Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Севофлюранли наркоз.
Севофлюраннинг қонда эрувчанлиги ўта 
пастлиги ҳамда нафас йўлларини қитиқламаслиги болаларда кириш 
наркозининг равон, қулай ва шиддатли кечишини таъминлайди. Санаб 
ўтилган охирги хусусият бошқа галоген тутувчи анестетикларда 
кузатилмайди, шунинг учун севофлюран болаларда ингаляцион индукция 
ўтказиш учун танлов препарати бўлиб хисобланади.
Кириш наркозини ўтказиш услуби оддий: бемор болага юз ниқоби 
ўрнатилади, ротаметр 4-5 л/дақиқа тезликка мослаштирилади ва тоза 
кислород ѐки унинг азот (1) оксиди билан аралашмаси узатилади. Шу 
билан бир вақтда нафас контурига 7,0-8,0 хажм % концентрацияда 
севофлюран ҳам юборилади. Анестетикни бундай юқори концентрацияда 
тез юборилиши максимал юқори тезликда индукцияга эришиш имконини 
беради: хирургик босқич (III
1
) севофлюран ингаляциясининг 2-3-
дақиқасидаѐқ юзага келади. Қўзғалиш босқичи яққол намоѐн бўлмайди. 
Севофлюранли мононаркозда унинг қувватлаб турувчи концентрацияси 
3,5-4,0 хажм % ни, кўп компонентли анестезияда эса 1,2-1,4 хажм % ни 
ташкил қилади. Бошқа фтор тутувчи анестетиклар билан таққосланганда 
севофлюраннинг гемодинамикага таъсири кучли эмаслигини эътироф этиш 
лозим. У АБ ни бирмунча туширса-да, ЮҚС ўзгаришсиз қолади. Мазкур 
анестетик таннархининг юқори эканлиги уни иқтисод қилишни талаб 
этади. Бунинг учун анестезияни қувватлаб туриш пайтида газ оқими 2-3 


60 
л/дақиқагача туширилади, бу эса севофлюран сарфини камайтиради. Бироқ 
ушбу холатда албатта ис газини ютиб қолувчи воситалар (оҳакли 
адсорбент) бўлиши шарт. Севофлюран адсорбент билан ўзаро 
таъсирланганда “А бирикма” деб номланувчи нефротоксик модда хосил 
бўлади. Ушбу модданинг паст газ оқимли анестезия пайтида наркоз 
аппаратининг нафас контурларида тўпланиб қолиш эҳтимоли бор. Шу 
туфайли ҳам, унинг оқим тезлиги 2 л/дақиқадан кам бўлмаслиги зарур. 
Севофлюраннинг организмдаги метоболизм даражаси анча юқори, шунинг 
учун буйрак касалликлари бор бўлган бемор болаларда уни қўллаш 
мумкин эмас. Наркоздан чиқиш пайтида газ оқими яна кўтарилади, 
уйғониш бир текисда, равон ва жуда тез, яъни севофлюран тўхтатилиши 
билан 2-3 дақиқада юз беради.
Шундай қилиб, бошқа галоген тутувчи анестетиклардан севофлюран 
турғун гемодинамик кўрсаткичлар фонида тез ва қулай индукцияни ва 
уйғонишни таъминлай олиши билан фарқланади, асосий камчиликлари 
бўлиб эса унинг организмдаги биотрансформациясининг юқори даражада 
эканлиги ва адсорбент билан ўзаро таъсирланганда токсик моддалар хосил 
қилишидир.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish