8.2.6.
Сув-туз алмашинуви ва метаболизм
Баъзи туғма нуқсонлар (Гиршпрунг касаллиги, мегадолихосигма ва
б.) ва бошқа касалликлар, айниқса йирингли-яллиғланиш касалликлари,
қорин бўшлиғи аъзолари, ўпкалар, буйраклар, ѐмон сифатли ўсмалар,
куйиш касалликларитурли даражадаги сув-электролит алмашинуви ва
метоболизм бузилишлари билан кечади. Мазкур бузилишларнинг клиник
ва лаборатор диагностикаси ва уларни бартараф қилиш анестезиолог
вазифаларидан бири бўлиб хисобланади. Режали равишда ўтказиладиган
операцияларда ушбу бузилишларни бартараф қилиш учун кетадиган вақт
мобайнида операция олди тайѐргарлиги ўтказилади. Ушбу беморларда
ўтказиладиган инфузион терапия улардаги гипорволемия, дегидратация,
кислота-ишқор мувозанати ва метаболизм бузилишлари, интоксикация,
анемия каби бузилишларни бартараф қилишга қаратилади. Инфузион
воситаларни танлаш, уларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари, юборилиш
тартиби биринчи ўринда бартараф қилиниши лозим бўлган бузилишларга
қараб белгиланади. Операция олди тайѐргарлиги жараѐнида метаболизм,
микроциркуляция ва қоннинг гемостатик потенциалини яхшилаш
мақсадида баъзи беморларга мембраностабилизаторлар, дезагрегантлар,
ангиопротекторлар, витаминлар коферментлари, тромбоцитар гемостаз
активаторлари ва бошқа препаратлар ҳам буюрилади.
Шошилинч ўтказиладиган операцияларда инфузион терапия хажми
ва давомийлиги беморнинг оғирлик даражаси, аниқланган гемодинамик,
газ
алмашинуви,
сув-электролит
алмашинуви
ва
метаболизм
бузилишларига кўра амалаг оширилади. Беморнинг оғирлик даражаси ва
аниқланган бузилишлар даражаси қанчалик юқори бўлса операция олди
тайѐргарлиги вақт ва интенсивлигига кўра шунчалик даомли бўлади. Ушбу
тайѐргарликнинг максимал давомийлиги 4 соатдан ортмаслиги, инфузион
терапия хажми эса мавжуд бўлган танқисликнинг 50% ни таъминлаши
керак. Тажрибадан маълумки, агар бемор боланинг ахволи тўғри
22
бахоланса, рационал, мавжуд бузилишлар тури ва вақти бўйича операция
олди тайѐргарлиги ўтказилган бўлса, хар доим бемор холатини яхшилашга,
операцияни кам хавф билан бажаришга ва операциядан кейинги даврнинг
енгил кечишига эришилади.
Операциядан
олдин
бемор
боланинг
холати
бахолангач,
анестезиологик қўлланма ва операциянинг хавф даражаси аниқланади.
Операцион-анестезиологик хавф қуйидаги омилларга кўра белгиланади:
беморнинг холати, ѐши, операциянинг жарохатлилик даражаси ва
давомийлиги. Табиийки, ушбу омиллар қаторига жаррох ва анестезиолог
малакаси ва тажрибаси, аппаратура ва кузатув ускуналарнинг мавжудлиги,
шунингдек операциянинг шошилинчлиги хам инобатга олиниши зарур.
Операцион-анестезиологик хавфни белгилаш қатор давлатлар
стандартлари ва тавсияларига киритилган, жумлдан Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 2-октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси аҳолисига анестезиология ва реаниматология
хизматини ташкил килишни такомиллаштириш чора тадбирлари”
тугрисидаги 293-сонли буйруғининг иловаси сифатида “Анестезия
хавфини бахолаш низоми” ишлаб чиқилган бўлиб улар қуйидагилардан
иборат:
1.
Ўтказиладиган операциянинг хажми ва характерига, беморнинг
соматик холатига караб анестезия хавфи белгиланади.
2.
Ўтказиладиган операциянинг хажми ва характери, беморнинг
соматик холати балларда бахоланади.
3.
Беморнинг соматик холатини бахолаш:
3.1. Касаллиги бир хил, тизимли бузилишлари йўқ беморлар
(амалий соғлом кишилар) -1 балл;
3.2. Организм фаолиятини унча бузмайдиган, гомеостазни
сезиларли ўзгартирмаган енгил ва ўрта бузилишлари бор беморлар -2 балл;
23
3.3. Организм фаолиятини ўзгартирган, лекин меҳнат кобилятини
йуқолишига олиб келмаган оғир тизимли бузилишлари бор беморлар
- 3 балл;
3.4. Организм хаѐтига жиддий хавф солувчи ва мехнат қобилятини
йўқолишига олиб келган оғир тизимли бузилишлари бор беморлар - 4
балл;
3.5. Ахволи нихоятда огир, 24 соат давомида ўлиши мумкин бўлган
беморлар - 5 балл.
4. Ўтказиладиган операциянинг хажми ва характерини бахолаш:
4.1. Кичик хажмдаги операциялар (қорин бўшлиғидаги, ѐнбош
сохасинидаги операциялар кичик хажмли йирингли бўшлиқни очиш,
бармоқлар ва товондаги кисталарни олиб ташлаш, боғлов ишлари ва
гемороидал тугунни олиб ташлаш, асоратланмаган аппендоэктомия ва
чуррани очиш, периферик нервлар пластикаси, ангиография ва
эндоваскуляр операциялар, бошқа кам учрайдиган шунга ўхшаш
операциялар) -1 балл.
4.2. Ўрта хажмдаги операциялар (катта операцияни талаб қилувчи
ѐмон сифатли ўсмалар, катта хажмли йирингли бўшлиқни очиш
операциялари, оѐқ-қўллар сохаси ампутацияси, периферик қон
томирлардаги жаррохлик амалиѐти, асоратланган аппендоэктомия ва
чуррани олиб ташлаш операциялари, торакотомия ва лапаратомия
амалиѐти, интракраниал ва интравертебрал йирингли бўшлиқларни очиш,
асоратланмаган дискэктомия, бош нуқсонларини пластика қилиш,
гематомаларни эндоскопик олиб ташлаш, бошқа шунга ўхшаш мураккаб
операциялар)-2 балл.
4.3. Катта хажмли операциялар (қорин бўшлиғидаги радикал
жаррохлик амалиѐти) юқоридагилардан ташкари кўкрак қафасидаги
радикал операциялар, оѐқ-қўллар ампутацияси, бош ва орқа миядаги
хажмли касалликлар, умуртқа поғонасининг бел ва кўкрак қафаси
24
сохасини турғунлаштирадиган операциялар, торакотомия ва люмботомия
кўринишдаги,
ликворошунтлаш
амалиѐти,
гипофиз
аденомасиии
транссфеноидал олиб ташлаш - 3 балл.
4.4. Алохида шароитда ўтказиладиган операциялар (юракда, йирик
қон томирлардаги операциялари, сунъий қон айланиш орқали
ўтказиладиган операциялар, бош мия энса сохаси бўшлиқларида
жойлашган патологик холатларда гипотермия шароитида ўтказиладиган
операциялар, бош мияда бошқа катта хажмли жараѐнлар дислокацион
синдром билан қўшилиб келганда, бош мия қон томирлари
патологияларида
(клапанли
артериал
аневризмалар,
симультант
операциялар) - 4 балл.
5. Анестезия хавфи тўғрисидаги маълумот тиббий хужжатда
қуйидагича белгиланади: беморнинг соматик холатини бахолаш бали
суратда, операция хажми ва характери бали махражда, шошилинч
операцияларда эса "Э" харфи билан белгиланади.
Юқорида келтирилган меъѐрий хужжатдан кўриниб турганидек,
болаларда кечадиган хусусиятлар ва хавф омиллари (чала туғилганлик ва
х) киритилмаган бўлиб, ушбу хужжат катталар анестезиологиясига
тегишли муаммоларни қамраб олган.
Болаларда операцион-анестезиологик хавфни белгилаш учун Россия
Федерацияси
анестезиолог-реаниматологларининг
илмий
жамияти
томонидан ишлаб чиқилган “Педиатрияда операцион-анестезиологик хавф
омиллари таснифи”дан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
1.
Бемор ѐшига кўра: 4-15 ѐш -1 балл, 1-3 ѐш – 2 балл, 3-12 ойлик – 3
балл, 3 ойгача-4 балл;
2.
Умумий холатни бахолаш: қониқарли – 1 балл, ўрта оғирликда – 2
балл, оғир даражада – 4 балл, ўта оғир даражада – 6 балл;
3.
Операциянинг жарохатлилик даражаси: кичик – 1балл, ўрта -2
балл, жарохатли – 3 балл, ўта жарохатли – 4 балл;
25
4.
Хавф даражаси:
I даража (сезиларсиз) – 3 балл;
II даража – 4-5 балл;
III даража (ўрта) – 6-7 балл;
IV даража (сезиларли) – 8-10 балл
V даража (ўта оғир) – 10 баллдан юқори.
Режали операциядан олдин ўтказиладиган лаборатор текширишлар
хажми ханузгача музокараларга сабаб бўлмоқда. Шунга қарамасдан,
кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра чақалоқларда, айниқса чала
туғилган чақалоқларда кўп учрайдиган ва тез асоратланишга олиб келувчи
анемияни аниқлаш учун гемоглабин ва нематокрит кўрсаткичи аниқлаш
шарт этиб кўрсатилган. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш шунингдек
анамнезида анемия мавжуд бўлган ва тизимли ксалликлари бор бўлган
каттароқ ѐшдаги болаларда, шунингдек интраоперацияон қон кетиш хавфи
юқори бўлган болаларда хам ўтказилиши лозим.
Режали операциядан олдин минимал лаборатор текширувлар ўз
ичига қуйидагиларни олади:
1.
Қон гуруҳи ва резус-омил;
2.
Умумий қон тахлили+гемосиндром (тромбоцитлар сони, қон ивиш
вақти);
3.
Қоннинг биохимик тахлили;
4.
HBs-Ag ва одамм иммун таныислиги сндроми;
5.
Электрокардиограмма, юрак туғма нуқсонига шубха бўлса
эхокардиограмма;
6.
Узоқ муддатли ва жарохатли бўлган, қон кетиш хавфи юқори
бўлган операциялардан олди кислота-ишқор мувозанати, Hb, Ht, қондаги
қанд миқдори, К, Na миыдорини аниқлаш;
7.
Ёндош касалликлари бўлганда мутахассис маслахати.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |