб кетиши
натижасида бир лахзада альвеоляр бўшлиқдаги кислородни сиқиб чиқариб,
унинг ўрнини эгаллаб олади, унинг оқибатида эса “диффуз гипоксия” деб
номланувчи феноменга сабаб бўлади. Худди шу жихатлар инобатга
олинган ҳолда азот (1) оксиди ингаляцияси тўхтатилганидан сўнг 5 дақиқа
давомида 100% кислород ингаляцияси давом эттирилиши зарур.
Азот (1) оксиди организмдан ўпкалар орқали ўзгаришсиз чиқиб
кетади, унинг метоболизми эса 0,004% ни ташкил этади. Азот (1) оксиди
қўлланилиши натижасида юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
беморнинг индивидуал кўтара олмаслиги билан боғлиқ бўлиб, у
операциядан кейинги даврда кўнгил айниши ва қусиш кўринишида намоѐн
бўлади. Бундан ташқари, азот (1) оксиди витамин В
12
ни инактивация
(фаоллигини йўқотиш) қилиш таъсирига эга. Унинг натижасида эса
метионинсинтетаза фаоллиги камаяди, бу эса ДНК синтезининг бузилиш
эхтимолини оширади. Бир томондан, ушбу бузилишлар лейкопения билан
кечувчи суяк кўмиги функциясининг транзитор бузилишига, айрим
50
холларда хатто агранулоцитоз ва мегалобласт анемиягача олиб келиши
мумкин. Иккинчи томондан эса эмбрионнинг муртак хужайралари
шаклланиш жараѐнида мутаген ўзгаришлар эхтимолини оширади.
Юқоридаги сабабларга кўра I ва II уч ойлик хомиладорликка эга бўлган
аѐлларда азот (1) оксиди билан анестезия ўтказиш тавсия этилмайди.
Хомиладор аѐлларга N
2
O билан анестезия ўтказиш режалаштирилган
бўлса, шунингдек операция хонасида доимий фаолият юритадиган туғиш
ѐшидаги аѐлларга профилактик мақсадда фолий кислота препарталари
(витамин В
12
коферментлари) буюрилиши зарур.
Ксенон
(Хе) – рангсиз, хидсиз ва таъмсиз бўлган инерт газ бўлиб у
ѐнмайди, детонацияга учрамайди ва оловланишга хавфли эмас. У қора
рангли, сариқ рангда “тиббий ксенон” ѐзуви тасвири туширилган
баллонларда ишлаб чиқилади. Ксенон баллонларда 50 атм босими остида
газсимон холда бўлади.
Инерт газларнинг, шунингдек ксеноннинг наркотик хусусиятлари
мавжудлиги тўғрисидаги фикр катта чуқурликдаги сув остига шўнғиш
амалиѐтининг ривожланиши ва сув остига шўнғувчиларда “катта
чуқурликдан маст бўлиш” симптомининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
Инерт газ бўлганлиги туфайли у кимѐвий реакцияларга учрамайди,
шунингдек адсорбентлар билан хам реакцияга киришмайди, нафас
йўлларини таъсирламайди, организмда биотрансформацияга учрамайди ва
ўпка, тери орқали ўзгаришсиз чиқиб кетади. Хе ва азот (1) оксидининг
галоген тутувчи анестетиклардан яна бир аҳамиятли афзаллиги шундаки,
улар хеч қачон ѐмон сифатли гипертермия ривожланишига олиб келмайди.
Ксеноннинг МАК катталиги тўғрисида ханузгача бир тўхтамга
келинмаган, у 50-71% ни ташкил қидлади деб хисобланади. Унинг МАК
кўрсаткичи азот (1) оксидига нисбатан (105%) анча кам, шунинг учун
ксенонли моноанестезия билан наркознинг хирургик даражасига эришиш
мумкин.
51
Ксеноннинг λ
қ/г
ва λ
м/г
коэффициентлари барча маълум бўлган
ингаляцион анестетиклардан энг паст кўрсаткичларга эга. Бу эса кириш
наркози ва уйғониш даврининг жуда тезлиги билан намоѐн бўлади ва
анестезиянинг осон бошқарилишини таъминлайди. Бу борада ксенонга
тенг келадиган бошқа ингаляцион анестетиклар йўқ: хушнинг йўқолиши
0,8-1,1 дақиқани ташкил қилади, ингаляция бошланганидан 4-5 дақиқа
ўтиб эса хирургик босқичга эга бўлиш мумкин. Уйғониш эса шиддатли
равишда тез юзага келади. Ксенон ингаляциясидан 2-3 дақиқа ўтиб бемор
хуши тўлиқ тикланади, ѐқимсиз субъектив сезгилар кузатилмайди.
Бошқа буғ ҳосил қилувчи анестетиклар каби, ксенон билан
ўтказилган анестезия ҳам кичик операцияларни ўтказиш имконини
берувчи миорелаксацияни таъминлай олади. Азот (1) оксиди
қўлланилганда мушак релаксацияси кузатилмайди, шу билан бирга унга
нисбатан ксенон кучли анальгетик хусусиятга ҳам эга. Яъни баъзи қорин
бўшлиғи операцияларининг (масалан холецистэктомия) энг жарохатли
босқичларини ҳам фентанил ѐки бошқа наркотик аналгетиклар қўллмасдан
ксенонли моноанестезия остида ўтказиш мумкин.
Ксенон мия қон айланишини бир оз орттиради. Хозирги пайтда
ксенон калла ичи босимини оширмайди деб хисобланади. Наркоз пайтида
у меърий кўрсаткичларга яқин бўлган турғун гемодинамикани таъминлай
олади: АБ тушмайди, сезиларсиз брадикардия кузатилиши мумкин. Бошқа
галоген тутувчи анестетиклардан фарқли равишда ксенон миокард
депрессияисни юзага келтирмайди, юрак цикли фазали тузилмасини
ўзгартирмайди,
миокардни
катехоламнга
нисбатан
сенсибилизацияламайди, шунинг учун юрак-қон томир касалликлари бор
бўлган беморларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Ксенонли анестезия давомида нафас сони камаяди, бироқ нафас
хажмининг ортиши хисобига ўпканинг минутли вентиляцияси ортади.
52
Бошқа ингаляцион анестетиклар қўллангандаги каби ксенонда нафас
депрессияси кузатилмайди.
Ксенонли анестезиянинг асосий камчилиги худди азот (1) оксиди
кабидир. Биринчидан ўзининг юқори диффуз хусусиятга эга эканлигидан у
ѐпиқ бўшлиқларда тўпланиб қолиши мумкин, иккинчидан эса ксенон
ингаляция якунланиши билан 5 дақиқа давомида 100% ли кислород
ингаляцияси давом эттирилиши зарур.
Ксенон организмда биотрансформацияга учрамаганлиги сабабли у
аъзо ва тўқималарга токсик таъсир кўрсатмайди. Гепато- ва нефротоксик
таъсири кузатилмаган.
Хулоса қилиб айтганда, хозирги кунда маълум бўлган ингаляцион
ѐки ноингаляцион наркоз воситаларига қараганда ксеноннинг афзаллиги
бирмунча юқори бўлиб, у “мукаммал анестетик” даражасига яқин кела
олади. Шу билан бирга ксенон таннархининг қимматлиги уни
анестезиологик амалиѐтда кенг қўлланилишини чекламоқда. Ксенон
ингаляцияси минимал ѐки паст оқимли ярим ѐпиқ контурда юборилиши ва
чиқарилаѐтган газ аралашмасини қайта ушлаб қолиш (рециклинг) тизимига
эга бўлган ускуналардан фойдаланиш унинг иқтисодий жихатдан кам
сарфланишига эришиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |