2. Методлар ва ўрганилганлик даражаси:
¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№4 | 2021
40
Мақолада тарихийлик тамойили, қиёсий таҳлил, тизимлаштириш, таснифлаш,
муаммовий-хронологик каби усуллардан фойдаланган ҳолда, тадқиқот учун қўйилган асосий
мақсад моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилинган.
Ғарб фан тарихчиларидан мазкур масалани илк бор француз шарқшуноси Амабль
Журден (1788–1818) тадқиқ этишга уринган эди. Олимнинг «Recherches critiques sur l’âge et
l’origine des anciennes traductions latines d’Aristote et sur les documents grecs ou arabes employés
par les docteurs scholastiques» («Аристотел [асарлари]нинг лотинча таржималарини яратилиши
ва уларнинг ёши ҳамда схоласт олимлар ишлатган юнонча ёки арабча манбалар тўғрисида
танқидий мулоҳазалар») [6] номли китобида Толедо ва унга ёндош шаҳарларда фаолият
юритган таржимонлар фаолиятини умумлаштириб «college des traducteurs» («таржимонлар
мактаби») атамасини ишлатиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланган. А.Журден асарида
илгари сурилган ушбу фикр асосида фанда «Толедо таржимонлар мактаби» атамаси пайдо
бўлди. А.Журденнинг мазкур мактабга алоқадор маълумотларидан машҳур «Encyclopaedia
Britannica» [33] («Британия Энциклопедияси»)да фойдаланилиши натижасида «The Toledo
School of translators» («Толедо таржимонлар мактаби») ҳамда «The Toledo School» («Толедо
мактаби») атамалари дунё илмий жамоатчилиги орасида кенг қўлланила бошланади.
Толедо мактабининг фан тарихида тутган муҳим аҳамиятини очиб беришга қаратилган
дастлабки мақолалардан бири немис олими Валентин Роуз (1829–1916) томонидан 1874 йилда
эълон қилинган. «Ptolemäus und die Schule von Toledo» («Птолемей ва Толедо мактаби») [7]
деб номланган мазкур ишда қадимги юнон олими Клавдий Птолемей (90–161) асарларининг
арабча нусхаларини мактабда лотин тилига ўгирилиши хусусидаги қимматли маълумотлар
келтирилади.
XX аср биринчи ярмида Толедо мактабига алоқадор масалаларини ўрганиш юзасидан
испан шарқшуноси Ангел Гонсалес Паленсия (1889–1949) олиб борган тадқиқотлар алоҳида
эътиборга лойиқ. Унинг 1937 йилда нашр қилинган «Noticias sobre don Raimundo, arzobispo de
Toledo (1125–1152)» («Толедо архиепископи Раймондо (1125–1152)га оид янгиликлар») [8]
номли мақоласи ҳамда 1942 йилда «El arzobispo don Raimundo de Toledo» («Архиепископ дон
Раймондо де Толедо») [9] сарлавҳаси остида босмадан чиққан китобида Толедо мактабининг
ташкил топиш вақтини аниқлашга доир дастлабки мулоҳазалар ўрин олган. Жумладан,
муаллиф ўз ишларида мактабнинг тамал тоши 1125–1152 йилларда Толедо архиепископи
лавозимида ишлаган Раймондо томонидан қўйилгани ва айнан унинг ташаббуси билан
шаҳарда турли мамлакатлардан келган таржимонлар фаолияти ташкил этилганлигини қайд
этади.
Толедо мактабида йўлга қўйилган таржима иш услубининг дастлабки танқидий
тадқиқи машҳур испан олими Хосе Мария Миллас-Валликроса (1897–1970) томонидан амалга
оширилган. Олимнинг «El literalismo de los traductores de la corte de Alfonso el Sabio»
(«Альфонсо Донишманд таржимонлари [ишлари] нинг аслига мувофиқлиги») [10] номли
йирик мақоласида қирол Альфонсо X (1252–1284) давридаги таржима услублари таҳлил
этилган. Х.М.Миллас-Валликросанинг соҳадаги муҳим ишларидан яна бири «Las traducciones
orientales en los manuscritos de la Biblioteca Catedral de Toledo» («Толедо черкови
кутубхонасидаги Шарқ таржималарининг қўлёзмалари») [11] номли рисола бўлиб, унда
мактабда таржима қилинган асарлар ва уларнинг сони ҳамда қайси соҳаларга оид эканлигини
аниқлаш борасидаги бошланғич мулоҳазалар илгари сурилади.
Бироз вақтдан сўнг мазкур масалани яна бир испан олими Хосе Угидос тадқиқ этишга
уринган эди. Унинг «The Toledo translators» («Толедо таржимонлари») [12] номли иши
моҳиятига кўра кичик мақола бўлганлиги сабабли, мактабдаги таржима фаолияти қисқа тезис
шаклида баён этилган. Бундан ташқари, Толедо мактаби мақолада асосий тадқиқот объекти
сифатида олиб қаралмайди.
Ўтган асрнинг 60–70 йилларида эълон қилинган мавзуга оид ишлар ичида
Д.М.Дунлопнинг «The work of Translation at Toledo» («Толедодаги таржима фаолияти») [13],
Д.Брасанинг «Traducciones y traductores toledanos» («Толедолик таржимонлар ва таржималар»)
[14], М-Т.Гарулонинг «Sobre la Escuela de Traductores de Toledo» («Толедо таржимонлар
Do'stlaringiz bilan baham: |