Тингловчи Манзурахон Зинабуддиновна


Мамлакатимиз раҳбарининг китоб, китобхонлик маданиятини яхшилаш тўғрисида куюниб гапираётганликларининг чуқур фалсафаси бор



Download 461,09 Kb.
bet7/9
Sana21.02.2022
Hajmi461,09 Kb.
#74222
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Мамлакатимиз раҳбарининг китоб, китобхонлик маданиятини яхшилаш тўғрисида куюниб гапираётганликларининг чуқур фалсафаси бор. Биринчидан, юқорида қайд этилгани каби, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк куч ҳисобланади. Иккинчидан, китоб инсониятнинг тарихий хотираси, барчамизни ўз маънавий-маърифий, илмий заминимизни мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам бизнинг юртимизда илм олиш, китоб ёзиш, ижод қилиш ҳар доим ҳам миллатнинг мавжудлиги ва у нимага қодир эканлигини кўрсатувчи муқаддас тушунчалар ҳисобланади. Арасту ҳакимдан Абу Али Ибн Синога, Афлотундан-Абу Райҳон Берунийгача, Жалолиддин Румийдан- Алишер Навоийгача, Соҳибқирон Амир Темурдан-Муҳаммадшариф Гулханийгача юзлаб, минглаб мутафаккирларнинг шаклланиши, дунёга танилиши, замонлар ошсада аҳамияти йўқолмайдиган тадқиқоту кашфиётлари фақат ва фақат китоб орқали юз берди. Уларнинг бугунги авлод томонидан чуқур ўрганилиши, улар илмий-маърифий бисотига бот-бот мурожаат қилишнинг сабаби ҳам мутафаккирларимиз томонидан яратилган китоблар туфайлидир. 
Шарқда ахлоқ-одоб борасида буюк асарлар яратган Муҳаммад Жабалрудийнинг китоб ҳақидаги қуйидаги фиркларига бир қулоқ тутайлик: “Eй азиз! Киши учун китобдан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқдир. Китоб фасоҳат, балоғатда, латофатда тенги йўқ, мунофиқликдан ҳоли ҳамроҳдир. Ёлғизликда ва ғамли айёмларда мунис улфатдир. Унда на нифоқ бору, на гина. У шундай ҳамдамки, сўзларида ёлғон ва хато бўлмайди. Суҳбатидан эса кишига малоллик етмайди. У ўз дўстининг дилини оғритмайди. Юрагини эса сиқмайди. У шундай рафиқдирки, киши орқасидан ғийбат қилиб юрмайди. Унинг суҳбатидан сенга шундай файзли фойдалар етадики, бундай фойдани одамлардан топа олмайсан. Аксинча, аксар одамлар суҳбатидан кишига зарар етади. Китобдек дўст ичида барча илму ҳилм мужассамдирки, у кишиларни ўтмишдан ва келажакдан огоҳ қилиб туради. Шунинг учун ҳам “Китоб ақл қалъасидир”, деганлар”. (Машриқзамин-ҳикмат бўстони. -Тошкент, 1997. 39-бет)
Ҳақиқатдан ҳам, китоб барчамизни эзгуликка ундайдиган, олдимизда турган барча муаммоларни ҳал этишга ёрдам берадиган кучдир. Шунинг учун ҳам юртимизда китоб билан ошно бўлган, китобни суйган, китоб ёзган, китобни муқаддас билиб, қорачиғидек асраганларни зиёли деб атаганлар. Зиёли-Нур тарқатувчи, у ўзининг хатти-ҳаракатлари, фаолияти билан жамиятни нурлантирувчи, маънавий-ижтимоий барқарорликни таъминловчилар ҳисобланган.
Бунга узоқ ва яқин тарихимиздан мисоллар кўп. Масалан, маърифатпарвар ватандошимиз Ишоқхон Ибрат ўз уйида каттагина, бой кутубхона ташкил қилади ва уни “Кутубхонаи Ишоқия”, деб атайди. Ибрат архивидаги китоблар рўйҳати шуни тасдиқлайдики, кутубхонада таълим-тарбия ва ўқитишга оид ўзбек, рус, турк, татар, форс-тожик тилларида кўплаб китоблар бўлган. Бу кутубхонадан нафақат ўзи, шунингдек, қишлоқ аҳолиси ҳам унумли фойдаланган. Ишоқхон Ибрат ўз мактаби ўқитувчиларини кутубхонада сақланувчи китоблар билан таъминлаган. Кутубхонанинг мактаб ўқитувчиларига бағишланган қисмида Саидрасул Саидазизовнинг “Устоди аввал”, “Абдулла Авлонийнинг “Биринчи муаллим”, “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ”, Рустамбек Юсуфбек ҳожи ўғлининг “Раҳбари ҳисоб” каби кўплаб дарслик, ўқув қўлланмалари сақланган. Ибрат кутубхонаси доимий равишда катталашиб борган. У кутубхона аъзоларининг китоб олиш ва ўқиб бўлгач, уни топшириш дафтарларини ҳам ташкил қилган, аъзоларнинг, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишларини Ишоқхоннинг ўзи назорат қилиб борган. (Ибрат. Ажзий. Сўфизода.-Тошкент, 1999.-38 бет)
Ишоқхон Ибрат каби зиёли, маърифатпарвар юртимизда жуда кўплаб етишиб чиқишган. Уларнинг барчаси ўз кутубхоналарига эга бўлишган. Бундай шахсий зиё масканларидан оддий халқ жуда унумли фойдаланишган. Шу ўринда мазкур Президент фармойишидаги бир ҳолатга эътибор бериш лозим. Бу-ҳудудларда ёзувчи, шоирлар иштирокида китоб байрами ва ярмаркаларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётлари намуналарини тарғиб қилиш, китобхонлар, босма ва электрон китоб ишлаб чиқарувчилар, китоб сотувчилар ҳамда китобхоначи ва тарғиботчилар орасида турли танловлар ўтказиш масаласидир. 
Дарҳақиқат, бу ўта зарур масала. Ўз шахсий кузатувларим натижасида шуни айтишим мукинки, бугунги кунда оилавий кутубхонаси бор юзлаб, минглаб ватандошларимиз мавжуд. Уларнинг кутубхоналарида шундай ноёб, нодир китоблар борки, улар жуда камёб ва ягона нушада. Биз,”Eнг яхши китобхон оила” танловини ўтказиш орқали ўша нодир асарлар нафақат мазкур оиланинг, шунингдек, бутун жамиятнинг маънавий мулкига айланишини, улардан қўни-қўшнилар, соҳа мутахассислари самарали фойдаланишларини истардик. Оилавий кутубхона фақатгина уйнинг безаги, уй эгасининг “зиёлилиги”ни билдирувчи белги бўлишини истамас эдик. Шу маънода, оилавий кутубхона танловида у ёки бу китобнинг чиройлилиги, саҳифаларнинг букланмаганлигига эмас, аксинча, унинг қай даражада кўп ўқилганлигини англатувчи кўрсаткичларига эътибор бериш лозимлигини кўргимиз келади.

Download 461,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish