- РЕЖА:
- Нуклеин кислотасининг ирсий ахборотни сақловчи ва наслдан-наслга ўтказувчи сифатида асосий структуравий ва функционал хоссалари.
- ДНК, РНК ва оқсил молекулаларининг биосинтези. ДНК репликацияси.
- 3. Мутация жараёни ва ДНК репарацияси.
- ДНК МОЛЕКУЛАСИДАГИ ЎЗГАРИШ ВА БУЗИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ
- Ҳар бир тирик организмнинг ирсий белгилари ҳақидагн ахборот ДНК занжирида нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида жойлашган. Нуклеин кислоталари юқори молекуляр биополимер бўлиб, жуда кўп мономерлардан тузилгандир. Бу мономерлар нуклеотидлар деб аталади. Шунинг учун ДНК занжири полинуклеотид молекула деб аталади. Мононуклеотидлар фосфат, моносахарид пентоза-рибоза ёки дезоксирибозадан ва азот асосларидан: пурин ва примидин асосидан ташкил топган.
- Азот асосларини кўпинча номларнинг ҳарфлари билан кўрсатиш қабул қилинган: аденин А (А), гуанин Г(G), цитозин (Ц) (С), урацил У (U), тимип Т (Т) ДНК молекуласи фосфат кислота, дезоксирибоза ва аденин, гуанин, цитозин ва тамин нуклеотидларини тутади. РНК занжири ДНК молекуласидан фарқли ўлароқ дезоксирибоза ўрнига рибоза ва тимин ўрнига урацил тутади. Нуклеин кислоталаридаги нуклеотидлар кетма-кетлиги уларнинг бирламчи структурасини ташкил этади.
- ДНК молекуласининг қўш занжири унинг иккиламчи струк-турасини на унинг фазовий конформацияси учламчи структурасини ташкил этади. ДНК занжиридаги Г-Ц нуклеотидлари учта, А-Т нуклиотидлари иккита водород боғи билан боглангандир. ДНК молекуласининг асосий физик хусусиятларига: нуклеотид таркиби, температураси, сузиш зичлиги, циклик ёки циклик бўлмаган структураси, оптик зичлиги ва молекуляр массаси киради. ДНК ўсимлик ҳужайрасида ядрода,. хлоропластда ва митохондрияда жойлашган. Ҳайвон ҳужайрасида. эса ядрода ва митохондрияда жойлашган. Бактерияларда ҳужайра ички мембраналари билан бириккан ҳолда, вирусларда эса оқсил қобиғи билан ўралган ҳолда учрайди.
- РНК молекуласи ўзининг функционал хусусиятларига кўра уч типга бўлинади (иРНК; рРНК; тРНК). Улар ўз ўлчами билан бир-биридан катта фарқ қилади (тРНК-70-100; рРНК-100-3100; иРНК-25000" 1000000 нуклеотид).
- ТРНК оқсил синтези жараёнида фаоллашган аминокислотани аминоацил учига бириктириб олиб, уни рибосомадаги махсус жойга ўтказади ва ўзи рибосомалар юзаси буйича тортилган иРНКнинг аниқ кичик қисмига комплементарлик асосида боғланади. Мазкур жараёнда тРНК айни аминокислотани синтезланаётган оқсил молекуласининг маълум жойига ўрнашишини мРНКадаги код асосида амалга оширади, яъни адапторлик ролини ўйнайди.
- иРНК ДНК занжиридаги ирсий ахборотдан нусха олиб, кўчириб олинган ахборотни сақлайди ва оқсил синтези жараёнида матрица вазифасини бажаради. иРНКдаги нуклеотидлар қаторини оқсил молекуласидаги аминокислоталар қаторига ўтиши, яъни нуклеин кислотадаги маълумотни тегишли аминокислоталар қатори шаклида амалга ошиши информациянинг ўқилиши деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |