Энфлюранли наркоз.
Болаларда кириш наркози равон кечади, чунки
бу анестетик ѐыимли эфир ҳидга эга бўлиб юқори нафас йўллари шиллиқ
қаватларини қитиқламайди. Наркознинг бошланғич (I) босқичи ингаляция
бошланганидан 1-1,5 дақиқадан сўнг бемор хушининг йўқолиши билан
тугайди. Бу пайтда оғриқ сезгиси ҳали сақланган бўлади.
Наркознинг ўткинчи (II) босқичи 2-3 дақиқа давом этади. Кўз
қорачиғи тезда тораяди, сўнгра аста-секин рефлекслар, мушаклар тонуси
сусая боради, ва охирги ўринда оғриқ сезгиси йўқолади. Энфлюранли
наркоз ўтказилганда болаларда қўзғалиш деярли кузатилмайди. Хирургик
(III
1
) босқич энфлюраннинг буғлатгичдаги концентрацияси 3,5-4,0 хажм %
га етказилганда 4-5 дақиқада юзага келади. Ушбу даврда мустақил
нафаснинг сустлашуви кузатилиши мумкин, бу эса кўп ҳолларда
ўпкаларнинг сунъий вентиляцияси ўтказилишини тақозо қилиши мумкин.
АБ пасайиши, ЮҚС нинг компенсатор равишда ортишига олиб келади.
Бир компонентли энфлюранли наркозда хирургик босқични ушлаб туриш
учун унинг буғлатгичдаги концентрацияси 2,5-3,0 хажм % гача, кўп
компенентли наркозда эса 1,0-1,2 хажм % гача камайтирилади. Наркоздан
чиқиш пайтида энфлюран концентрациясини пасайтириш фақатгина
58
терига чок қўйила бошланганда амалга оширилади, чунки бу анестетик
организмдан тез чиқиб кетиш хусусиятига эга.
Шундай қилиб, энфлюраннинг галотанга нисбатан афзалликлари
қуйидагича: 1) кириш наркози ва уйғониш даври муддатларининг
қисқалиги, ва 2) организмда биотрансформациясининг пастлиги, токсик
реакцияларнинг камлиги.
Изофлюранли наркоз.
Болаларда изофлюран билан кириш наркози
ўтказилмайди, чунки у юқори нафас йўлларининг қитиқланиши билан
боғлиқ бўлган йўтал, нафаснинг тўхтаб қолиши ва ларингоспазм чақириши
мумкин. Шунинг учун ҳам изофлюранли наркоз бир компонентли бўла
олмайди: индукция севофлюран, энфлюран, галотан ѐки вена ичи
анестетиклари ѐрдамида бажарилади. Индукция тугалланиши билан
мазкур анестетикларни юбориш тўхтатилади ва изофлюран ингаляциясига
киришилади. Модомики, мононаркоз режалаштирилган тақдирда,
буғлатгичнинг дозиметрик доирасидаги кўрсаткич дарҳол 2,-2,5 хажм %
гача кўтарилади, агар кўп компонентли наркоз режалаштирилган бўлса
0,8-1,0 хажм % га ўрнатилади.
Изофлюранли наркозда хирургик босқич унинг дозасига боғлиқ
бўлган нафас депрессияси, АБ нинг тушиши, қорачиқларнинг торайиши,
кўз олмаларининг марказий жойлашуви ва суст миорелаксация билан
тавсифланади. Галотандандан фарқли ўлароқ изофлюранда энфлюрандаги
каби
ЮҚС ортиши
кузатилади.
Умуман олганда изофлюран
гемодинамикага галотан ва энфлюранга қараганда камроқ таъсир
кўрсатади. Шунинг учун у дезфлюран билан бир қаторда анестезияни
қувватлаб турувчи танлов препарати хисобланади. Уйғониш тез юз беради:
болаларда изофлюран ингаляцияси тўхтатилиши билан 3-4 дақиқадан сўнг
хушининг
тикланиши
кузатилади.
Наркоздан
чиқиш
даврида
индукциядаги каби нафас йўлларининг қитиқланиши кузатилмайди, бу эса
59
анестетик буғларига трахеобронхиал дарахтнинг мослашуви билан
боғлиқдир.
Хулоса қилиб айтганда, гемодинамик кўрсаткичларнинг турғун
ушлаб туриши, метоболизмининг ўта пастлиги, жигар ва буйракларга
ножўя таъсирининг йўқлиги, шунингдек болаларнинг тез уйғониши
изофлюранга бўлган қизиқишнинг ортишини белгилайди ва анестезияни
қувватлаб туриш учун қўлланиладиган галоген тутувчи анестетик
сифатида юқори талабга эканлигини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |