¤тмишга назар


¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana03.06.2022
Hajmi0,65 Mb.
#632536
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
944-Текст статьи-2023-1-10-20210430 (1)

¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№4 | 2021
 
 
44
 
 
Черковда мавжуд бўлган китобларнинг асосий қисмини қадимги юнон-рим олимлари 
асарларининг араб тилидаги нусхалари ҳамда ўрта аср мусулмон Шарқи мутафаккирларининг 
илмий ишлари ташкил этган. Испаниялик тадқиқодчи Хосе Мария Миллас-Валликросанинг 
қайд этишича, бу асарлар астрология, астрономия, математика, фалсафа, тиббиёт каби фан 
соҳаларига оид [10]. Фикримизча, санаб ўтилган илмлар қаторига кимё ҳам киритилса, фанлар 
мажмуаси тўлиқ ифодаланган бўлади. 
Ушбу қўлёзма асарлар Толедога қирол Альфонсо VI (1069–1109)
бошчилигида 
Қуртобадан олиб келинган. Қиролнинг буйруғи билан китобларни сақлаш учун шаҳарнинг 
бош черкови ҳовлисида махсус бино бунёд этилади. Натижада Толедо мактабининг 
яратилишига асос бўлган черков кутубхонаси пайдо бўлади. Аммо бу кутубхонанинг 
дастлабки вақтдаги вазифаси китобхонларни зарурий адабиётлар билан таъминлаш эмас, 
балки тўпланган нодир қўлёзма асарларни сақлашдан иборат эди. 
Шунингдек, шаҳар бош черковининг араблар даврида масжид вазифасини 
ўтаганлигини ҳамда Толедони мусулмон Испаниясининг фан марказларидан бири 
бўлганлигини ҳисобга олиб, бу ерда узоқ йиллар давомида турли соҳаларга доир араб 
тилидаги асарлар жамланиб борган, деб мулоҳаза билдириш ҳам мумкин. Бундай 
дейишимизга сабаб, аслида 587 йилда вестготлар қироли Реккаред I (586–601) ташаббуси 
билан бунёд этилган мазкур черков, 712 йилда Толедо мусулмонлар томонидан забт 
этилгандан сўнг, шаҳарнинг бош масжидига айлантирилади ва 370 йилдан ортиқ вақт 
мобайнида масжид вазифасини бажаради. Тарихдан яхши маълумки, ўрта асрларда масжидлар 
нафақат эътиқод маркази, балки ижод ҳамда таълим маскани ҳам ҳисобланган. 1085 йилда 
шаҳарда христианлар ҳокимияти ўрнатилгач, орадан икки йил ўтиб, яъни 1087 йилда черков 
сифатида қайта тикланади. 
Бироқ, бу ўринда араб тилидаги қўлёзма асарларни Толедога қирол Альфонсо VI 
бошчилигида Қуртобадан олиб келинганлиги тўғрисидаги маълумотга қарама-қарши фикрлар 
мавжудлигини ҳам қайд этиш зарур. Жумладан, айрим ишларда қирол Альфонсо VI 1085 
йилда Толедони босиб олган чоғида шаҳар кутубхоналарида сақланган катта миқдордаги 
арабча қўлёзмаларни қўлган киритганлиги таъкидланади [31]. Бироқ, бу маълумотнинг 
қанчалик тўғри эканлиги бизга қоронғу. Чунки, маълумотни берувчи муаллифлар ўз фикрлари 
тасдиғи учун бирор манба ёки илмий адабиётга ишора бермаганлар. 
Баъзи европалик соҳа мутахассислари Толедо мактабининг ташкил этилишини фақат 
Қирол Альфонсо X (1252–1284) исми билан боғлаб кўрсатишади [32], аммо бу ҳақиқатдан 
анча йироқдир. Ўйлашимизча, бундай хулосага қиролнинг таржимачилик соҳасида амалга 
оширган бир қанча ислоҳотлари тўғрисида манбаларда сақланган маълумотлар асос бўлган. 
Бу ҳақда қуйироқда яна тўҳталамиз. 
Испан қироллари ичида ўзининг маърифатпарварлиги билан донг таратган Альфонсо 
X ташаббуси билан Пиреней ярим оролининг бир қанча йирик шаҳарларида илм марказларини 
ташкил этилгани, ҳақиқат. Мисол учун, улардан энг машҳури Севильяда бўлган. Лекин, 
Толедо мактабининг тамал тоши ундан анча аввал, архиепископ Раймондо томонидан 
қўйилган эди. 
Тадқиқот давомида қўлга киритилган маълумотларнинг таҳлил натижасига таяниб, 
Толедо мактабининг шаклланиши ва фаолиятини 3 босқичга ажратиш лозим, деган хулосага 
келдик. Чунки, ҳозирга қадар эълон қилинган мавзуга оид ишларда, ушбу масала аниқ ва 
тизимли ёритилмаган. Айни вақтда бундай илмий ёндашув биздан аввал яратилган 
тадқиқотларда йўл қўйилган чалкашликларнинг такрорланишини олдини ҳам олади. 
Бу босқичлар қуйидагилардан иборат: 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish