Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

ректал 
йўл 
орқали 
микрохуқналар (пентобарбитал, метогекситал, мидазолам, атропин ва б.), 
шунингдек суппозиторийлар шклида юборилиши 3 ѐшгача бўлган 
болаларда қулай хисобланади. Ректал юборилган препаратларнинг 
сўрилиш тезлиги турлича бўлганлиги туфайли премедикациянинг яхши 
самарага эришиш тезлигини олдиндан белгилаш қийинчилик туғдиради.
8.3.2. Премедикация учун қўлланиладиган дори воситалари 
Антихолинергик препаратлар. 
Агар анестезия пайтида холинергик 
таъсирга эга бўлган препаратлар (сукцинилхолин, фторотан) қўлланилиши 
ѐки нафас йўлларини таъсирловчи инструментал муолажалар (трахея 
интубацияси, бронхоскопия) ўтказиш кўзда тутилган бўлса, гипотензия ва 
юрак ритмининг бузилиши каби асоратларга олиб келувчи брадикардия юз 
бериш эхтимолини ѐдда тутиш лозим. Бундай холатларда премедикация 
таркибида албатта антихолинергик воситалар (атропин, метацин, 
гликопирролат, гиосцин) бўлиши шартдир. Агар анестезия режасига 
холинергик препаратларни қўллаш киритилмаган бўлса операциядан 


29 
олдин атропин юборилмаслиги мумкин, бироқ анестезиологда зарурат 
туғилган пайтда ушбу препаратларни дархол юбориш имконияти бўлиши 
лозим. Атропиннинг антихолинергик хусусияти вагус рефлексларини 
самарали блоклаш ва нафас йўллари секрециясини камайтириш имконини 
беради. Атропин бевосита кириш наркозидан олдин вена ичига 
юборилиши мумкин, агар тиопентал натрий ишлатиладиган бўлса 
аралашма шаклида юборилиши мумкин. Ушбу усул тез самарага эришиш 
бўйича қулай бўлиши билан бирга, мушак ичига юборилгандаги оғриқ 
хисобига болани салбий рухий-эмоционал холатдан, оғизнинг қурши каби 
нохуш сезгилардан фориғ қилади. Шошилинч холатларда, агар вена ичига 
киритиш йўли таъминланмаган бўлса 1 мл физиологик эритмада эритилган 
атропиннинг стандарт дозасини трахея ичига юбориш хам тез самара 
беради. Шуни ѐдда тутиш лозимки, 1 ѐшгача бўлган болаларда 
атропиннинг таъсири бир оз чўзилишини инобатга олган холда, 
атропиннинг мусбат хронтроп таъсирига эришиш учун олдинроқ 
юборилиши керак. Атропин юборишга монеълик бўлиб турғун тахикардия 
билан кечувчи юрак касалликлари, индивидуал мос келмаслик 
хисобланади. Бундан ташқари Даун синдроми бўлган болалар хам 
атропинга нисбатан юқори сезувчанликка эга бўлиши адабиѐтларда 
келтирилган. Метацин юборилиши тахикардияга камроқ сабаб бўлади, 
сўлак ва бронхиал безлар секрециясини кучлироқ тўхтатади ва бронхлар 
силлиқ мушакларини яхшироқ бўшаштиради. 
Гиосцин (скополамин) – атропиннинг чап изомери бўлиб, 
атропиндан фарқли ўлароқ марказий холинолитик таъсири кучлироқ, бу 
эса марказий асаб тизимини тормозлаш даражасини кучайтиради. 
Барбитуратлар. 
Барбитуратлар (пентобарбитал, фенобарбитал) 
седатив, ухлатувчи ва талвасага қарши таъсир кўрсатади. Одатда 
операциядан олдин ѐши каттароқ бўлган болаларда ухлатувчи сифатида 


30 
буюрилади. Барбитуратларнинг метаболизми тезлиги паст бўлганлиги 
туфайли 6 ойгача бўлган болаларга буюрилмайди. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish