Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

9.1. Ингаляцион анестетиклар.
Анестезиология ривожланишининг илк босқичларида шифокорлар 
тасарруфида атиги бир нечтагина ингаляцион анестетиклар – тиббий эфир, 
хлороформ ва циклопропан бўлган холос. Уларни қўллаш бирмунча 
қийинчиликлар билан амалга оширилган, чунки ушбу анестетиклар осон 
оловланиш, портлаш хавфига эга бўлиш билан бирга, кўпинча беморларда 
ножўя реакцияларга сабаб бўлган. Хозирги пайтга келиб ушбу 
анестетиклар қўлланилмай қўйган ва фақатгина тарихий аҳамиятга эга. 
Галоген тутвчи анестетиклардан биринчи бўлиб 1951 йилда галотан 
синтезланган ва уларнинг юқори самарага эга эканлиги, шунингдек
портлаш ва оловланиш хавфи йўқлиги боис анестезиологияда катта 
бурилиш ясади. Галотан наркознинг текис индукцияси ва кечишини 
таъминловчи қониқарли фармакодинамик хусусиятларга эга бўлса-да, уни 
“мукаммал анестетик” деб бўлмайди: унинг организмдаги метаболизми 
анча юқори бўлиб, сингдирилган дозанинг 15-20% ни ташкил қилади ва 
жигар, буйракларга токсик таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу жихатлар 
ингаляцион наркоз учун бошқа воситаларни жадал равишда излашни 
тақозо қилди. 1960 йилда метоксифлюран (пентран) ишлаб чиқилди, бироқ 
унинг метоболизм даражаси галотандан ҳам юқори эканлиги (50% гача) 
маълум бўлди, баъзи беморларда эса наркоздан кейинги даврда токсик 
нефрит ривожланишига сабаб бўлганллиги туфайли хозирги пайтда 
қўлланилмайди. Шундай қилиб, галотан ва метоксифлюран галоген 
тутувчи анестетикларнинг “биринчи авлоди” ни ташкил қилди. Энфлюран 
кейинги авлод анестетикларидан бири бўлиб, у 1971 йилдан бошлаб, 


34 
кейинроқ эса, 1980 йилдан бошлаб изофлюран ишлатила бошланди. 
Энфлюран ва изофлюран “иккинчи авлод” анестетиклари қаторидан жой 
олдилар. Ушбу икки анестетиклар галотанга нисбатан юқори 
самарадорликка эга бўлиб тез индукцияланиш ва беморни наркоздан тез 
уйғотиш имконини беради. 2-авлод анестетикларининг яна бир фарқли 
жихати улар биотрансформациясининг жуда пастлиги ва токсик 
реакцияларнинг кам учрашидир. 
“Учинчи авлод” препаратларига севофлюран (1990 й.) ва дезфлюран 
(1993 й.), шунингдек инерт газ хисобланувчи ксенон (1999 й.) киради. 
Бошқа ингаляцион анестетиклардан индукцияланиш ва уйғонишнинг янада 
тезлиги, шунингдек минимал токсикликка эгалиги ушбу авлод 
анестетикларининг асосий афзалликлари хисобланади. 
9.1-жадвал. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish