Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси


Седатив ва анксиолитик препаратлар



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Седатив ва анксиолитик препаратлар. 
Диазепам (реланиум, 
седуксен) болаларда премедикация учун энг кўп қўлланиладиган восита 
хисобланади. Ушбу препарат юрак қон-томир ва нафас тизимига минимал 
таъсир кўрсатиб, кучли седатив, анксиолитик ва антиконвульсив таъсирга 
эга.
Мидазолам (дормикум, флормидал) – диазепамга нисбатан таъсири 
тез бошланувчи ва қисқа таъсирга эга бўлган сувда эрувчи бензодиаземин 
хисобланади. Ушбу препарат болани тез ва самарали тинчлантиради ва 
ота-онасидан ажратилгандаги рухий-эмоционал стрессни бартараф қилади. 
Мидозаламни 0,5-0,75 мг/кг миқдорда перорал юбориш (олча сиропи 
билан бирга) седатив самарани таъминлайди ва 20-30-дақиқага келиб 
боладаги хавотирли холатни бартараф қилади. Премедикация учун 
мидазоламнинг вена ичига юбориш дозаси 0,05-0,1 мг/кг ни, мушак ичига 
юбориш дозаси – 0,08-0,2 мг/кг ни ташкил қилади. Мидазоламнинг юқори 
дозалари нафас депрессиясини чақириши мумкин. 
Нейролептиклар.
Ушбу гуруҳ препаратларидан педиатрик анестезиологияда энг кўп 
қўлланиладигани дроперидол (дегидробензопердол) дир. Дроперидол 0,15-
0,2 мг/кг дозада юборилганда тўла хотиржамлик, атрофдагиларга 
бефарқлик, фаол харакатларнинг йўқолиши, вегетатив турғунликка олиб 
келувчи “нейролептик синдром” деб аталувчи холатни чақиради. 
Дроперидол премедикация учун қўлланиладиган препаратлар орасида 
бензодиазепинлардан кейинги ўринда туради. 
Наркотик анальгетиклар. 
Наркотик анальгетиклар кўнгил айниши, 
қайт қилиш, бош айланиши каби ножўя таъсирларни келтириб 
чиқарганлиги сабабали премедикация сифатида кам қўлланилади. Морфин 
эрта ѐшли болаларда сезиларли бўлган нафас депрессиясини чақириши 


31 
мумкин. Меперидин (промедол) эса суст седатив самарага эга бўлишига 
қарамай қайт қилишга сабаб бўлиши мумкин. Суфентанилни интраназал 
қўллаш (томчиларда) бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалариунинг 
юқори самарадорликка эга эканлигини кўрсатди, бироқ у ҳам ўзига хос 
даво чораларини талаб қилувчи нафас депрессиясига олиб келади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish