¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№4 | 2021
45
шуки, айни босқичда Раймондо буйруғи билан мактаб аъзоларига қулайлик яратиш учун
Толедо бош черковининг биноси қайта таъмирланади ҳамда таржима ва асарларни ёзиш учун
қўшимча махсус хоналар қурилади. Таъмирлов ишларига қарамай, у ўзини қурилиш жиҳатдан
масжид сифатидаги кўринишини сақлаб қолган.
Асосий таржимонлар: Батлик Аделард, Севильялик Хуан,
Ибн Довуд, Брюггелик
Рудольф ва Доминго Гундисальви. Улар Испаниянинг бошқа шаҳарларидаги таржимонлар
билан ҳамкорликда ҳам фаолият олиб боришган. Педро Альфонсо, Тиволик Платон, Авраам
бар-Ҳия, Далматлик Ҳерман, Честерлик Роберт ва
Кеттонлик Робертлар шулар
жумласидандир.
Марказий Осиёлик олимлардан Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Маъшар ал-Балхий ва
Аҳмад ал-Фарғонийнинг астрономия ҳамда математика оид рисолалари шу босқичда
лотин
тилига ўгирилган.
II босқич
–
таржимонларнинг жуфтлик тарзда, ҳамкорликдаги фаолиятлари билан
эътиборга лойиқ. Қадимги юнон ва Шарқ
олимлари, хусусан ар-Розий, ал-Форобий ва Ибн
Синонинг фалсафа ҳамда тиббиётга доир асарларининг
таржималари мазкур даврда
яратилган.
Ушбу босқичда, табиий ва аниқ фанларга оид айрим асарларнинг таржималари қайта
ишланади. Асосий таржимонлар: Доминго Гундисальви, Кремоналик Жерард, Испаниялик
Хуан, Сарешеллик Альфред, Толедолик Марк, Майкл Скот, Олмониялик Ҳерман ва бошқалар.
1152 йилдан то XIII асрнинг иккинчи ярмига қадар бўлган даврни ўз
ичига олган ушбу
босқичда таржимонлик ишлари тўғри йўлга қўйилиб, у яхши ташкил этилган доимий
фаолиятга
айланади.
Таржимонлар
фаолияти
учун
яратилган
шароитлар
ва
марказлаштирилган иш тартибидан келиб чиқиб, Толедо мактабининг тўла шаклланган даври
сифатида шу босқични кўрсатиш лозим. Бу даврда, Толедо архиепископи лавозимида ишлаган
Хуан Кастеллморон (1152–1166) ва Родриго Хименес де Радаларнинг (1202–1247)
ташкилотчилик борасидаги хизматлари катта бўлган. Мисол учун, уларнинг ҳомийлиги ва
бошчилигида Толедо мактаби таркибида таржималарни кўчириш ҳамда муқовалаш учун
мўлжалланган махсус хоналар бунёд этилади. Бундан ташқари, 1226
йилда архиепископ
Родриго буйруғи билан мактаб аъзолари фаолият юритувчи Толедо бош черковининг
биноси[34] (Иншоот 1227 йилда исп. Catedral Primada Santa María de Toledo (Муқаддас Мария
бош черкови) номини олади. Бироқ, турли сабаб билан қурилиш ишлари 1493 йилдагина тўла
якунига етказилган. Мазкур черков 1986 йилда ЮНЕСКО томонидан Бутунжаҳон
ёдгорликлари рўйхатига киритилган) ни қайтадан қуриш бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: