Тингловчи Манзурахон Зинабуддиновна


Бугунги ўқувчи ёшлар тарбиясида китобсеварликнинг ўрни ва уларга қўйиладиган талаблар. Китобнинг ўқувчи ва ёшларга мослиги ва таъсири



Download 461,09 Kb.
bet6/9
Sana21.02.2022
Hajmi461,09 Kb.
#74222
1   2   3   4   5   6   7   8   9
3.Бугунги ўқувчи ёшлар тарбиясида китобсеварликнинг ўрни ва уларга қўйиладиган талаблар. Китобнинг ўқувчи ва ёшларга мослиги ва таъсири
Китоб, аввало, ҳаётий мактаб, маънавият манбаи. У китобхонни ҳаёт билан таништиради, унда ҳаётни севиш, яшаш моҳиятини англаш ҳисларини тарбиялайди. Атроф-муҳитга, табиатга ижобий муносабатини шакллантиради, инсон характерининг мураккабликларини тушунтиради, руҳий қиёфанинг рангин қирраларини кашф қилиш қобилиятини, она Ватанга, халқига садоқатли бўлиш туйғусини ўстиради. Бадиий адабиёт ўқиш орқали китобхоннинг бадиий идроки, мустақил фикрлаш қобилияти, мутолаа маданияти, Ватан тақдири учун жавобгарлик туйғуси тарбияланади.
Бадиий асар қайси тур ва жанрга мансублигидан қатъи назар, унинг моҳиятида инсон шахсини камол топтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш, одамийлик сифатларини тарбиялашга йўналтирилган бир қатор дидактик хусусиятлар, эстетик тамойиллар мужассамлашган бўлади. “Бадиий асарнинг энг муҳим хусусияти шундаки, у инсон қалбини майинлаштиради, туйғуларини ўткирлаштиради, маънавий-руҳий баркамолликни тарбиялайди”.[1]
Бадиий адабиёт инсоният ҳаётини чароғон етиши, инсон умрига нурафшонлик бахш етиб, маънавий оламини шакллантириши ва юксалтириши, порлоқ келажак учун муносиб тўғри йўлни танлашга ёрдам бериши, китобнинг инсоният томонидан яратилган енг буюк кашфиёт эканлиги боис ҳар қандай давр ва замонда китоб ўқиш, китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш долзарб аҳамият касб етиб келган. Айниқса, бугунги кунда давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мазкур масалаларга давлат сиёсати даражасида қаралиб, самарали ишлар йўлга қўйилди. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, аввало, халқнинг ижтимоий турмушини яхшилашга, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтиришга, барчага бирдек гўзал ва фаровон ҳаётий муҳит яратишга эришишга қаратилди. Жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ҳамда халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини юксалтиришга жиддий аҳамият берилди.
Бу юртимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги фикрларида ҳам яққол акс этган: “Айни пайтда, ахборот-коммуникатсия соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб етади”.
Президентнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли Фармойиши бу борада кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга замин яратди. 2017 йил 13 сентябрда “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги” ПҚ-3271-сонли қарорнинг қабул қилиниши ва унинг доирасида белгиланган вазифалар ҳам юртимизда китоб маҳсулотларини чоп этиш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида катта ўзгаришларга замин яратди. Шу муносабат билан китоб чоп этиш ва тарқатиш, китоб харид қилиш соҳасидаги жиддий камчилик ва муаммоларга ечим топилди, китобхон жамиятни таркиб топтиришга, маънавий-маърифий тараққиётга илдам қадам ташланди.
Мазкур фармойиш ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда уларнинг бўлимларида қарорда белгиланган вазифаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури асосида режали ва мақсадли ишлар йўлга қўйилди.
Хусусан, мамлакат бўйлаб “Ёш китобхон”, “Eнг фаол китобхон гуруҳ”, “Eнг китобхон оила” танловларининг ташкил қилиниши ва ғолиб китобхонлар турли даражадаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши; йирик нашриётлар томонидан ўзбек халқи ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари қайта таҳрирланиб, янада сифатли нашр этилиши, ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож фуқаро ва оилаларга бадиий-естетик салмоқдор китоблар, бадиий адабиётларнинг туҳфа қилиниши ушбу қонунларда белгиланган вазифалар ижроси бўлиши билан бир қаторда аҳоли, хусусан, ёш авлоднинг мутолаа маданиятини камол топтиришга, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтиришга кенг имкониятлар яратиб бермоқда.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, ёш авлод қалбида ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, жойларда маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил қилиниб, бу тадбирлар давомида турли кўринишдаги китоб кўргазмалари уюштирилиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан чоп этилган бир қанча китобларнинг тадбир иштирокчилари, кенг ўқувчилар оммасига бепул ва беғараз совға сифатида тақдим қилиниши ҳам бу борадаги самарали фаолиятлардан биридир..
Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан кенг аҳоли, жумладан, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Телеграм мобил мессенжерида “Маънавият кутубхонаси” каналининг очилиши ва ушбу саҳифа орқали фойдаланувчилар учун электрон китоблар ва аудиокитобларни бепул юклаб олиш имкони яратиб берилганлиги мутолаа маданиятини такомиллаштириш йўлида олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг хос кўринишидир
Хуллас, юртимизда сўнгги йилларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида жиддий ўзгариш ва интилишлар юзага келиб, жамият маънавий ҳаётининг янгиланиши ва яхшиланишига имкон яратиб бермоқда. Бу борадаги ҳар бир фаолият ҳамиша долзарб ва давомли бўлиб қолади
Қуйидаги илмий мақолада бугунги замон ёшларини китобга қизиқишларини турли инноватсион йўллар орқали китобхонликнинг самарадорлигини ошириш ҳақида сўз боради. Китоб ўқишда нафақат китоблардан фойдаланиш балки, замонавий компютер ва ахборот технологиялари асосида ўқувчиларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини орттириш йўллари ҳақида сўз юритилади. Маълумки, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар Иттифоқининг ИВ қурултойидаги нутқида ёшларимиз орасида китобхонликни янада ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Президентимиз ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик савиясини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга катта аҳамият берилаётганлиги, лекин, кўплаб болаларимиз китобдан узоқлашиб, кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётганлиги ҳақида куйиниб гапирдилар. Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-естетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Eнди ўзимизга савол берайлик, ёшларимиз орасида китобхонликни янада ривожлантириш, китоб мутолааси уларнинг одатдаги кундалик ишидан бирига айлантира олдикми? Қабул қилинган қарорларни амалиётга тўлақонли жорий қила олдикми? Барчамиз қарорларни амалиётга татбиқ қилишга қанчалик ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз? - деган кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. Ушбу саволларим билан ёшларимиз орасида китобхонлик ривожланмаяпти – деган фикрни айтишдан йироқдаман. Секин-аста амалга ошмоқда. Бироқ, ўша эскича ёндашув ва методлар орқали бўлмоқда.
Мен ўз қизиққан бадиий ва илмий китобларимни Интернетдан излайман. Баъзида, шундай ҳолга дуч келаманки, излаган китобимни кўп ҳолларда электрон китоб шаклида учратаман ва тезда юклаб оламан. Қандай қулай ва яхши. Шу ўринда ўзимга ўзим савол бердим. Нима учун мамлакатимизда ҳеч ким, ҳатто, бадиий асар ва романлар муаллифлари ўз китобларини аудиокитобга айлантиришга ҳаракат қилмайди? Хорижий давлатларда ҳар бир муаллиф китоб нашридан чиққандан сўнг қиладиган биринчи иши уни аудиокитобга айлантиришдир. Бу мазкур китоб ўқувчилар сонининг бир неча баробарга ошишига, натижада асарни “ бестселлер”га айланишига олиб келади. Минг афсуслар бўлсинки, ушбу тажрибани мамлакатимизда ривожлантириш бўйича ташаббусни ҳеч ким қўлга олмаяпти.
Фикримизча, ёшларимизни китобхонликка қизиқтиришимиз лозим экан, биринчи навбатда, уларнинг кўнглидаги ниятлари, қизиқишлари, интилишларни инобатга олишимиз зарур. Энг аввало, улар учун ҳар томонлама қулайлик яратишимиз зарур. Чунки, улар қўлида китоб олиб юриб ўқишдан кўра, қулоғига телефон ва гаджетларнинг “наушник”ларини тақиб олиб турли мусиқалар эшитишни ҳуш кўрадилар. Модомики, улар учун ўқишдан кўра, эшитиш қулай экан, биз уларга шундай имкониятни яратиб бермоғимиз шарт. Гап нима ҳақида кетяпти? Гап эндиликда биз китоб нашр қилишнинг энг юқори босқичидан бири бўлган аудиокитоблар яратишни олдимизга мақсад қилиб қўйишимиз даркор. Ундан юқори босқич эса китоб матнини ўқиб берувчи“голограммалар”дир. Бунга ҳали қанча йиллар бор.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузасида ёшлар масаласига, айниқса, уларнинг маънавий дунёсига катта эътибор қаратди.
Бунинг учун Алишер Навоий номидаги “Ўзбекистон Миллий кутубхонаси” ҳамкорлигида кичик студия очиш, мазкур студияда овоз ёзиш учун барча шароитлар яратилиши мақсадга мувофиқ. Студиянинг асосий вазифаси - унда иқтидорли, қобилиятли ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказиладиган маскан бўлиши ва уларнингижодхонаси бўлади. Студияга ёшлар иқтидорини янада ривожлантириш учун таниқли Ўзбекистон телерадиокомпанияси сухандонлари, овоз режиссорлари, адабиётшунослар, тил ва адабиёт бўйича мутахассислар, артистлар таклиф қилинади. Улар ёшларга китобни қандай тўғри ўқиш, матн ва воқеаларнинг жозибасини таъсирчан қилиб чиқаришлари, тилнинг морфологияси, синтаксиси, грамматикаси, хуллас, барча қонун-қоидаларига риоя қилишлари бўйича керакли маслаҳатларини беришади.
Назарияни амалиётга боғлаш учун ўзбек ёзувчиларининг кичик ҳикояларини аудиокитобга айлантириши жуда катта натижа беради. Ҳатто, ёшлар орасида ўз шеърий тўпламини аудиокитобга айлантиришни хоҳловчилар ҳам бунда ўз қобилиятларини синаб кўрсалар, бу улар учун яратилган жуда катта имконият бўлар эди. Буларнинг барчаси ёшларни янги мақсадлар сари интилишлари учун замин яратади. Кейинчалик катта асарлар қиссалар, романлар, достонларни аудиокитобларга айлантириш имкони яратилади.
Ижодий жараёнларда Ўзбекистон телерадиокомпанияси фондида сақланаётган театр, романларнинг радиоинсинеровкаларидан фойдаланиш кутилган натижани беради. Бунинг учун ёшларимизда барча билимлар, назарий ва амалий кўникмаларни шакллантиришимиз зарур. Олимлар, зиёлилар, мамлакат ва миллат келажаги учун чуқур қайғурганларни яқин-яқингача бир нарса қийнаб келарди: нега ёшларимиз, умуман, фуқароларимиз ўртасида китобхонлик маданияти пасайиб кетди, нима учун ердан кўкка кўтарадиган, бизни баркамоллик сари етаклайдиган, инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонлик, вайронкорлик билан бунёдкорликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган, инсоният томонидан яратилган энг ноёб кашфиёт – китобнинг қадри тушиб кетмоқда? Не сабабдан айримлар китоб ўқиганларни замондан орқада қолаётганлар қаторига қўшиб қўймоқда?
Дарҳақиқат, бу саволлар барчамизни қийнар эди. Мен шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2016 йил 19 октябрьда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ВИИИ съездидаги сайловолди маърузасида билдирилган айрим фикрлари хусусида тўҳталмоқчи эдим. Маърузада бугунги кунда ахборот – коммуникатсия технологиялари, Интернет тизимини кенг ривожлантирмасдан туриб, мамлакатимизни модернизатсия қилиш ва янгилаш, барқарор тараққиётга эришиш ҳақида сўз юритиш мумкин эмаслигига эътибор берилган. 
Айни пайтда, - дейди Шавкат Миромонович, - ахборот-коммуникатсия соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади”. (“ХХИ аср”, 2016, 20 октябрь)
Гапнинг очиғини айтадиган бўлсак, ушбу фикрлар мамлакатимиздаги барча зиёлилар, миллат келажаги, унинг маънавий баркамоллиги учун ташвишда бўлганларнинг юрак-юрагидаги гап бўлди. Китоб барчамизга чароғон йўлни кўрсатишини, маънавий оламимизни шакллантиришини, келажакдаги ягона ягона тўғри йўлни танлашга ёрдам беришини билсакда, уни ўқимасак, китобнинг инсоният томонидан яратилган энг буюк кашфиёт эканлигини тушунсакда, аммо уни “култ” даражасига кўтармасак-бу ҳолда бизнинг китоб тўғрисидаги тасаввурларимиз хато бўлмайдими?
Ана шу фикрлар билан ошно бўлиб турганимизда, кечагина муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” (2017 йил 12 январ)ги фармойиши эълон қилинди. Мазкур фармойиш китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ва ролини яна бир янги босқичга кўтарганлиги билан изоҳланади. Таъкидланишича, бугунги кунда матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. 1677 та матбаа корхоналари, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та ҳудудий бирлик ахборот-кутубхона маркази, туман ва шаҳар марказларидаги таълим муссасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс марказлари томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари ҳамда “Китоб олами”, “Шарқ зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминот” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган.
Фармойишнинг ибратли жиҳати шундан иборатки, унда китоб маҳсулотлари нашр этиш, тарқатиш, китоб мутолааси, китобхонлик маданиятининг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд камчилик, хатолар рўй-рост очиб берилган. Айниқса, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмагани, таълим ва маданият муассасалари учун китоб харид қилишга маблағлар етарли даражада мавжуд бўлган манбалар ҳисобидан жалб этилмаётгани, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари, кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотларини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган тадбирлар юксак талаблар даражасида эмаслигига алоҳида эътибор берилган. 

Download 461,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish