Тингловчи Манзурахон Зинабуддиновна



Download 461,09 Kb.
bet4/9
Sana21.02.2022
Hajmi461,09 Kb.
#74222
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Полат Момин
Бу ше‟р орқали биз о‟қувчиларда меҳрибонлик ҳислатини шакллантирамиз.
Меҳрибонлик ҳам ахлоқий сифатлардан биридир.
19-бетдаги «Рухсат со‟раш одоби» берилган ундош ҳарфлдар тагига чизилади.
Дарсда о‟қитувчингиздан бирор нарсани со‟рашни истасангиз қо‟лингизни ко‟таринг. О‟қитувчи руҳсат берса, о‟рнингиздан то‟ринг ва саволингизни айтинг.
Дарсда о‟тириш одоби биринчи синфдан бошлаб яхши о‟ргатиб борилса, болалар ҳам шу ахлоқ нормаларига о‟рганиб қоладилар ва риоя қилади.
2. Синфдан ва мактабдан ташқари таълим-тария жараёнида ўқувчилар билан 5-ташаббус асосида китобхонлик кўрик танловини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш.


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ишларини мувофиқлаштириш ва ахборот-кутубхона фаолиятига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ИД-6248
Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ишларини мувофиқлаштириш ва ахборот-кутубхона фаолиятига доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашда китобхонлик ва китоб тарғиботини кучайтириш, ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган сифатли китобларни чоп этиш, таълим муассасалари ва ахборот кутубхоналарининг китоб фондини тизимли равишда бойитиб борилмаслиги, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жалб этилмаганлиги, китоб фондларини тўлдириб бориш учун олдиндан адабиётлар рўйхатини шакллантириш тизими мавжуд эмаслиги, аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни оммалашишига жиддий тўсқинлик қилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, республика аҳолисининг бадиий, ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий адабиётга, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларнинг янги адабиётларга бўлган эҳтиёжини қондириш, аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада кучайтириш, давлат органлари ва бошқа жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини янада такомиллаштириш, янги кутубхоналар барпо этиш, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятни кенг тарғиб қилиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ёшларни ахборот-кутубхона муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳамда маҳалла кутубхоналарига жалб этиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларини, уларга туташ ҳудуддаги маҳалла ёшларини китобхонликка жалб этиш, дарсдан ва бошқа фаолият туридан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ташкил этиладиган тўгараклар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
вилоят туман, шаҳарлари ҳокимликларига китобхонлик масалалари бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхати 3-иловага мувофиқ;
вилоятдаги ёшларни китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятига кенг жалб этиш йўналишида тўгарак раҳбари ва (она тили ва адабиёти фанлари) ўқитувчиларни малака оширишга жалб этиш жадвали 4-иловага мувофиқ;
“Йўл харита”да белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкиллаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, “Йўл харита”га мувофиқ ёшларни китоб мутолааси ва китобхонликка кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда умумтаълим мактаблари имкониятларидан кенг фойдаланилади.
2. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан “Китоб карвони” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ҳар бири учун бир миллион нусхадан кам бўлмаган миқдорда бадиий-маърифий ва ижтимоий мавзулардаги, шунингдек болалар ва ўсмирларга мўлжалланган адабиётларни чоп этилиши ва таълим муассасаларига етказиб берилишини таъминласин;
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда агентлик тизимидаги ахборот кутубхона муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
4. Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ёшларни китоб мутолааси ва китобхонликка кенг жалб этиш борасидаги барча мавжуд имкониятлардан самарали ва тўлиқ фойдаланган ҳолда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида бир ой муддатда ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, китобхонлик тўгараклари (кейинги ўринларда тўгараклар) фаолиятини йўлга қўйсин.
Бунда:
а) Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги:
тўгараклар фаолиятини ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларида мунтазам турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказиш, уларнинг мазмундорлигини таъминлаш бўйича;
тўгараклар фаолият юритиши, тадбирлар ўтказилиши учун зарур бўладиган хоналар ажратиш ва тегишли шарт-шароит яратиш, уларга
ўқувчи-ёшлар қатновини йўлга қўйиш бўйича;.
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Молия вазирлиги ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш учун зарур бўладиган китоб ва ўқув-қўлланмалар ҳамда керакли жиҳозлаш асосида бошқа инвентарларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлаш бўйича масъул этиб белгилансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таклифлари асосида бир ой муддатда тўгараклар учун зарур бўладиган китоб ва бошқа инвентарларнинг харид қилиниши масалаларини ҳал этсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик, миллий ғояга
садоқат, меҳр-оқибат, илм-фанга ошно, ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб тарбияланишлари учун маънавий-маърифий тадбирларнинг ташкил қилинишини таъминлаб борсин.
8. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг:
шоир ва ёзувчиларни ҳар бир вилоят туман (шаҳар)лари ҳокимларига китобхонлик масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктириш;
ижодий маслаҳатчиларни ҳар ойда бир маротаба жойларга хизмат сафарига бориб-келиши учун бепул темирйўл чипталари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
9. Ҳар бир вилоят туман (шаҳар) ҳокимликлари маслаҳатчи сифатида бириктирилган малакали мутахассислар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйсин ҳамда уларнинг жойларда самарали фаолият юритишлари учун етарли шарт-шароит яратсин.
10. Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жорий ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг китобхонлик йўналишидаги тўгарак раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ҳар бир вилоят халқ таълими бошқармаси қошидаги педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ташкил этиш чораларини кўрсин.
малака ошириш курсларида машғулот ўтказиш учун соҳанинг малакали, етук мутахассис ва ўқитувчилари жалб этилсин ҳамда уларнинг ойлик маошлари ўрнатилган тартибда қоплаш чоралари кўрилсин.
11. Республика Маънавият ва маърифат маркази ёшларни китоб мутолааси ва китобхонликка кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги вазифаларни амалга оширишда мунтазам равишда тегишли таҳлилий ишларни олиб борсин, ёшларнинг ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларидаги тўгаракларга қатнаши, ушбу жойларда ўтказилаётган тадбирларнинг мазмундорлигини ўрганиш бўйича доимий мониторинг юритсин ҳамда натижалари бўйича тегишли идораларга тавсиялар бериб борсин.
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва оммавий ахборот воситаларида китобхонликни ривожлантириш борасида вилоятларда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш, шунингдек, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарилари А.Абдухакимов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б. К.Алламжонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Маданият вазири Б.Сайфуллаев, ҳар бир вилоят ҳокимлари зиммаларига юклансин.
 

Download 461,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish